01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 03:04
Жамият 👁 4,708

МИЛЛИЙЛИГИМИЗ ДАРЗ КЕТМАСИН!

МИЛЛИЙЛИГИМИЗ  ДАРЗ  КЕТМАСИН!

Яқинда, шаҳримизнинг кўзга кўринган тўйхоналарининг бирига тўйга бориб, шундай ғалати бир ҳолатни кузатдим: тўй  тарқашидан сал олдин давра ўртасидаги стол атрофида келин-куёвнинг дўстлари иккала ёшнинг соғлиги, бахти учун қадаҳ кўтардилар. Майли, ёшларнинг бахтини берсин! Аммо тилак айтиб, изидан ароқ ичиш нимаси? Наҳот спиртли ичимлик бахтга гаров бўлса? Бундан ҳам ўтиб тушадиган, кейинги вақтларда урфга кираётган яна бир одат борки, номи "пирамида” деб юритилади. Яъни, давра ўртасига стол қўйилиб, устига стаканлар учбурчак  шаклда тахланиб, юқорисидаги стакан ичига шампан виноси қуйилар экан.

Тўғри, бир қарашда унчалик эътиборни тортмайдиган одат. Аммо ҳайратланарлиси шундаки, фақат шунинг учун тўй эгалари уч юз минг, ундан ҳам ортиқ пул тўлашар экан.

Ҳайрон бўлиб, ёнимдаги дугонамга юзландим. Дугонам секингина "романтика-да”, деб қўйди. Қизиқ, ушбу одат сўнгги икки-уч йил давомида анчагина урф бўлди... Бу ҳам майлику-я, бугунги тўйларимизда унчалик эътиборни тортмайдиган, бироқ кузатганимизда инсоннинг  ғашини келтирадиган яна бир ҳолат борки, буни қандай аташни билмадим. Бу келин-куёвларнинг каттакон юрак шаклида тизилиб, ёниб турган шамлар орасида вальсга тушишидир.

Хўш, бу ҳам ўша "романтика”нинг бир кўринишими? Ёки ўта замонавий ёшларнинг ўйлаб топган урфими?

Мен бу хунук рақснинг номини ёшларнинг маънавиятсизлиги, деб баҳолаган бўлардим. Қолаверса, ушбу даврада кўпни кўрган, нуроний момоларимиз, оналаримиз ўтиришади. Энди ўйлаб кўрайлик, азиз тенгдошлар, вальс уларга нисбатан ҳурматсизликнинг ўзгинаси эмасми? Агар биз ўша "романтика”га эргашаверадиган бўлсак, у бизни не кўйларга солмайди?

Агар биз асрлар давомида шаклланиб келаётган миллийлигимизга, ўзбекчилигимизга мурожаат қиладиган бўлсак, бу одатларни оқламаслигимиз тайин. Қадимда йигит-қизлар тўйларда турли хил лапарлар айтишиб, тўйларини ўзбекона урф-у анъаналаримиз асосида ўтказишган. Юракларни сел қилувчи ёр-ёрлар садоси остида келинлар янги остонага қадам қўйишган. Келин-куёвлар андиша қилиб, ҳатто бир-бирларига қарашдан ҳам ийманишган.

Дарҳақиқат, биз шундай ор-номусли, имон-эътиқодли халқ фарзандимиз. Бу каби қадриятларимизга дунё аҳли ҳали-ҳанузгача тан беришади, ҳавас қиладилар. Демак, тўйларимиз гўзал, ортиқча сарф-харажатлардан холи, бекам-у кўст бўлиб ўтишини истасак, юқоридаги каби номақбул одатлардан сақланишимиз керак. Токи миллийлигимиз дарз  кетмасин!

 

Азиза МАДРАҲИМОВА. 

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026