Менинг ўғилларим – Ватан ҳимоячиси
Ота-она учун фарзандларининг камолини кўришдан ҳам улуғроқ бахт бўлмаса керак. Мен ана шундай бахтга мушарраф бўлган инсонлардан бириман. Фарзандларим Давронбек билан Нурбекжонлар она Ватанга хизмат қилишдек шарафли касбни танлашганидаёқ ич-ичимдан қувониб: "менинг ўғилларим Ватан ҳимоячилари бўлади!” – деганман ғурур билан.
Катта ўғлим Давронбек Ўринов 2001 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тугатиб, Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида, иккинчи ўғлим Нурбек Ўринов Тошкент ахборот технологиялари Университетининг махсус факультетини тугатиб, Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилмоқда.
Мен ҳар гал ҳарбий ўғилларим билан учрашганимда она Ватан ҳимоясига қодир фарзандларнинг отасидек шарафли ном билан яшаётганимдан фахрланаман.
Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, она Ватан посбонлари ҳамиша постларида сергак, омон бўлсин!
Давлатбой Ўринов,
"Ўрта қалъа” овули.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶