12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:00
Жамият 👁 524

"КЕКСАЛАР МАСЛАҲАТИ – ОЛТИНДАН ҚИММАТ" МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

"КЕКСАЛАР МАСЛАҲАТИ – ОЛТИНДАН ҚИММАТ" МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Нуронийлар — хонадонларимизнинг фаришталари. Уларнинг катта ҳаётий тажрибалари ўсиб келаётган ёш авлод учун мисли бир дорилфунундир. Уларнинг даврасида бўлиш, ҳаёт ҳикматларига тўла, сермазмун суҳбатларини тинглаш қалбларга маънавий куч бағишлайди, шу баробарида хатоларимиздан тегишли хулосалар чиқариш, турмуш тарзимизни ижобий ва яхши томонга ўзгартириш, ахлоқан покланиш сари интилиб яшашга даъват этади.

Шунинг учун ҳам мамлакатимизда кекса авлод вакилларининг ибрат ва ҳикматга тўла ҳаёт йўллари, маслаҳат ва ўгитлари маънавий тарбиянинг намунали тамойили сифатида алоҳида эътироф этилади. Халқимиз “Кексалар маслаҳати – олтиндан қиммат”, “Қари билганини пари билмас”, “Оталар сўзи — ақлнинг кўзи” каби ҳикматли ибораларни бекорга яратмаган.

“Нуроний” жамғармасининг Амударё туман бўлими томонидан нуроний отахон ва онахонлар иштирокида ташкиллаштирилаётган “Уч авлод учрашуви”, “Нуронийлар – хонадонларимиз кўрки” мавзуларидаги ёшлар билан учрашувлар, дилдан самимий мулоқот тадбирлари ҳам ушбу ҳикматларнинг амалдаги тасдиғидир.

Яқинда жамғарманинг Амударё туман бўлими биносида ўтказилган “Кексалар маслаҳати – олтиндан қиммат” мавзусидаги давра суҳбатида ҳам нуронийлар ўсиб келаётган ёш авлодни миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат, ҳалоллик ва меҳнатсеварлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган қимматли фикр ва маслаҳатлари билан фаол иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига маънавий руҳ бағишладилар.

Очиқ мулоқот ва самимийлик руҳида ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлимидан ташриф буюрган меҳмон Жумамурод Собиров, Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, “Нуроний” жамғармаси Амударё туман бўлимининг жамоатчилик Кенгаши раҳбари Бекман Алламберганов, нуронийлардан Амангул Қаюпова, Мадамин Казаковлар ҳамда туман ёшлари билан ишлашда ўзига хос тажриба мактабини яратган фаол нуронийлар иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида “Нуроний ҳар бир оилага масъул” лойиҳаси асосида муаммоли оилаларнинг ҳар бирига “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари томонидан бириктирилган нуронийлар ҳудудлардаги нотинч оилалар билан ишлашдаги тажриба ва ташаббуслари хусусида батафсил сўз юритишиб, ажрашиш ҳолатига бориб қолган оилаларни яраштириш борасидаги фикр ва маслаҳатларини билдирдилар.

Оилалардаги низо ва жанжаллар ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Кўпинча иқтисодий жиҳатдан яхши таъминланмаганлик, камбағаллик, оила аъзоларининг ишсизлиги натижасида оила пойдевори дарз кетади. Шу боис, Амударё туманида “Бир нуроний — ўн ёшга масъул” тамойили асосида ҳудудлардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ўз даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида нуронийлар ўзларига бириктирилган ёшлар билан мунтазам равишда иш олиб бориб, кўплаб оилаларнинг камбағалликдан чиқишларига кўмакдош бўлишмоқда.

Давра суҳбати иштирокчилари оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, шу тоифадаги оилаларни яраштириш борасида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳузуридаги “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик тузилмаси ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзоларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий натижасини бераётганини мамнуният билан таъкидладилар.

Шунингдек, бугунги кунда амударёлик фаол нуронийлар маҳаллаларда “Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойили асосида амалга оширилаётган барча эзгу ишларнинг илҳомчилари, яқин маслаҳатгўйлари, ташаббускорлари сифатида изчил фаолият олиб боришаётганлари алоҳида эътироф этилди.

“Кексалар маслаҳати — олтиндан қиммат” мавзусида ўтказилган давра суҳбати нуронийларнинг нафақат босиб ўтган ибратли ҳаёт йўллари, балки ёш авлодни миллий-маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги ҳар бир иши келажак авлод учун чинакам дорилфунун бўлиб хизмат қилишининг амалий исботи бўлди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026