14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 00:56
Иқтисодиёт 👁 936

Тараққиёт йўлида дадил қадамлар: Амударё туманида кенг кўламли ислоҳотлар

Тараққиёт йўлида дадил қадамлар: Амударё туманида кенг кўламли ислоҳотлар

Бугунги кунда Амударё туманида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фақат режада эмас, балки реал ҳаётда ҳам ўз ифодасини топаётгани билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар изчил тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилганлиги билан ажралиб туради.

Сўнгги йилларда давлат сиёсатида тадбиркорликни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгиланиб, айниқса ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қорақалпоғистонлик тадбиркорлар учун яратилган кенг имкониятлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, Жайҳун овули ҳудудида “Нукус-Дилиша” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган ун ишлаб чиқариш лойиҳаси нафақат янги ишлаб чиқариш қувватини яратди, балки 30 нафар фуқаронинг доимий иш билан таъминланишига замин яратди. Бу эса ҳудуд иқтисодиётини мустаҳкамлаш билан бирга, аҳоли даромадларини оширишда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Туман иқтисодиётининг асосий таянч йўналишларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқ чоралар кўрилмоқда. Масалан, Бештом маҳалласида “Қорақалпоқ маҳсулотлари” МЧЖ томонидан ташкил этилган замонавий паррандачилик хўжалигида 40 минг бош парранда боқилаётгани ҳудудда озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, балиқчилик йўналишида ҳам Амударё тажрибаси алоҳида эътиборга лойиқ. Уйшин маҳалласида “Жамоладдин Жайҳун” МЧЖ томонидан ташкил этилган балиқчилик хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотлар нафақат туман ички эҳтиёжларини қопламоқда, балки қўшни ҳудудлар ва Хоразм вилояти бозорларига ҳам етказиб берилмоқда. Бу эса ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти тобора кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Чорвачилик йўналишида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Хусусан, Беш том маҳалласида “Маҳмуд Мансур Музаффар” МЧЖ томонидан ташкил этилган 500 бош наслли қорамолга мўлжалланган замонавий чорвачилик хўжалиги нафақат гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга, балки янги иш ўринлари яратишга ҳам хизмат қилмоқда. Бу каби лойиҳалар қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича белгиланган барча прогноз кўрсаткичларига эришилди. 2026 йилда умумий қиймати 545 миллиард сўмлик 26 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилгани эса ҳудуд ривожининг узоқ муддатли стратегиясидан далолат беради. Ушбу лойиҳалар орқали мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошиши кўзда тутилган.

Экспорт йўналишида эришилган натижалар ҳам эътиборга молик. Режалаштирилган кўрсаткичлардан бир неча баробар юқори натижага эришилгани, яъни қисқа муддатда 5,8 миллион АҚШ долларидан ортиқ маҳсулот экспорт қилингани туман тадбиркорларининг ташқи бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётганини кўрсатади. Бу эса нафақат ишлаб чиқариш ҳажмининг ортаётганини, балки маҳсулотлар рақобатбардошлигининг ҳам ошаётганини англатади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда аҳоли фаровонлигини ошириш йўлидаги энг муҳим йўналишлардан бири — камбағалликни қисқартиришдир. Туманда ўтган давр мобайнида бу борада амалга оширилган тизимли ишлар натижасида камбағаллик даражаси 11,4 фоиздан 6,6 фоизга қисқарди. Йил якунига қадар ушбу кўрсаткични 3,2 фоизга тушириш режалаштирилган. Бу эса ҳар бир оила билан манзилли ишлаш натижасидир.

Бандликни таъминлаш борасида ҳам муҳим натижаларга эришилди. Январь–март ойларида 610 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлса, амалда 830 та иш ўрни яратилган, шу билан бирга, норасмий бандликни қисқартириш мақсадида 693 та иш ўрнини расмийлаштириш режалаштирилган бўлса, амалда 1983 та иш ўрни расмийлаштирилди.

Маҳаллий бюджет тушумлари ҳам барқарор ўсмоқда. Январь–март ойларида 32,2 млрд сўм тушум таъминлаш режалаштирилган бўлса, амалда 36,7 млрд сўм тушум туширилиб, режа 113,8 фоизга бажарилди. Бу эса иқтисодий фаоллик ошиб бораётганини кўрсатади.

Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳам кенг кўламда олиб борилмоқда. 2026 йилда жами 92 та объектда 240,6 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Ҳозирда 24 та объектда ишлар давом этмоқда, 6 та объект фойдаланишга топширилди.

“Яшил энергетика” йўналишида ҳам муҳим қадамлар ташланмоқда. Тумандаги 49 та маҳаллада 214 та хонадонга 2193 кВт, шунингдек, 25 та маҳаллада 65 та тадбиркорлик субъекти томонидан 2240 кВт қуёш панеллари ўрнатилди. Бу эса энергия тежамкорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, давлат томонидан ажратилган 289 млрд сўм маблағ ҳудудни янада ривожлантиришга йўналтирилмоқда. Жумладан, Қиличбой ва Куюк кўпир овуллари учун 10 млрд сўм, 7 та оғир маҳалла учун 24 млрд сўм, тадбиркорлик инфратузилмаси учун 25 млрд сўм ажратилди. Қишлоқ хўжалигида ҳам йирик ташаббуслар амалга оширилмоқда. Жумладан, 1000 бош қўй аҳолига тарқатилди. “Манғит Ўртақалъа чорвадори” МЧЖ томонидан 12 500 бош қорамол олиб келиш бўйича шартнома тузилди. Шунингдек, 1000 тонналик замонавий музлаткич омбори фойдаланишга топширилди.

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, жумладан чорвачиликни ривожлантириш, замонавий сақлаш инфратузилмасини яратиш, экин майдонларини кенгайтириш каби ташаббуслар ҳудуднинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш билан бирга, экспорт салоҳиятини ҳам оширмоқда.

Картошкачилик йўналишида 2200 гектардан ортиқ майдонга экин экилиб, 33 минг тонна ҳосил етиштирилиши режалаштирилган. Ички эҳтиёж 20 минг тоннани ташкил этиб, ортиқча 13 минг тонна маҳсулот бошқа ҳудудларга етказиб берилади.

Хулоса қилиб айтганда, Амударё туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир соҳада ўзининг аниқ ва сезиларли натижаларини бермоқда. Энг муҳими, бу ўзгаришлар марказида инсон қадри, унинг манфаатлари ва фаровон ҳаёти турибди. Изчил давом этаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий ўсиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларининг уйғунлиги эса ҳудуд аҳлининг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019