01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 13:31
Жамият 👁 3,194

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Сен бирла...

Сен бирла сўзлашсам,

Соғинч ҳаддин ошар.

Саҳар-ла сирлашсам,

Кўздин уйқу қочар.

Дафтар-ла гаплашсам,

Дардлар саҳфа очар,

Жафокорлик наҳот,

Сенга ярашар?

 Гулзорда

Гулзорда капалак ўйнайди,

Гулларни тинчига қўймайди.

Кўрган кўз учқунлаб, қувнайди,

Тасвирга суқланиб тўймайди.

Боғимнинг безаги бу ҳолат –

Дилимга жойлади ҳаловат.

Қалбимга етишган ҳарорат,

Оз эмас бўлса ҳам, тўлмайди.

Капалак, жонимни берай ман,

Нигоҳинг измида юрай ман,

Сенга шеър айтмоққа ярайман –

Кўнглингни очмасанг бўлмайди.

 

Бир инсонни...

Бир инсонни кузатдик бугун,

Кетаверди қаримасидан.

Зўр инсонни кузатдик беун,

Чалғитмади қушлар саси ҳам.

 

Қайғу чеккан халойиқ маҳзун,

Интиҳони ўйлаб турарлар.

Одам умри қушлардан узун -

Эмаслигин дилга туярлар.

Сабр айламоқ бандаларга хос,

Бардош бергай оиласига.

Биздан фарздир садоқат, ихлос,

Одамийлик қоидасига!

Дўстлар қолди ҳасратли, ҳайрон,

Дош бермоқлик зарбга осонми.

Саф тортганнинг ҳолати вайрон,

Таъсирида сақлар ҳар ённи...

Э воҳ! Элтиб энг қадрдонни,

Ва... Йўқотдик асл инсонни!

Яшил барглар

Яшил барглар - юрак қувончим,

Яралишнинг рангидир улар.

Оширади одам ишончин,

Яшайлик деб чақириб турар.

Ёқимли ҳид урар димоққа,

Кўтаради кўнглимнинг мулкин.

Ҳавас қилиб, боқиб ҳар ёққа,

Келаверар жилмайгим, кулгим.

Япроқларга яқинроқ бориб,

Дил сўзларим айтгим келади.

Хатарлардан қалбни қутқариб,

Ҳаёт ёққа қайтгим келади.

Яшил барглар - яхши баргларим,

Яшамоқнинг сизлар тимсоли.

Сизлар билан ошно ҳарфларим,

Илҳомимга дўстсиз - вафоли!

ТЎРТЛИКЛАР

Машҳурликка кўп-да уринма, кўнглим,

Кўплар пуч хаёлдан холи эмаслар.

Сабрга дўст тутиниб, камига кўндинг,

Не даркор зиёда ҳою-ҳаваслар.

* * *

Исминг ҳуснинг каби мафтункор ғунча,

Айтган сайин айтиб юргим келади.

Қанча керак бўлса, бардошим шунча,

Висолингга маҳтал тургим келади.

* * *

Эгнимда тунимнинг салқин либоси -

Чарчоқли кунимнинг таскин - шифоси.

Тангримга тун учун шукронам бисёр,

Эртангги тонгдан ҳам умидларим бор.

* * *

Рангин хаёлларим ёришган ҳолда,

Олтин дамларимни тутарман азиз.

Манзилим мароқли - мақсад бор олдда,

Ҳорғин йўллар эса ҳордиқли, лазиз!

Жумабой Ҳидоятов, "Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026