Адабиёт
👁 2,717
НАВРЎЗ
Илк хабаринг етказди тонгдаги сабо, Наврўз!
Шундан бери қалбларда ўзгача сафо, Наврўз!
Бу йил эрта келган баҳор жонлантириб борлиқни,
Ҳаттоки ёш майсалар ҳам янгратар наво, Наврўз!
Алвон рангда кўз қувнатар боғ-у боғчалар яна,
Кўк сомса-ю сумалагинг минг дардга даво, Наврўз!
"Деҳқон бобо, тур” дегандек самодан овоз келар,
Турналарнинг саслари бу кўкдаги садо, Наврўз!
Оқ либосин бермади-ку бу йил табиат дея,
Замин кийибди буткул яшилдан қабо, Наврўз!
Ўтган қишдан ўпка йўғ-у, лек барибир бошқача,
Ҳут кириб келгандан бери атроф баҳаво, Наврўз!
Тўрт фаслнинг таровати шукуҳли, аммо Аҳмад
Баҳор васфин куйламоқдек дардга мубтало, Наврўз!
Аҳмад НАФАСОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶