ҚИЗЛАРГА ГЎЗАЛ ХИСЛАТЛАР ЯРАШАДИ
Қизларни гулга қиёслаймиз. Чунки гул нафис ва гўзал. Қизлар ҳам ҳудди шундай, табиат яратган гўзаллик тимсолларидир.
Аммо бу таъриф ҳамма қизларга ҳам хос эмас. Баъзи бир қизларимиз борки, уларни ўзбек қизи, шарқ аёли деб айтишга тил бормайди. Уларда ҳаё, ибо, ор-номус деган тушунчалар мавжуд эмас.
Биз ёшлар учун давлатимиз нималар қилмаяпти? Аммо, бу имкониятлардан, айниқса, баъзи қизлар нима учун тўлиқ фойдаланишмайди? Сабаби бундайларнинг дунёқараши тор, маънавий қашшоқ.
Дунёқараши тор, ҳаёт ҳақида ҳали тушунчаси кам қизлар ўзлари билмаган ҳолда эрта турмуш қурмоқдалар. Бунинг оқибатида ёш қизларимиз янги уй шарт-шароитларига кўниколмай, ажримлар кўпайишига сабаб бўлмоқда. Хўш, улар бу бир неча ойлик оила ҳаётидан ўзларига нима олдилар? Ҳеч нима! Гулдай қизларимиз бахтсиз бўлди, холос.
Бу эрта турмуш қуриб, шошган қизларнинг ёлчимаган ҳаёт йўли. Лекин айрим тенгдошларимиз четга чиқиш, эркин ҳаёт кечиришни орзу қилишади. Ўзларини шундай жирканч ҳаётга тайёрлаш учун очиқ-сочиқ кийинишади. Муомаласида эркакшодалик, ҳаёсизлик пайдо бўлади. Бундай номаъқулчилик нафақат ўз умрига, балки оиласи, ака-укалари, тенгдошлари, маҳалласи, қолаверса, туғилган юрти учун ҳеч кетмас доғ бўлиб тушишини ўйлашмайди.
Мен бундай дунёқараши шаклланмаган тенгдошларимга:
- Азиз қизлар, ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Зеро, сўнгги пушаймон – ўзингга душман. Келажак ўз қўлингиздадир, ҳаётингизни гўзал хислатлар билан безаб яшанг, - дегим келади.
Сарвиноз ҚУВВАТОВА,
Амударё академик лицейи ўқувчиси.
(Фото: http://www.uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶