КЕКСАЛАР – ХОНАДОНИМИЗ ФАЙЗИ
Қариси бор уйнинг файзи бўлакча бўлади. Улар дуога қўл очиб яратгандан эл-юртимизга тинчлик ва омонлик, фаровонлик ва равнақ сўрайди. Мана шундай ҳаётий, ҳикматга тўла гапларни такрорлашдан чарчамайдиган қарияларимиз, хонадонимизнинг файзи ва баракаси, десак ҳар томонлама тўғри бўлади. Бугунги тинч ва обод ҳаётимизни барпо этишда хизмат қилган нуроний отахонларимизни тез-тез ёдга олиб, улардан хабар олиб туришимиз керак. Бугунгидай фаровон кунларга етишишимизда ота-боболаримизнинг ҳиссалари жуда каттадир.
Шу мақсадда биз ёшлар ҳам ёши улуғ нуроний отахонлар ва уруш қатнашчиларини тез-тез ёдга олиб турамиз. Бизнинг Қиличбой ОФЙга қарашли "Хизр эли” маҳалламизда ҳам икки нафар уруш қатнашчиси бор. Биз улардан тез-тез хабар олиб турамиз. Улар билан узоқ суҳбат қуриб, насиҳат ва дуолар оламиз. Шу ўринда айтиб ўтмоқчиманки, биз ота-оналаримиз билан бирга бўлишга кўпроқ вақт ажратишимиз керак. Ҳаммамиз яхши биламиз, халқимизнинг ўзига хос бетакрор одатлари борки, у катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш каби бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган қадриятлардир.
Ғарб мамлакатларида бола озгина оёққа туриб, ўз ишларини йўлга қўйиб олса бўлди, у дарров ота-онадан алоҳида бўлиб, ўз билганича яшашга ҳаракат қилади. Бизда эса фарзанд ота-она билан қанча кўп яшаса, уларнинг дуосини қанча кўп олса, шунча ўзини бахтли, деб ҳисоблайди. Чунки, улар бизнинг бахтли, саодатли бўлишимиз учун интиладилар.
Дилмурод МАТКАРИМОВ,
Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶