14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 02:07
Спорт 👁 334

“БАДИИЙ ГИМНАСТИКА – ГЎЗАЛЛИК ВА БАРКАМОЛЛИК СПОРТИ” ОЧИҚ БИРИНЧИЛИК МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“БАДИИЙ ГИМНАСТИКА – ГЎЗАЛЛИК ВА БАРКАМОЛЛИК СПОРТИ” ОЧИҚ БИРИНЧИЛИК МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва рағбат туфайли турли ёш тоифасидаги болалар ва ўсмирлар, айниқса, ўсмир қизлар ўртасида спортнинг олимпия турлари бўйича шуғулланувчилар, ҳатто жаҳон спорт ареналарида Ўзбекистон шарафини муваффақиятли ҳимоя қилишга қодир умидли спортчилар етишиб чиқмоқда.

Айниқса, гўзаллик ва нафосат, баркамоллик рамзи бўлган бадиий гимнастика спорти билан шуғулланувчи қизалоқлар сафи ошиб бормоқда. Мазкур спорт тури энг чекка ҳудудлардаги қишлоқларда истиқомат қилувчи ота-оналар ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотиб, ўз қизларининг бадиий гимнастика тўгаракларида шуғулланишлари учун шароит яратиб беришаётгани эътиборга муносиб.

Бу борада Амударё тумани спорт мактаби ҳузуридаги бадиий гимнастика тўгараги фаолияти таҳсинга муносиб. Ушбу тўгаракда айни пайтда турли ёш тоифасидаги 80 нафардан зиёд ўсмир ёшдаги қизлар шуғулланишади. Уларга Шаҳодат Ражабова, Ойдин Матризаева ҳамда Диёра Ёдгоровалар бадиий гимнастика спорти сир-асрорларини ўргатилади. Туманнинг энг чекка қишлоқларида истиқомат қилувчи спортсевар қизалоқлар орасида турли даражадаги гимнастика спорти мусобақалари ғолиблари, Ўзбекистон чемпионатлари, Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари бор.

Жорий йилнинг 27 февраль санасида Амударё тумани спорт мактаби спорт залида спорт мактабининг очиқ биринчилиги мусобақаларида ҳам бадиий гимнастика спорти тўгараги аъзоларидан иборат спортчи қизлар ғолиблик учун кураш олиб бордилар. “Бадиий гимнастика – гўзаллик ва баркамоллик спорти” шиори остида ўтказилган мусобақада Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Янгибозор туманлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа ва Амударё тумани бадиий гимнастика спорти жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Мусобақа шартларига кўра, спортчиларнинг қўйилган талабларни бажаришларида спортчи маданияти, шартларни чаққонлик ва уддабуронлик билан амалга оширишдаги ўзига хос услуби, спорт либосларини танлаш маҳоратларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қизғин ва қизиқарли баҳсларга бой ўтган мусобақада энг кучли, эпчил ва ўзига хос услубига эга спортчилар жамоалари ғолибликни қўлга киритишди.

Шуниси эътиборлики, амударёлик гимнастикачи қизлар гарчи ёш тоифаларига кўра, анча ёш бўлсалар-да ўзларининг иродали, аҳил ва жипс жамоа эканликларини амалда намоён этдилар. Ўз маҳоратлари билан меҳмон жамоа аъзоларини ортда қолдирган Амударё тумани спорт мактабининг бадиий гимнастика тўгараги аъзолари мутлақ ғолибликни қўлга киритишди.

Мусобақа якунида 1-ўринни Амударё тумани спорт мактабининг бадиий гимнастика тўгараги жамоаси, 2-ўринни эса Урганч шаҳар спорт мактаби ҳузуридаги бадиий гимнастика тўгараги аъзолари эгаллашди. Учинчи ўрин учун бўлган қизғин беллашувларнинг бадиий гимнастика эса Элликқалъа тумани спорт мактабининг бадиий гимнастика тўгараги қизларига насиб этди.

“Бадиий гимнастика – гўзаллик ва баркамоллик спорти” шиори остида ўтказилган мусобақа якунида ғолиб жамоалар Амударё тумани ҳокими ва Амударё спорт мактаби маъмурияти томонидан медаллар, Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019