ФАРОВОНЛИК ЙЎЛИДАГИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАР
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан барча соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш ҳаракати бошланган эди. Шундан кейинги даврда, яъни салкам чорак аср мобайнида диёримизда улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз фаровонлигини тобора юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Туманимизда ҳар йили амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамюртларимиз қалбларида мустақиллик шарофатидан мамнунлик, фахр-ифтихор, келажакка катта умид туйғуларини пайдо қилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2015 йилнинг охирига қадар туманимизнинг қишлоқ жойларида жами 362 та намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилди.
Барча шароитларга эга бўлган ушбу уйларда яшаётган ҳамюртларимиз мамлакатимизда инсон омилига эътибор тобора кучаяётганидан мамнун эканликларини изҳор қилмоқдалар.
Барча йиллардаги каби 2015 йилда ҳам туманимиз қурувчилари учун қизғин меҳнат йили бўлди, десак асло янглишмаймиз. Негаки, шу йили ўтган йиллардагидан анча кўп қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан 55-сонли умумтаълим мактаби қошида қиймати 602,8 млн. сўмлик спорт зали қурилди, 9-сонли болалар мусиқа мактаби реконструкция қилиниб, бу ишга 1 млрд. 705 млн. сўм маблағ сарфланди.
"Гулзор” маҳалласида "Амударё ҚМ” МЖЧ томонидан амалга оширилган 48 квартирали "Камолот уйи” қурилиши 2015 йилнинг энг зарбдор қурилишларидан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Чунки, ушбу уй қурилиши қисқа фурсат ичида тугалланиб, ёш оилаларни ўз бағрига олди. Мазкур "Камолот уйи” қурилишига 6 млрд. 64 млн. сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек, туманимизда намунавий лойиҳалар асосида 75 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилиб, буларга жами 12 млрд. 715 млн. сўм маблағ ажратилган эди. Ўтган йилнинг охиригача шу уй-жойлардан 59 таси фойдаланишга топширилди.
Ўтган йил давомида туманимиздаги "Уйшин” маданият ва аҳоли дам олиш маркази капитал таъмирланиб, унга 605,1 млн. сўм, 43-сонли болалар боғчаси капитал таъмирланиб, унга 423,9 млн. сўм, 5-сонли болалар боғчаси капитал таъмирланиб, унга 405 млн. сўм, силга қарши диспансер биноси реконстукция қилиниб, унга 2 млрд. 448,6 млн. сўм маблағ сарфланди.
Туманимизда аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи ҳисобга олиниб, жами узунлиги 7,9 км. бўлган сув тармоғи қурилиши ва Манғит шаҳар иккинчи сув кўтариш насос станцияси реконструкцияси учун 1 млрд. 611,3 млн. сўм маблағ ажратилиб, ушбу қурилиш ишлари "Амударё қурулиш” МЧЖ, "Амударё махсус қурилиш” МЧЖ, "Манғит инвест максимум” МЧЖ томонидан сифатли амалга оширилди.
Шунингдек, намунавий лойиҳа асосида уй-жойлар қурилган 3 та массивга инвестиция дастурига мувофиқ қурилиш қиймати 265,8 млн. сўмлик, жами узунлиги 2,212 км. сув тармоғи қуриш ишлари бажарилди.
"Осиё тараққиёт банки” маблағи ҳисобидан 1 млн. 402 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиб, туманимизнинг "Бўз ёп” овулида қурилиши режалаштирилган 20,7 км. узунликдаги сув тармоғининг 18,2 км. қисми қурилиши амалга оширилди. Айни кунда ушбу сув тармоғи қурилиши давом эттирилаяпти.
Туманмизда йўл қурилиши ва йўлларни таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор берилаётгани боис, йўлларимиз тобора равонлашиб бормоқда. 2015 йилда туманимиз ҳудудидаги давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги йўлларни тўла ва жорий таъмирлаш ишларига жами 3 млрд. 267,9 млн. сўмлик маблағ ажратилди.
Биз мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимизга назар ташлар эканмиз, нақадар буюк ишларни амалга оширишга эришганимизни, ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганимизни, келажакда бундан ҳам катта бунёдкорлик ишларини амалга оширишга қодир эканлигимизни аниқ ҳис қиламиз.
Халқимизнинг бундан кейинги асосий мақсади ҳам ҳеч кимдан кам бўлмай, бахтли ҳаёт кечиришдан, тинч-тотув яшашдан иборат.
Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ, газетанинг махсус мухбири.
(Фото - http://uz24.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶