12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Жамият 👁 452

Амударё ёшлари таълим, IT ва спорт соҳаларида улкан ютуқларга эришмоқдалар

Амударё ёшлари таълим, IT ва спорт соҳаларида улкан ютуқларга эришмоқдалар

Амударё тумани ёшлари бугунги кунда замонавий таълим, фан ва IT соҳаларида улкан ютуқларга эришмоқда. Амударёлик иқтидорли ўғил-қизларнинг халқаро нуфузли университетларга кириши, маҳаллий инновацион марказлардаги фаоллиги туманимизнинг порлоқ келажагидан дарак беради.

Туман ёшларининг илмий салоҳияти нафақат Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Тўлқин овулидан чиққан ёш иқтидор эгаси Жасурбек Умаровнинг тўлиқ грант ($360 минг) асосида нуфузли Гарвард университетига қабул қилинганини келтириш мумкин. Бу ютуқ туманимиздаги оддий мактабларда берилаётган таълим сифати ва ёшларнинг чет тилларини мукаммал эгаллаётганининг яққол исботидир.

Рақамли саводхонликни ошириш марказлари ёшларни дастурлаш, робототехника ва сунъий интеллект асосларига ўргатмоқда. Хорижий тилларни ўрганиш марказлари кўпайиб, ёшларнинг халқаро таълим дастурларида иштирок этиш имконияти кенгаймоқда.

Бундан ташқари ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга йўналтириш ишлари жадаллашган. Давлатимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” лойиҳаси доирасида туманда спорт мажмуалари, санъат тўгараклари ва ахборот-кутубхона марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Бу инфратузилма ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш билан бирга, уларнинг жисмонан ва маънан баркамол бўлишини таъминлайди.

"Инсон қадри учун" тамойили асосида Амударёда ёшларнинг сифатли таълим олиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Таълимга қилинган сармоя — бу келажакка қилинган энг тўғри сармоядир. Замонавий билим, миллий қадриятлар ва юксак маънавиятни ўзида мужассам этган ўғил-қизлар эртага туманимиз, қолаверса, бутун Ўзбекистон равнақи учун хизмат қиладиган етакчи кадрлардир.

Амударёлик ёшларнинг шижоати шуни кўрсатадики, юртимиз келажаги ишончли қўлларда. Улар яратаётган ҳар бир янги лойиҳа, қўлга киритилаётган ҳар бир ютуқ – Янги Ўзбекистон пойдеворини мустаҳкамлашга қўшилаётган улкан ҳиссадир.

Бугунги кунда Амударё туманидаги мактаб ва лицей битирувчилари орасида халқаро IELTS имтиҳонларидан юқори балл (7.5–8.5) олиб, АҚШ, Жанубий Корея ва Европанинг нуфузли университетларига муддатидан олдин 100 фоизлик грант асосида қабул қилинаётган ўқувчилар сони кескин ортмоқда.

Бунга ёрқин мисол тариқасида синфдошим Мавжуда Ўтамуродовани келтиришимиз мумкин. У IELTSдан юқори балл олиб, ҳозирги кунда Жанубий Кореяда ўқимоқда. Шу билан бир қаторда тумандаги иқтидорли қизлар адабиёт, санъат ва таълим йўналишларида давлат мукофотларига лойиқ кўрилиб, тенгдошларига ўрнак бўлмоқда.

Амударё тумани спорт мактаби тарбияланувчилари дзюдо, бокс ва ўзбек кураши бўйича Қорақалпоғистон ҳамда Ўзбекистон чемпионатларида мунтазам равишда олтин медалларни қўлга киритмоқдалар. Тумандаги маҳаллаларда яшовчи ёшлар, масалан, Дарё бўйи маҳалласи йигитлари футбол ва спортнинг бошқа турлари бўйича оммавий мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичларига йўлланма олмоқдалар.

Туманда IT Парк филиали (IT Марказ) ишга тушгач, дастурлаш ва робототехника йўналишида ўқиган ёшлар ҳозирда масофадан туриб (фриланс платформаларида) хорижий компанияларга хизмат кўрсатиб, валютада даромад топмоқдалар.

Тумандаги кўплаб мактаб ўқувчилари "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида халқаро сертификатларни қўлга киритиб, йирик мукофот жамғармасига эга бўлган киберспорт ва стартап танловларида муваффақиятли иштирок этмоқдалар.

Амударёлик ўғил-қизларнинг бу шижоати Янги Ўзбекистон пойдеворини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026