01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 01:32
Жамият 👁 4,264

ЭЛ-ЮРТ ХИЗМАТИ ЙЎЛИДА КАМАРБАСТАМИЗ

ЭЛ-ЮРТ ХИЗМАТИ ЙЎЛИДА КАМАРБАСТАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланган жорий йилда барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қатори мен раҳбарлик қилаётган "Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва шунга ўхшаш аҳоли фаровонлигини яхшилашга хизмат қиладиган бир қанча ишларни амалга оширишга алоҳида эътибор берилди. Бунда албатта, биз маҳалла фаолларининг ёрдамларига, жамоат ташкилотларининг кўмакларига таянамиз.

Натижада эса маҳалла хонадонларидаги мавжуд ҳолатлар ўрганиб чиқилди ва оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва баркамол авлодни вояга етказиш ишларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш юзасидан аҳоли ўртасида кенг миқёсда тушунтириш ишларини олиб боришга эришилди.

Мен кейинги сайловда 4-"Дўстлик” сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланганман. Асосий ишим – "Янгиобод” МФЙ раиси вазифаси билан биргаликда албатта, депутатлик фаолиятимни ҳам бекам-у кўст бажаришга ҳаракат қилаяпман. Шу мақсадда "Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилган депутатлик хонасида Кенгаш томонидан тасдиқланган фуқароларни қабул қилиш куни ва сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш жадвалига мувофиқ ҳар ойнинг охирги шанба куни фуқароларни қабул қилиш билан биргаликда ҳар чорак якуни бўйича сайловчиларим билан учрашиб, уларга мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, туман Кенгаши ва ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги маълумотларни етказиб тураман.

Мен тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг депутатлик гуруҳи раҳбари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси сифатида ҳам бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқдаман. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида доимий комиссия томонидан 9 та йиғилиш ўтказилди.

Жумладан, 2015 йилнинг 27 март куни доимий комиссия аъзолари "Хитой” овул фуқаролар йиғинидаги "маслаҳат маркази” томонидан олиб борилаётган ишларни, 12 июнда эса "Куюк кўпир” овул фуқаролар йиғинида янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг, айниқса хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиб чиқдик.

"Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида 13 март ва 5 июнь кунлари "Репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза этиш ҳамда ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилашнинг долзарб масалалари” мавзусида йиғилишлар ўтказилди.

Шунингдек, август ойидаги  йиғилишда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва  моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори талаблари асосида "Қиличбой” ОФЙда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Мен ўз депутатлик фаолиятимни янада яхшилаш мақсадида сайловчиларим билан тез-тез учрашишга, улар билан ўтказилган суҳбатлар чоғида бизга ишонган юртдошларимизнинг хоҳиш-истакларини ўрганишга, уларга имкони борича кўпроқ ёрдам кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Чунки, биз депутатлар ўз сайловчиларимиз қалбига йўл топиб, уларнинг ишончини қозонсаккина депутат деган шарафли номни оқлаган бўламиз.

Мадамин КАЗАКОВ, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий

комиссияси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026