12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:14
Жамият 👁 436

Маҳалла еттилигининг ҳамжиҳатлиги – фаровонлик гарови

Маҳалла еттилигининг ҳамжиҳатлиги – фаровонлик гарови

Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, энг аввало, маҳаллабай ишлаш тизимининг қанчалик самарали эканлигини яққол намоён этмоқда. Амударё туманининг Тўлқин овул фуқаролар йиғини мисолида ҳам ушбу фикрларнинг ҳаётий исботини кўриш мумкин. Тўлқин овулида ҳозирги кунда 1 минг 623 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 2 минг 238 оила, жами 8 минг 783 нафар аҳоли тинч ва фаровон истиқомат қилиб келмоқда. Овул фуқаролар йиғини раиси Фахриддин Жумабеков, ҳоким ёрдамчиси Руслан Сағинбаев, хотин-қизлар фаоли Гавҳар Бабатаева, ёшлар етакчиси Фозилбек Қурбонбоев, профилактика инспектори Маъруфат Тоқлибоев, солиқ инспектори Зулхумор Юлдашева ҳамда ижтимоий ходим Дилфуза Абдуллаевалардан иборат “Маҳалла еттилиги” ўзаро ҳамжиҳатликда, бир ёқадан бош чиқариб самарали фаолият юритмоқдалар ва юқори натижаларга эришмоқдалар.

Овул аҳолисининг кундалик эҳтиёжларини қондириш мақсадида маҳалла ҳудудида кўплаб ижтимоий ва маиший объектлар фаолияти йўлга қўйилган. Хусусан, келажак авлод таълим-тарбияси учун 3 та умумтаълим мактаби ва 5 та мактабгача таълим ташкилоти хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ҳудудда 7 та озиқ-овқат дўкони, 2 та сартарошхона, шунингдек, аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш ва тозалашга мўлжалланган 6 та шохобча муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Овулда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами ҳам доимий эътибор марказида. Жумладан, 15 та эҳтиёжманд оилага зарур ёрдам кўрсатилди, 20 нафар фуқаро эса тегишли нафақа ва моддий ёрдам олишга йўналтирилди. Эътиборли жиҳати шундаки, “Тўлқин” овулида истиқомат қилувчи жами 4 минг 425 нафар хотин-қизлардан 30 ёшдан юқори бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 146 нафари хатлов асосида 2026 йилги “Аёллар дафтари”нинг еттинчи босқичига киритилди ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.

Овул ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уларни спортга жалб қилиш борасида ташкиллаштирилаётган ишлар ҳам таҳсинга лойиқ. Ёшлар етакчисининг амалий кўмаги билан тунги вақтларда мактаб спорт залларида баскетбол, волейбол ва мини-футбол бўйича мусобақалар, шунингдек, турли кўрик-танловлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Натижада овул ёшлари спорт соҳасида салмоқди ютуқларга эришиб келмоқда. 2022 йилда тўлқинлик ёшлар стритбол бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллаб, ҳудудда замонавий спорт майдончаси қуриш учун маблағ ютиб олишга муваффақ бўлишган эди. Бугунги кунда ёшлар ушбу майдончадан самарали фойдаланмоқда.

Овул ёшларидан тузилган футбол жамоаси эса Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларида кетма-кет уч йил – 2023, 2024 ва 2025 йилларда туман босқичи ғолиби бўлди. Бундан ташқари, 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси кубогини ҳам қўлга киритди. 2025 йилда Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилган ҳоким кубоги ва 2026 йил Наврўз байрами арафасидаги мини-футбол бўйича чемпионат ғалабалари билан жамоанинг умумий совринлари сони олтита кубокка етди.

Спортдан ташқари ҳунармандчиликда ҳам ёшлар юқори натижаларга эришмоқдалар. Овулда яшовчи сартарош Ҳакимбек Ўтамуратов жорий йилнинг 27 март куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Сартарошлар ва пардозчилар ассоциацияси томонидан ташкил этилган мусобақада “мастерлар” йўналиши бўйича фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг келажагига пойдевор яратиш мақсадида овулда яшовчи 33 нафар талабанинг шартнома тўловлари тўлаб берилди. “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида 4 нафар ёш замонавий касбларга ўргатувчи марказларда таҳсил олди, 10 нафари касб-ҳунарли бўлди ва яна 10 нафари доимий иш билан таъминланди. Тадбиркорликка қизиқувчи 5 нафар ёшга жами 24 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилди. Шунингдек, 2 нафар йигитнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат бадали, 4 нафарининг фуқаролик паспорти ҳамда яна 4 нафар ёшнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилди.

Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш истагида бўлган 156 нафар ёшга 10 ва 30 йил муддатга ижара асосида ер майдонлари ажратилди. 29 нафар йигит-қизга жами 516 миллион сўм, шунингдек, йирик лойиҳалар учун 2 нафар ёшга 150 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Иқтисодий ривожланиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида 15 нафар ишсиз фуқарога жами 580 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Умумий ҳисобда 26 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилиб, 14 нафари доимий иш жойига эга бўлди. Миграциядан қайтган 2 нафар фуқарога кредит маблағлари олишга кўмаклашилди. Йил бошидан буён ҳудудда 7 та янги тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини бошлади.

Деҳқон хўжаликлари ва экспорт қилувчи корхоналар, брокерлар ҳамкорлигини таъминлаш орқали томорқадан унумли фойдаланиш тажрибаси оммалашмоқда. Жумладан, овулда яшовчи Азим Мухторов 8 сотихли иссиқхонасида помидор, 25 сотих очиқ майдонда эса карам етиштириб, оиласига юқори даромад келтирмоқда. Яна бир миришкор Бахтиёр Мухтаров ҳам 6 сотихли иссиқхонасида помидор парваришини йўлга қўйган.

Фуқаролар йиғини раиси Фахриддин Жумабеков бошчилигида “Маҳалла еттилиги” аъзолари ҳудуддаги йирик фермерлар билан ҳам доимий мулоқотда бўлиб, муаммоларни биргаликда ҳал этмоқда. “Хидиров Самад” фермер хўжалиги 38 гектар ерда пахта ва 35 гектар майдонда ғалла етиштирмоқда. Айни кунларда ушбу далаларда чигитларнинг бир текис униб чиқаётгани келгуси мўл ҳосилдан дарак бериб турибди.

Иқтисодий барқароркни таъминловчи муҳим омиллардан бири бу солиқ тушумларидир. Овулда мол-мулк ва ер солиғи тўловларининг ўз вақтида ундирилиши қатъий назоратга олинган. Ҳудуд бўйича жами ҳисобланган 375 миллион сўмликдан ортиқ солиқлардан бугунги кунга қадар 340 миллион сўмдан ортиғи ўз вақтида маҳаллий бюджетга ундирилди.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида март ойи ҳолатига кўра, 208 та кам таъминланган оила болалар пули ва моддий ёрдам олмоқда. Ҳудудда истиқомат қилувчи 273 нафар ногиронлиги бўлган шахс ва уй таълимида ўқиётган 3 нафар бола доимий эътибор марказида.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Тўлқин овулидаги “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг ўзаро жипслашган ҳолда, тизимли олиб бораётган саъй-ҳаракатлари бугун ўз мевасини бермоқда. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда ҳудудни жиноятчиликдан холи, обод масканга айлантириш борасидаги бундай ибратли ишлар мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил сиёсатнинг энг қуйи бўғиндаги ёрқин ва амалий ифодасидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026