12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:22
Спорт 👁 410

“Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” совриндорлари тантанали тақдирланди

“Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” совриндорлари тантанали тақдирланди

Амударё туманида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларининг туман босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими юқори савияда ташкил этилди.

Байрамона руҳда ўтган тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар раҳбарлари, ёшлар етакчилари, спорт соҳаси вакиллари, мусобақа иштирокчилари, кенг жамоатчилик ҳамда ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида спорт майдонларида ўз маҳорати, матонати ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этган ёшларнинг ютуқлари муносиб эътироф этилди.

Мусобақалар якунларига кўра, ўғил болалар ўртасида футбол баҳсларида Тўлқин овули жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Куюк кўпир овули жамоасига насиб этган бўлса, Намуна маҳалласи жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ўғил болалар ўртасидаги мини футбол мусобақаларида эса Қиличбой овули жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Ойбек маҳалласи жамоаси иккинчи, Бўстон маҳалласи ёшлари эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Қиз болалар ўртасидаги мини футбол баҳслари ҳам муросасиз ва қизиқарли кечди. Якуний натижаларга кўра, Холимбег овули жамоаси мусобақа ғолибига айланди. Оқ олтин овули жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Қипчоқ шаҳарчаси жамоаси учинчи ўрин билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда тадбирда иштирок этган раҳбарлар спортнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, мусобақа давомида юксак натижаларни қайд этган спортчиларни самимий муборакбод этдилар. Шунингдек, улар ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши ва интилиши йилдан-йилга ортиб бораётгани, бу эса келгусида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган истеъдодли спортчилар сафининг кенгайишига хизмат қилишини таъкидладилар.

Тантанали маросим давомида совриндор жамоалар кетма-кетликда саҳнага таклиф этилди. Уларга дипломлар, медаллар, спорт анжомлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Айниқса, мусобақаларда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган жамоаларга чемпионлик кубогининг топширилиши тадбирнинг энг ҳаяжонли ва унутилмас лаҳзаларидан бирига айланди. Туман ҳокими Собир Хўжаметов ғолиб жамоаларга кубокларни тантанали равишда топширар экан, уларнинг меҳнати, интилиши ва ғалабага бўлган ишончини алоҳида эътироф этди.

Тадбир давомида ёш спортчиларнинг ютуқлари кенг жамоатчилик олдида эътироф этилиб, уларга келгусидаги мусобақаларда ҳам омад ва муваффақиятлар ёр бўлишига тилак билдирилди. Шунингдек, спорт орқали дўстлик, ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик ва соғлом турмуш тарзи ғоялари тарғиб этилаётгани алоҳида қайд этилди.

Тақдирлаш маросими туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом эттирилди. Республика миқёсида танилган санъаткорлар ҳамда туманимизнинг истеъдодли ва умидли хонандалари ижросидаги шўх-шодон куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди. Мусиқий чиқишлар, жўшқин тароналар ва байрамона муҳит спортчилар ҳамда меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди.

Спорт ва санъат уйғунлигида ўтган ушбу тантанали тадбир нафақат мусобақа ғолибларини эътироф этиш, балки ёшларни янги марралар сари руҳлантириш, уларни соғлом ва фаол ҳаёт тарзига чорлайдиган муҳим маънавий-маърифий тадбир сифатида ҳам катта аҳамият касб этди. “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақалари ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, истеъдодларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим лойиҳалардан бири бўлиб қолиши, шубҳасиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026