01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 09:04
Жамият 👁 3,951

БИЗ ЁШЛАР – АҚИДАПАРАСТ ОҚИМЛАРГА ҚАРШИМИЗ

БИЗ  ЁШЛАР  – АҚИДАПАРАСТ  ОҚИМЛАРГА ҚАРШИМИЗ

Халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган диний экстремизм, ақидапарастлик  ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга  кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, ёшларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини  одамлар онгига чуқур сингдириб бориш – ҳар бир онгли ва қалби уйғоқ инсоннинг зиммасидаги юксак масъулиятдир.

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота-боболаримиз муқаддас билиб эътиқод қўйган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилади. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой исломий маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келди.

Шу нуқтаи назардан қараганда, одамларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан фойдаланиб, экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида содир этилаётган жиноятлар уларнинг асл қиёфасини намоён этмоқда, дейиш мумкин. Айни пайтда, бундай жараёнлар кишиларни доимий огоҳ бўлишга, ҳақиқий диний қадриятларни уларнинг сохта ва ғаразли  талқинларидан фарқлашга  ёрдам берадиган  билимларни эгаллашга ундайди.

Терроризм – жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир. У яширин руҳдаги ташкилотлар томонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадида қўлланилади. Террорчи уюшмалар  оммавий бўла олмагани учун ҳам кўп ҳолларда аҳолининг кенг қатламлари номидан ҳаракат қилиш таассуротини уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар.

Терроризмнинг энг асосий хусусиятларидан бири бундай ҳаракат тарафдорларининг "зўрлик давлатни қулатувчи ва ҳокимиятга эришишни осонлаштурувчи парокандаликка олиб келади”, деган ғояга асосланиб ҳаракат қилишларида яққол кўринади. Терроризмнинг яна бир хусусияти ҳеч қандай уруш бўлмаётган, тинчлик ҳукмронлик қилаётган, жамиятда демократик институтлар фаолият кўрсатаётган бир шароитда муқобил усулларни атайин инкор этган ҳолда, сиёсий масалаларни зўрлик йўли билан ҳал қилишга интилишида кўринади.

Минтақамизда диний экстремизм ва терроризмнинг намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари, ёшлар ва хотин-қизларнинг бундай кучларнинг асосий нишонига айланиши  сабаблари, ғараз мақсадларда бузиб талқин қилинаётган "ҳалифалик”, "шаҳидлик” каби исломий тушунчаларнинг асл мазмунини англаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш бугунги давр талабидир.                        

 Демак, биз ёшлар доимо огоҳ бўлишимиз ва бундай ёт ғояларга алданиб қолмаслигимиз керак. Бунинг учун яхши ўқишимиз ва ҳар кимга ишонмаслигимиз, ота-онамизнинг юзини ёруғ қиладиган комил инсон бўлишимиз лозим.

Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан бирида: "икки неъмат борки, кўпчилик одамлар уларнинг қадрига етмайдилар. Улар сиҳат-саломатлик  ва тинчликдир” дейилган.

Шундай тинч юртда яшаётганимиздан, шу юртда ўсиб, улғаяётганимиздан,  шу юртнинг фарзанди бўлганимиздан хурсанд бўлишимиз керак. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин қанчадан қанча иншоотлар, кўплаб касб-ҳунар коллежлари, мактаб ва бошқа ўқув ўринлари қуриб битказилди. Айниқса, Юртбошимизнинг биз ёшлар учун жон куйдириб қилаётган фидойиликларига жавобан ватанпарвар ва халқпарвар, мард инсонлар бўлиб вояга етишимиз зарур. Бу – биз ёшларнинг халқ ва Ватан олдидаги энг шарафли фарзандлик бурчимиздир.

Олимжон МУРОДОВ, 

Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номли ўрта махсус ислом билим юрти  2-курс талабаси. 

(Фото - http://slayd.arxiv.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026