15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 03:27
Жамият 👁 2,958

ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

Мана, 25 йилдирки халқимиз ўз юртига ўзи беклик қилиб, тинч-осуда турмуш кечирмоқда.

Мамлакатимизнинг, шу жумладан, туманимизнинг қайси ҳудудига борманг, обод ва файзли  кўчаларни, шинам ҳовли-жойларни, замонавий меъморий услубда қурилган инфратузилма объектларини кўрасиз. Деярли ҳар бир хонадон остонасида ўзимизда ишлаб чиқарилган замонавий машиналар, деярли ҳар бир  оиланинг шахсий ҳовли-жойи, томорқаси, файз бериб турган боғи, кўчмас мулки бор.

Юртдошларимиз бундай фаровон  ва дориломон кунларга истиқлол берган имконлар туфайли мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлига олган илк йиллардаги ўтиш даври қийинчиликларини ҳамжиҳатликда енгиб, эрк ва озодликнинг қадрини теран англаб, эртаги  кунига ишонч билан, сабр ва бардош билан интилганликлари туфайли етиб келди.

Шу боисдан-да ўтаётган ҳар бир кунимиз юксалишларга, ривожланишларга бой, ҳар бир кунимиз эзгу ниятлар йўлида қилган меҳнатларимиз самарасидан сурурли.

"Чойкўл” овулидагилар пиру бадавлат оилалар ҳақида гап кетса, албатта, Амат ака Чўтбоевнинг оиласини тилга олишади.

Хонадон соҳиби Амат ака Чўтбоев 38 йил шу овулдаги "Чоқча” фельдшер-акушерлик пунктида фельдшер бўлиб ишлади. Қишлоқ аҳолисининг соғлигини муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом турмуш тарзининг барқарор бўлишига эришиш, ёш авлоднинг руҳан ва жисмонан соғлом бўлиб улғайиши борасида олиб борган фидойи меҳнатлари  нафақат овулда, балки бутун туманимизда "Амат дўхтир” дея танилишига сабабчи бўлди.

Отахон дўхтир "соғлом ҳаёт кечирган одам касал бўлмайди”, - дея ҳисоблайди. Буни элдошларига айни кунда ҳам  тушунтиришдан чарчамайди, ҳеч кимдан ёрдамини аямайди. Унинг ўз ҳаётий фалсафаси бор: яхшилик қилганга яхшилик қайтади.

Йўл бўйлаб мевали, манзарали азим дарахтлар тангадек қуёш нурини ўтказмайдиган отахоннинг ҳовлисига кириб борган киши чор-атрофнинг сўлимлигидан,  қулф уриб очилиб турган анвойи гуллар ифоридан, мевасидан шохлари ларзон олма, шафтоли, нашватилар, томорқасидаги турли экинлар ҳосилини кўз-кўз қилиб турганидан, беихтиёр инсон қўли гул эканига яна бир бор амин бўлади.

- Бир вақтлар ўз боламизни ўйлашга, ғамхўрлик қилишга вақтимиз бўлмаган. Мустақиллик йилларидаги бунчалик тезкор ривожланишларнинг боиси инсон қадр-қиммати юксалганидан, келажагимиз эгалари, ёш авлодга қаратилаётган ғамхўрликнинг юқорилигидан, - дейди хаёлга берилиб отахон. – Мен собиқ иттифоқ даврида фельдшер бўлиб ишлаган вақтларимда пахта терими, яганаси даврида  пунктимизни ойлаб ёпиб, дала ишига сафарбар этишарди. Одамларнинг соғлигига эътиборсизлик шунчалар эди, у пайтлар. Шуларни ўйласам, кечаги ва бугунги кунимизни солиштириб, қанчалик хўрланганимизни ва бугун инсон сифатида қадримиз юксалганини кўраман, илоҳим бу ёруғ кунлар абадий бўлсин, деб тилайман.

Амат ака Чўтбоевнинг иккала катта фарзандлари ҳам тиббиёт ходимлари. Кичик ўғил Ойбек тадбиркор. Дўкон очиб, ҳудуд аҳолисига савдо хизмати кўрсатаяпти. Неваралар бобо-бувисига, ота-онасига ёрдамчи.

Хонадондаги орасталик, сўлимлик ва тўкинликдан, уларнинг ҳамжиҳатликдаги меҳнатлари маҳсулидан кўпчилик ўрнак олса, арзийди.

***

Умумий амалиёт шифокори Замира Сапарова раҳбарлик қилаётган "Қангли” қишлоқ шифокорлик пунктида 5 нафар олий маълумотли шифокорлар, 20 нафар ҳамширалар меҳнат қилишади. Тиббиёт муассасаси мослаштирилган бинода жойлашган бўлса-да "Саломатлик-2”лойиҳаси бўйича таъмирланиб, жиҳозланган. Мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилишда энг қулай бўлган ҚВПларга эътибор тобора кучайтирилаётгани мазкур муассасада ҳам ўз ифодасини топган. Лаборатория текширув хонасига эга, ташҳис қўйиш ва даволаш жиҳозлари билан таъминланган қишлоқ шифокорлик пунктида соғлигида муаммо туғилган кишиларнинг турли текширувлардан ўтиб, даволаниб, соғайиб кетишлари учун барча шароитлар бор.

***

"Босув” маҳалласида қад ростлаган хизмат кўрсатиш объекти – "Исмоил ота” тўйхонасини кўрган кишининг қишлоқ жойларда ҳам шаҳарлардагидан қолишмайдиган кўркам ва улкан замонавий услубда қурилган бинога ҳайрати ва ҳаваси келиши шубҳасиз. Бу бинода маҳалла, ҳатто ёндош маҳалла ва овуллар аҳолиси турли маросимларини, тўйларини ўтказишяпти. "Исмоил ота тўйхонаси” оилавий корхонаси томонидан қурилиб, ишга туширилган бинода аҳолига кўпгина қулайликлар ҳам мавжуд. Жумладан, фотосалон, озиқ-овқат маҳсулотлари дўкони хизматидан ҳудуд аҳолиси жуда миннатдор. Шунингдек суратга олиш, нон ёпишни ўрганишни истаган ёшлар касбга ўргатилаяпти.

- Яқин кунлар ичида тўйхонамизнинг бир хонасида гўзаллик салонини ҳам очишни режалаштираяпмиз. Бу билан ҳам маҳалламизнинг ҳунарли қизлари иш билан таъминланади, ҳам гўзаллик салонига бориш истагида бўлганлар неча чақиримлаб йўл босиб, туман марказига қатнашмайди, - дейди оилавий корхона раҳбари Замира Холбоева.

Табиатан янгиликка интилувчан Замиранинг фаолияти яқинда "Маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли – 2016”танловининг туман босқичида "Сервис соҳасида маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли” номинацияси бўйича иккинчи ўринга лойиқ топилди ва ўз бизнесини ривожлантириш учун имтиёзли кредит олиш сертификатига эга бўлди.

***

Капитал реконструкция қилиниб, замонавий қиёфа касб этган "Уйшин” маданият ва аҳоли дам олиш маркази айни кунда ҳудуд аҳолисининг энг севимли масканига айланган.

Марказ директори Палзада Уббиниёзова ва тўрт нафар ижодий ходимлар саъй-ҳаракатлари билан қўшнай, рақс, рассомчилик тўгараклари аъзолари ва ҳудуд аҳолиси  иштирокида турли саналар муносабати билан ўтказилаётган ижодий кечалар, тадбирлар катта-ю кичик учун бирдай қизиқарли  бўлаяпти. Айниқса, кундузи  турли соҳаларда ишлайдиган кишилар учун кечқурунлари тўгарак аъзолари ижросида намойиш этилаётган концерт дастурлари мароқли дам олиш соатларига айланмоқда.

- Ўтказилаётган тадбирларимиз давомида одамларнинг маънавий озиқ олишга нечоғлик эҳтиёжи кучли эканлигини кўриб, ўз ишимиздан мамнун бўлиб кетамиз. Тўғри, ҳозир телевизор ҳамма хонадонларда  бор. Интернет орқали дунёнинг исталган нуқтасидаги янгиликлардан хабардор бўла олади. Бироқ саҳнада, жонли ижрода намойиш этилган кичик-кичик саҳнали кўринишлар ҳам одамларга кўпроқ озиқ беради, таъсирчан бўлади, - дейди Палзада Уббиниёзова.

Марказда тўгараклар мунтазам ва самарали фаолият юритаётганлиги туфайли қатнашчи ўғил-қизлар кўпгина ютуқларга эришмоқдалар. Шерхон Ўтамуродов, Диёрбек Абдуллаев, Диёрбек Омонбоев, Ўткир Норбоевлар ўқувчи ёшлар орасидаги турли кўрик-танловда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишаяпти.

***

"Қипчоқ” овулидаги 20-сонли мактабгача таълим муассасасида овул аҳолисининг 35 нафар кичкинтойлари таълим-тарбия олишмоқда. Бугунги кун талаблари даражасида жиҳозланган, улкан-улкан дарахтлар соя-салқинида жойлашган бу сўлим масканга болалар ҳар куни эрталаб ошиқиб, талпиниб келишади.

***

Мамлакатимизда ҳар бир оиланинг ўз имкониятларига яраша фойдали  меҳнат билан шуғулланиб, оиласининг иқтисодини юксалтиришлари, тўқ ва фаровон турмуш кечиришлари учун барча имкониятлар бор. Чунки оилалар обод бўлса, мамлакат обод бўлади.

"Қўмёп” маҳалласида истиқомат қилувчи Комил Султонов 2003 йилда "Қангли” давлат хўжалигининг чорвачилик фермасини хусусийлаштириб олган эди.

Ҳозир мазкур фермада 155 бош қорамол, 100 бош қўй – эчки, 10 бош зотдор отлар боқилаяпти. Ҳудуд аҳолисининг 12 нафари иш билан таъминланган фермада кейинги йилларда наслдор қорамоллар келтирилганлиги, қорамолларнинг наслини яхшилашга жиддий эътибор қаратилаётганлиги туфайли чорвачилик маҳсулотлари етиштириш тобора кўпайтирилаяпти.

- Кунига 150 литрдан зиёд сут  соғиб олиб, юртдошларимиз дастурхонига тортиқ қилаяпмиз. Шунингдек, ўтган йили 1,5 тонна гўшт етиштирдик. Чорвачилик – кони фойда соҳа. Олинаётган даромад ҳисобидан ишчиларимизнинг иш ҳақи ойма-ой бериб борилаяпти, хўжалигимизга зарур техникалар сотиб олаяпмиз, - дейди ферма мудири Комил Султонов.

Мамлакатимизда озиқ-овқат  маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга баҳоли қудрат ҳисса қўшаётган ферма чорвадорларининг меҳнатлари самараси ўзларининг турмушини ҳам фаровон қилаяпти.

Туманимизнинг қайси бир хонадонида бўлсак ҳам юртдошларимиз ҳаётининг обод, фаровонлигини ўз кўзимиз билан кўришимиз мумкин. Халқимизни ана шундай нурли манзилларга етказган истиқлолимиз абадий бўлсин!

Ойгул РАЖАБОВА, Маҳмуджон ШОМУРОДОВ,

газетанинг махсус мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019