12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:24
Саломатлик 👁 3,582

ХАВФЛИ КАСАЛЛИКДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

ХАВФЛИ КАСАЛЛИКДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Қутуриш – ўткир юқумли касаллик бўлиб, одамларга итларнинг тишлаши натижасида юқиши қадим замонлардан бери маълум.

Инфекция манбаи қутурган итлар, мушуклар, бўрилар, тулкилар, бўрсиқлар ва бошқа ҳайвонлардир. Камдан-кам ҳолларда касаллик қуёнлардан, каламуш ва сичқонлардан юқиши мумкин. Итнинг сўлагида вирус қутуриш белгилари маълум бўлишидан 7-10 кун илгари пайдо бўла бошлайди. Итдан қутуриш касаллиги юқиши учун итнинг одамни тишлаши шарт эмас, унинг сўлаги одам терисидаги шилинган ёки  тирналган жойига тушса кифоя. Қутуриш ёз-куз ойларида кўпроқ учрайди. Одам боши ва юзининг  тишланиши оёқ-қўллари тишланишига қараганда анча хавфли. Итнинг одамни кийим-кечак устидан тишлаши ҳам хатарли.

Яраланган одам терисига тушган ит сўлагидаги вирус нерв толалари бўйлаб бош ва орқа мияга етиб боради ва уларда кўпайиб, чуқур ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади.

Касалликнинг инкубацион, яъни яширин даври 1-2 ой давом этади, баъзан 2 ҳафтагача қисқариши ёки 1 йилгача узайиши мумкин. Яширин даврнинг қисқа ёки узоқ бўлиши қутурган ҳайвон тишлаганида юзага келган жароҳатнинг қаерда жойлашгани ва катта-кичиклиги, чуқур ёки юзада жойлашганлигига боғлиқ.

Бошланғич, яъни продрома даври 2-3 кун давом этади. Бемор уйқуси бузилиб, иштаҳаси бўғилади. Унда қўрқув ҳисси пайдо бўлади, кайфияти ўзгариб туради. Кейин бемор атрофга лоқайд бўлган ҳолда ётади. Ҳарорати субфебрил даражада бўлади. Ҳайвон тишлаган жойдаги жароҳат тортишиб оғрийди. Сувдан ва ҳаводан қўрқиш белгилари пайдо бўлади. Бемор чанқаб суюқлик ичишга уринса, дарҳол ютиш ва нафас мускуллари тортишиб қисқариб, қаттиқ оғрийди. Бу вақтда бемор жуда қийналиб азоб чекади, шу сабабдан у сувни ичиш у ёқда турсин, кўриши биланоқ кўрқади. Баъзан суюқликни кўрганида эмас, балки номини эшитганида ҳам уни ваҳима босади. Бу ҳолат қутуриш касаллиги белгиларидандир. Нафас ва ютиш мускуллари ҳаво ҳаракати таъсирида ҳам тортишиб, қисқариши мумкин.

Беморнинг ҳарорати 38 даражагача кўтарилади, овози бўғилади, бадани терлаб, сўлаги оқади, ҳиқилдоқ тутади, кўз қорачиғи кенгаяди, оёқ-қўллари оғрийди, кўзлари бир нарсадан қўрққандек кўринади. Томири тез-тез уради, аритмия аниқланади. Нафас тартибсиз ва юзаки бўлади, вақти-вақти билан бемор чуқур-чуқур нафас олади.  Бунда арзимаган товуш, қуёш нури ва лампа ёруғи ёки бемор баданига бирор нарсанинг сал тегиши ҳам мускулларнинг тортишишига сабаб бўлади. Бу даврда бемор ухлайди, ўз-ўзини тишлайди, атрофидагиларга ҳамла қилиши ҳам мумкин, эс-ҳуши кирарличиқарли бўлиб қолади. Кейинчалик бемор кўзига йўқ нарсалар кўринади, алаҳлайди. Бу давр 2-3 кундан 5-6 кунгача давом этиши мумкин. Фалажлик даврида гидрофобия анча камаяди, бемор тинчланади, суюқлик ича бошлайди, лекин ҳарорат юқори бўлиб қолаверади, сўзларни аниқ-аниқ айта олмайди. Шу ҳолатда оёқлар фалажи бошланади ва охири ўлим билан тугайди.

Ит тишлаши натижасида фуқаролар нафақат жисмоний, моддий ва маънавий зарар кўрадилар, балки ўлим муқаррар бўлган қутуриш касаллигининг юқиш хавфи туғилишини ёдда тутишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Афсуски, аксарият фуқароларимиз ит тишлаганда шифокорларга мурожаат қилишмайди. Ветеринария хизмати мутахассислари томонидан берилаётган уй ҳайвонларини сақлаш қоидаларига амал қилишмайди.

Касалликдан сақланишни истаган киши аввало, ҳайвонларнинг тишлашидан сақланиши, қолаверса, агар шундай кўнгилсиз ҳолга дуч келса, зудлик билан шифокорларга мурожаат қилиши лозим.

А.ЁВБАСАРОВ, туман ДСЭНМ шифокори.

С.ХОЛИМБЕТОВ, кўп тармоқли марказий поликлиника олий тоифали травматолог-ортопед шифокори.

(Фото - http://www.uzssgzt.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026