12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:28
Жамият 👁 490

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОБИҚ ҲАМКАСБЛАР УЧРАШДИЛАР

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОБИҚ ҲАМКАСБЛАР УЧРАШДИЛАР

Ўзбекистонда 2017 йилдан бери август ойининг биринчи якшанбаси Темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Айни пайтда мамлакатимизда замонавий инфратузилмага эга бўлган, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини тўлиқ таъминлай оладиган яхлит темир йўл тармоқлари етиб бормаган биронта ҳам ҳудуд йўқ ҳисоби. Амударё туманида ҳам 1968-1969 йилларда Жумуртов тоғ-кон ҳудудида темир йўл тармоғи қурилиб, Жумуртов станцияси ташкил этилган. Мазкур станция 1985 йилдан Урганч локомотив депоси таркибида, 2000 йилдан бошлаб эса Жумуртов станцияси Қўнғирот локомотив депоси таркибида фаолият олиб борди. 2008 йилда Жумуртов станцияси фаолияти тугатилиб, мазкур станцияда ишловчи ходимлар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Қораўзак станциясида ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришди ва аксарият темир йўлчи ходимлар шу ердан нафақага чиқдилар.

Жорий йилнинг 3 август санасида Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан ўзларининг илк касбий фаолиятларини Жумуртов станциясида ишлашдан бошлаган, 1970 йилдан бошлаб турли йилларда ушбу соҳага кириб келган ва нафақага чиққунларига қадар темир йўл транспорти соҳасида машинист вазифасида ишлаган, айни пайтда кексалик гаштини сураётган собиқ ҳамкасблар учрашдилар.

Ўз ҳаётларининг асосий қисмини темир йўл транспорти соҳасига бағишлаган собиқ ҳамкасблар ўзлари ишлаган давр билан ҳозирги замон темир йўл транспорти соҳаси ўртасидаги кескин фарқ, соҳадаги янгиланишлар ва ўзгаришлар, юксак тараққиёт ҳақида мамнуният билан сўз юритдилар. Шу билан бирга ўзлари ишлаган давр билан боғлиқ хотираларини эсга олдилар.

Айтиш жоизки, Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригининг фойдаланишга топширилиши халқимиз учун аср янгилиги бўлиши билан бирга ушбу қурилиш Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг ҳар томонлама равнақ топишида жуда катта аҳамиятга эга йирик лойиҳа бўлди. 423 метр узунликдаги муҳташам кўприк билан бирга Хоразм вилоятининг Шовот ва Қорақалпоғистоннинг Қораўзак бекатларини боғловчи 85 километрлик темир йўл тармоғи, 3 та замонавий қулайликларга эга вокзал бинолари барпо этилиб, ушбу йўналиш бўйича темир йўл масофаси 180 километрга, юк ташиш тезлиги 6 соатга қисқаргани собиқ ҳамкасбларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлди.

Айниқса, Жумуртов станциясининг 2025 йилдан бошлаб фаолияти қайта тиклангани Қораўзак конлари, Жумуртов тоғ-кон маҳсулотларини поездларда ташиш имкониятини яратиб, Оролбўйи минтақасидаги аҳоли ва минтақага ташриф буюрувчи туристларга хизмат кўрсатадиган автомобиль йўлларининг сифатли сақланишига замин яратади.

Халқимиз бекорга “йўл машаққатини йўлчи билади”, деган иборани яратмаган. Собиқ ҳамкасбларнинг деярли барчаси нафақага чиққунларига қадар машаққатли йўл азобини тортган фидойилар сифатида темир йўл транспорти соҳасининг бугунги ёш мутахассисларига муваффақиятлар тиладилар.

Байрамона учрашув давомида собиқ ҳамкасблар ушбу учрашувни ташкил этган ҳамкасблари Ўролбой Раҳимов ва Ўринбой Эшчановларга чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар. Байрам баҳона, ўзлари фаолият олиб борган соҳага оид янгиликлар, ўзгаришлардан хабардор бўлган, файзли дастурхон атрофида касбий фаолиятлари давомидаги хотираларни ёдга олиб, самимий суҳбат қурган дўстлар давраси узоқ давом этди ва қалбларга жўшқин кайфият бағишлади.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026