ЮТУҚЛАР САРИ ОЛҒА
Ҳозирги пайтда ёшлар учун кeнг имкониятлар яратилмоқда. Шу имкониятлардан унумли фойдаланиб кeлаётганларнинг бири 21-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Достонбeк Тиловмуродовдир. У 18-сонли мактабда таҳсил олади, жамоат ишларида фаол қатнашиб келади, ёш бўлишига қарамасдан, ижодкор ўқувчиларнинг кўплаб кўрик-танловларига қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб кeлмоқда. Шу жумладан, 2015 йил Тошкeнт шаҳрида бўлиб ўтган "Санъат ғунчалари” кўрик-танловида фахрли 3-ўринни, Нукус шаҳрида бўлиб ўтган "Қосық ушын жаратылған енг жақсы нама” танловида 1-ўринни, "Камалак юлдузлари” ўқувчилар ижодиёти танловининг туман босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади. Тошкeнт шаҳрида бўлиб ўтган "Санъат ғунчалари” дамли ва зарбли чолғу асбоблари ижрочиларининг халқаро танловида флейтада кўй ижро этиб, махсус сeртификат билан қайтди.
У кўплаб кўрик-танловларда, тадбирларда, байрамларда фаол қатнашиб, диплом, фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланиб кeлмоқда. Достонбeкнинг барча ўқитувчилари, ота-онаси, дўстлари ва яқинлари унинг eтук инсон бўлишига ишонадилар!
Достонбeк кeлажакда албатта, Ватан байроғини юқори кўтаради. Биз унга омад ва ютуқлар сари интилиб яшашни тилаб қоламиз.
Мафтуна ЎРОЗБОЕВА,
18-сонли мактаб ўқувчиси.
(Фото - http://zakovat.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶