01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 17:02
Жамият 👁 3,245

ЎЗИМИЗДАН ЧИҚҚАН “БАЛО”ЛАР

ЎЗИМИЗДАН ЧИҚҚАН “БАЛО”ЛАР

Одатда кексалар ёшлар ҳақида суҳбат кетса, кўпинча танқидий фикрлар билдиришга одатланиб қолишган: биз улардай вақтимизда ундай қилганмиз, бундай бўлганмиз...

Тўғри, улуғ ёшли кишилар ўсмир ёшлар тугул ўрта ёшлиларга нисбатан ҳам оғир шароитларда яшашган, меҳнат қилишган, оила тебратишган. Бироқ ҳар бир даврнинг ўзига хослиги бўлганидан бошидан ўтганларини бировга миннат қилиш, ё нега сен мендай эмассан, дея талаб қўйиш менга ўринсиздай туюларди доим. Лекин одам улғайгани сари орқасидан вояга етиб келаётган авлодга теранроқ разм солиб, кўнгли тўлмаган жиҳатларга оғириниб яшашини ўз бошимдан ўтказа бошлагач, англай бошладим.

Ҳозир айни ёз. Ўқувчилар, талабалар ҳам таътилда, ота-онаси бағрида. Шаҳар кўчалариними, истанг, овулларни кезсангиз, гурас-гурас  ота-онасининг жонига оро  киргудай бўлиб қолган ўғил-қизлар ё телефон ўйнаб ўтирган, ё нос отиб, ўтган-кетганни муҳокама қилиб ўтирганини кўрасиз. Хизматчилик, баъзан борди-келдилар чиқиб кечқурунлари уйга қайтсам ҳам бўй етай деб қолган йигитларни, қизларни кўчада кўриб ҳайрон қоламан, уларнинг ота-оналарининг кўзи қаерда, нега фарзандларининг нима қилиб, ким билан юрганига эътибор беришмайди, нега бирон фойдали машғулотларга жалб қилишмайди, деб ўйлайман. Ахир бунингдек назоратсизлик, бекорчилик ёшларда кўпгина номақбул одатларнинг шаклланишига, кўнгилсиз воқеаларнинг келиб чиқишига замин яратмайдими?

- Ҳар сафар ёзги таътилдан сўнг ўқувчиларни янги ўқув йилида  соғиниб, қўмсаб қарши оламиз. Бироқ  уларнинг кўпчилигининг тиллари қўпол сўзларга ўрганиб қолганини, синфдош, мактабдошлар бир-бирига беписанд қараётганини кўриб хафа бўламиз. Бироз тўполончи, бироз бебошроқ бўлиб қайтган ўқувчилар ҳафта, ўн кун ўтиб, яна аввалги ҳолатига қайтади. Айримларини йўлга солиш  жуда қийин кечади. Бу оилаларда айрим ота-оналарнинг фарзандлари билан етарлича шуғулланмаганликлари, ўз ҳолига ташлаб қўйишганини  кўрсатади.

Демак, таълим-тарбияда узвийлик жуда муҳим экан. Шуни инобатга олиб, ўқувчиларни ёзги таътилга кузатиш олдидан мактабда ота-оналар  йиғилишларини ўтказиб, буни тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Бироқ ишонсангиз, йиғилишларимизга ўқувчиларимизнинг ота-оналарининг ярми ҳам келмайди. Одамлар ўз жигаргўшаларининг тақдирига шунчалик бефарқми? Наҳот фарзандининг мактабдаги, синфдаги хулқ-атвори, ўқиб-ўрганишга бўлган интилиши қай аҳволдалиги уларни қизиқтирмаса?

Бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган аёлнинг бу мулоҳазалари биргина мактабга тааллуқли эмаслиги барчага аён.

Кўринишидан 16-17 ёшлар чамасидаги сочларини ёйиб, тирноқларини бўяб, атир-упа суриб, ўзига эринмай оро берганлигидан қўғирчоққа ўхшаб қолган икки қиз билан таксида ҳамроҳ бўлиб қолдим. Такси ҳайдагунча, манзилимизга етгунимизга йигирма дақиқадай вақт ўтган бўлса, шунча вақт иккала қиз телефонидаги расмларини бир-бирига кўрсатишдан, баҳолашдан бўшамади.

– Вой, қайтадан кўрайлик, зўр тушибсан.

– Буниси конкрет бўпти-ов.

Қизлар "конкрет” деганда нимани назарда тутди, билолмадим, бироқ бир-бирига кўрсатаётган расмлар (ёнингдаги одамга  кўриниб туради-да) ўзлариники эканлигини аниқ кўрдим. Турли ҳолатда, турли кийимда, гоҳ жилмайиб, гоҳ хаёл суриб турган онларини ўзлари суратга олганлиги тайин. Лекин бировнинг суратини, янаям аниғи, ёнингдаги одамнинг суратини кўришнинг не қизиғи борлигини ҳеч тушунолмадим. Жонсиз телефон экранига қарагандан, юзма-юз кўришиш, суҳбатлашиш кўпроқ тасаввур бермайдими, ахир одамга.

Такси ҳайдовчи ёшгина  йигит уларга суқланиб-суқланиб қараб қўйди-да, телефонига келган қўнғироққа жавоб бера бошлади.

- Ўғлим, ё телефонингни, ё машинангни ўчир, бизни эсон-омон манзилимизга етказ, - дея эътироз билдирдим мен.

- Қўрқманг, аяпа, машинада бир сиз эмассиз, бешта жонмиз-ов, - деди ҳайдовчи йигит заррача хижолат чекмай.

- Беш одамнинг тақдири қўлингда эканини билсанг, нега ҳам телефонда гаплашаяпсан, ҳам тезликни ошириб ҳайдаяпсан.

Ҳайдовчи менинг гапимга жавоб бериш ўрнига ҳамсуҳбатининг бир гапини эшитмай қолди шекилли, менга секинроқ, дегандай лабига бармоғини босиб имо қилди-да, қайтариб сўради:

- Эртага дейсанми, соат неччида йиғиламиз.

Ҳайдовчининг суҳбати тугагунча уйимга етдим.

Кун бўйи ишлаб чарчамаган эдим. Йўлда уйга етгунимча кўрган саргузаштларимдан бошим ғовлаб кетди.

Нафақат ўсмир қизлар, балки йигитлар орасида ҳам ўз-ўзини суратга олиш, ўз-ўзига маҳлиё бўлиб томоша қилиш, тиббиёт тили билан айтган-да,  селфиманиянинг тобора хавфли тус олиб, оммалашиб кетаётгани жамиятимизга жиддий хавф туғдираётган бир вақтда ота-оналарнинг вояга етмаган ўғил-қизининг қўлига  қимматбаҳо телефон тутқазиб, фарзанди ўша матоҳдан нима мақсадда фойдаланаётганини назорат қилмай, бамайлихотир юришгани кишини ажаблантиради. Қолаверса, одам қандай фаолият тури билан шуғулланса-да, шунга доир давлатимизнинг амалдаги қонун-қоидаларини билмоғи, амал қилмоғи ҳам лозим эмасми? Ўша такси ҳайдовчисининг ота-онаси буни ўғлига тушунтириб борса, бир йўловчининг эътирозини инобатга олган бўлармиди, бунингдек аҳволлар барҳам топармиди?

... Ўтган йили касб-ҳунар муассасаларидан бирида 1-босқичда ўқиб, ётоқхонада яшайдиган қиз олийгоҳда ўқийдиган бир йигитни тўйда кўриб, ёқтириб қолган. Қўнғироқларига жавоб бермагач, қиз ноилож йигитнинг изидан у ўқийдиган шаҳарга излаб борган. Бундан жаҳли чиққан йигитнинг сўкиб, ҳақоратлаб бошқа қорангни кўрмайин, деганига чидолмаган қиз ўз жонига  қасд қилишга уринган. Буни ҳам ўз хонадонида, бошқаларга сездириб, (ахир жабрланувчига қутқарувчи керак-да) амалга оширган. Бундан акасини хабардор қилган янгасини нега менинг  ишимга аралашасан, деб юмдалашгача борган.

Оилаларимизда фарзандларимизга шарқона одоб-ахлоқ, тарбияни кичкиналигидан сингдириб бориш ўрнига, улар ўз ҳолича хориж фильмларидан, "оммавий маданият”нинг айрим кўринишларидан намуна олиб улғайишаяпти. Оқибатда эса юқорида таъкидлаганимиздай, характерида бўлмағур одатлар шаклланаяпти.

Афсуски, бунингдек кўнгилсиз ҳолатлар битта ё иккита эмас, балки кўп содир бўлаётгани кишини ташвишлантиради. Бундан ҳам ёмони, ўтган йилнинг ўзида туманимизда вояга етмаганлар томонидан 5 та жиноят (ҳа, ҳа, жиноят!) содир этилган.

150 нафар вояга етмаганлар ҳар хил ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этганликлари учун вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш гуруҳи хизматхонаси ва милиция таянч пунктларига олиб келинган. Уларнинг 7 нафари ҳеч қаерда ўқимайдиган, ишламайдиганлар бўлса, 34 нафари умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 108 нафари касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидир.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида эса 120 нафар вояга етмаганлар томонидан турли хил ҳуқуқбузарликлар содир этилди.

 Хўш, таълим масканларида, оиласида ўқиб, илм ўрганишлари, маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол бўлиб улғайишига барча шароитлар муҳайё бўлгани ҳолда нега айрим ёшларимиз бунингдек йўлларга кириб кетаяпти?

Агар масалага теранроқ назар соладиган бўлсак, бу - маънавий, маърифий ва ахлоқий тарбиядаги биз ота-оналарнинг, устоз муаллимларнинг камчилигимиз эканлигини сезишимиз қийин эмас. Ҳеч қайси ноқобил ўсмир осмондан тушмайди, ердан кўкариб чиқмайди. Бас, шундай экан, нажот калити ҳам ўзимиздадир. Агар уларнинг тарбияси яна ўз ҳолига  ташлаб қўйилаверса, бундан ҳам кўпроқ кўнгилсизликлар келиб чиқмаслигига ким кафолат беради? Унда ўзимиздан чиққан "бало”ларнинг додини кимга айтамиз?

Ойгул РАЖАБОВА, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026