СОFЛОМ ФАРЗАНД – МИЛЛАТ ТАЯНЧИ
Фарзанд! Ота-она орзуси, умрининг давомчисидир. Фарзанд дунёга келиши – бу ҳар бир оиланинг энг қувончли ва ҳаяжонли дамларидир. Ота-онанинг ўз фарзандлари олдида бурчлари бўлгани каби ҳар бир фарзанднинг ота-онаси олдида бурч ва мажбуриятлари бор. Фарзандни соғлом ва билимли, юртга кори тегадиган инсон қилиб тарбиялаш ота-она, маҳалла-кўй, устозлар зиммасидадир.
Биз ёшлар юртимизнинг кўрар кўзи, ишончи ва таянчидирмиз. Юртбошимиз И.А.Каримов томонидан 2016 йил "Соғлом она ва бола йили” деб номланишининг боиси шуки, она соғлом бўлса, бола соғлом, бола соғлом бўлса, юртимиз тинч, осуда бўлади. Негаки, соғлом фарзанд ўз Ватани учун жон беришга тайёр фидойи, мард, жасур ўғлон бўлиб улғаяди ва юрт сарҳадларини мардонавор қўриқлайди.
Юртбошимизнинг ишончини қозонаётган, Ватанга содиқ ёшлар турли спорт мусобақаларида, санъатда, илм-фанда кўпгина ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар. Ватанимизнинг соғлом ва баркамол фарзандлари она Ўзбекистон номини жаҳон аро янада улуғ қилишга қодир. Чунки, бугунги авлод давлатимиз ғамхўрлигида ҳар томонлама етук бўлиб вояга етмоқда.
Қундузой АҲМЕДОВА,
31-сонли мактаб ўқувчиси.
(Фото - http://uzbekistonovozi.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶