01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 15:27
Жамият 👁 2,972

ҲАЛОЛ МЕҲНАТДАН ЗИЙНАТЛАНГАН ХОНАДОН

ҲАЛОЛ МЕҲНАТДАН ЗИЙНАТЛАНГАН ХОНАДОН

Мамлакатимизда инсон омилига, унинг бахтиёр ва фаровон яшашига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳар бир оилада, ҳар бир инсон ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. Юртимизнинг қайси бир хонадонига борманг, обод ва шинам ҳовли-жой, кўкаламзор боғларни кўриб кўзинг қувнайди одам.

- Истиқлол бизга ўз ўтириш-туришимиз, оиламиз, фарзандларимиз ҳақида қайғуриш, турмуш тарзимизни оқилона ташкил этиш имконини берди. Ҳозир деярли ҳар ҳафта  хонадонларимизга тиббиёт ходимлари, МФЙ ходимлари, ўқитувчилар келиб, ободонлиги, озодалиги ва ҳатто мактаб ёшидаги невараларимизнинг нима машғулотлар билан бандлигини ҳам сўраб-суриштириб, маслаҳатлар бериб кетишади. Илгари эса меҳнат кишисидан фақат иш... иш унуми талаб этилар, одамларнинг қандай  яшашига ҳеч ким қизиқмасди. Бугунги дориломон кунларга шукур қилиб, бардавом бўлмоғи учун курашишимиз керак, - дейди Манғит шаҳрининг Ойбек номли маҳалласида истиқомат қилувчи 75 ёшли отахон Кенжабой Қурбониёзов.

Отахоннинг болалик даври Иккинчи жаҳон уруши, урушдан кейинги оғир тикланиш йилларига, элнинг қаҳатчилик кунларига тўғри келди. Ота-онаси шундай бўлса-да унинг ўқиб, илм олишига шароит яратди. Мактабни тугатгач, олийгоҳда ўқиб, олий маълумотли агроном бўлди. 1965-67 йилларда Армия сафида хизмат қилди. 1968 йилдан 2001 йилгача қишлоқ хўжалиги соҳасида турли лавозимларда меҳнат қилди. Турмуш ўртоғи – бир умр ғишт заводида ишлаб, айни кунда нафақадаги меҳнат фахрийси Раҳима Ендирбоева билан 7 нафар фарзандни одоб-икромли, маънавиятли, эл корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказишди. Ҳозир улар турли соҳаларда меҳнат қилишмоқда.

Ўғил-қизни ўқитиб, уйли-жойли қилиб, кўнгиллари хотиржам бўлган отахон ва онахон эндиликда неваралар тарбияси билан машғул, атрофи доим кичкинтойлари, маҳалладошлари ва қўни-қўшнилари билан гавжум бўлади. Ҳалол меҳнатдан обод, бир-бирига меҳр-оқибатдан ўзгача бир тароват ва файз касб этган бу хонадондаги бахтиёрликка, осойишталикка кўпчилик ҳавас билан қарайди. Юзларидан нур ёғилиб турган Кенжабой ота, аёли – оддий гапга ҳам ҳазил-мутойибадан тўн кийдириб, кулгули қилиб айтиб, дилингиздаги ғуборни аритиб юборадиган Раҳима момоларнинг хонадони шу боисдан ҳам доим гавжум бўлади.

Отахон ҳам, онахон ҳам ҳеч кимдан маслаҳатини, йўл-йўриғини аямайди. Саҳар туриб ҳовлиси атрофидаги, полизидаги мевали, манзарали дарахтларни парваришлаб, экинларига қараб, барчага шахсий ўрнак бўлишади.

 Уларнинг ҳаётига теранроқ разм солган киши оиладаги тинчлик, осойишталик ва аҳилликнинг киши ҳаётини нақадар тотли қила олишини англаши қийин эмас.

Бутун ҳаётини эл-юрт маъмурлиги  йўлидаги меҳнатга бағишлаган Кенжабой ота Қурбониёзов ва Раҳима она Ендирбоеваларга меҳнатларингиз роҳатини кўриб, узоқ яшанг, дея тилак билдирамиз.


Ойгул РАЖАБОВА,

Маҳмуджон ШОМУРОДОВ,

газетанинг махсус мухбирлари.

Суратда: Кенжабой Қурбониёзов, унинг турмуш ўртоғи Раҳима Ендирбоевалар келини ва
неваралари билан.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026