12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:08
Мақолалар 👁 380

ИЖОДКОРНИНГ КЎНГИЛ МУЛКИДАН ЧИҚҚАН ЯНА БИРТУҲФАСИ

ИЖОДКОРНИНГ КЎНГИЛ МУЛКИДАН ЧИҚҚАН ЯНА БИРТУҲФАСИ

Ижод – бу алоҳида олам. Ҳар бир ижодкор ўзига хос олам яратади. Унга ўзгаларни олиб кириб, таништириш ва мафтун этиш учун эса жуда катта маҳорат билан бирга чуқур билим, иқтидор керак.

Кўп йиллар таълим соҳасида фидойилик билан меҳнат қилган, ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшган фахрий ўқитувчи Турсунбой Абдуллаев ҳам ўз услубига, мухлисларига эга бўлган сермаҳсул ижодкордир.

У аввало ўзи туғилиб-ўсган Амударё халқи, маҳаллий аҳоли тили билан айтганда келин саломлар яратувчиси, сўз санъаткори. Ўтган йиллар давомида элнинг қувончли кунларида, тўйларида ўзи ижод қилган келин саломлари билан нафақат туманда, балки, қўшни туманлар, Хоразм вилояти, ҳатто Туркманистон давлатида ҳам меҳр қозонди. Шунингдек, ҳар хил мавзудаги шеър ва мухаммаслар, долзарб муаммолар ва ғояларни ўзида мужассамлаган ҳикоя, ҳангомалари билан туман газетасида иштирок этиб, ўз мухлисларини топишга эришди. Ижодкор муаллифлигидаги “1001 салом ва янги саломлар” деб номланган китобида ўзи яратган насиҳатомуз, самимий келин саломларини мужассамлаган. Тумандаги “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарида ёруғликка юз тутган ҳикоя ва ҳангомалари ҳам ниҳоятда халқчил.

Мен сўз юритмоқчи бўлаётган ижодкорнинг янги асари, яқинда китоб ҳолида чоп этилган “Итмисан, бўримисан, Лобо?!” номли қиссаси ҳам кенг қамровлилиги, самимийлиги ва ҳатто тарбиявий аҳамияти билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллашига, китоб жавонидаги энг севимли китобига айланишига ишончим комил. Қиссада табиат, жониворлар ва одам муносабатлари мисолида инсонийлик, меҳр-оқибат, қадимий ва миллий урф-одат, анъаналар, шу билан бирга ҳаётда дуч келинадиган салбий иллатлар, уларнинг оқибатлари ҳам акс эттирилган.

Асарда асосий қаҳрамон Ботир образи ва унинг болаликдан дўсти бўлган Лобо лақабли ит кечинмалари ҳаётий ифодалар билан берилган. Унга қўшни Туркманистонда яшайдиган тоғасининг кичкина кучукча, турли китоблар келтириб бериши, кичкиналигидан табиатга ва жониворларга меҳр қўйишга, ҳаётни китоблардан ўрганишга даъват этиши, отаси Баҳром ака ва онаси Ойсара опаларнинг инсонийликни, меҳр-оқибатни қадрлашга ундаши ҳар қандай ёшдаги ўқувчининг эътиборини ўзига жалб эта олади.

Т.Абдуллаевнинг ушбу ижод маҳсули билан танишиб чиққан мухлислардан Тозабой Матчонов самимий фикрлар билдириб, асарнинг тарбиявий аҳамияти катталигини, йўқолиб бораётган урф-одатлар қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракати орқали кўрсатиб беришга ҳаракат қилингани, Нураддин дойи образи орқали китобхонликнинг аҳамияти, шу билан бирга гиёҳвандликдек иллатнинг инсон ҳаётига салбий таъсири далиллар билан кўрсатиб берилгани ҳақида сўз юритган. Қисса ҳақида ўз таассуротларини айтар экан, ҳар бир қаҳрамонга муносабат билдирган: “Комил молия образи мард, сўзида турадиган инсон экан. Унинг ўғлим ҳақи ваъда бераман, деганда Баҳром аканинг фарзанд Аллоҳ томонидан берилган неъмат эканлигини таъкидлаб ўтиши жуда аҳамиятли суҳбатлардир. Асардаги Ғайбу қишлоғидаги тўйда Лобонинг Қора Қоплон билан уришиши, унинг Ботирнинг овозини эшитиши ва ютқазиб қўйиши кабилар ва бошқа воқеалар жуда қизиқарли тасвирланган. Айниқса, орада анча вақт ўтгандан кейин Қора Қоплонни барибир енгиши ва Ботир билан учрашув лаҳзаси кўзимга ёш келтирди.”

Дарҳақиқат, қиссани ўқиш давомида воқеалар бир-бирига боғланиб, ривожланиб бораётганини англайсиз ва шу баробарида ҳар бир сюжетни эътиборсиз қодирмасдан уқиб олишга уринасиз. Қишлоқ манзаралари, тўй-ҳашам ва байрамлар, асар қаҳрамонларининг меҳмондорчиликлари шунчалик маҳорат билан тасвирланганки, ҳар бири кўз ўнгингизда гавдаланиб, бор бўйи билан намоён бўлади. Инсоният пайдо бўлганидан бери ёнма-ён яшаб келаётган жониворлардан бири бўлган итнинг кечинмалари, одамзот билан муносабати баён этилган эпизодларни ўқиб, муаллифнинг ушбу ижод маҳсулини яратиш учун қанчалик кўп тер тўккани, изланиб-ўрганганини яққол англаш мумкин. Бу, албатта, оз меҳнат эвазига бунёд бўлмайди.

Т.Абдуллаевнинг ижод намуналарининг биринчи ўқувчиларидан бўлган фарзанди Гуласал Абдуллаева ҳам қисса ҳақидаги таассуротлари билан бўлишар экан, бу асар ижодкорнинг кўнгил мулкидан чиққан, кўпдан кутилган навбатдаги туҳфаси бўлганлигини эътироф этади: ”Ҳар бир сатри отам учун фарзандидек азиз бўлган саломлари каби бу қисса ҳам китоб ҳолида чоп этилгани мухлислар учун катта совға бўлди, десам асло адашмайман. Отамнинг инсонларга муносабати бўлакча, яъни каттами, кичикми, аёлми, болами ҳар бирининг кўнглига йўл топа оладилар. Жониворларни ҳам яхши кўришини билардим-у, лекин бунчалик кўп сирлашишларини ҳеч сезмаган эканман. «Итмисан, бўримисан Лобо?!» деб китоб муқовасини ўқидим-у, тезда бориб қўлимга олсам, ўқисам деб тараддудлана бошладим. Китобни варақлар эканман, қаҳрамонлар барчаси оддий халқ вакиллари эканлиги диққатимни тортди. Инсониятни қийнаётган гиёҳвандлик балоси, катта даромадлар тикилган қиморбозлик каби салбий иллатлар изидан адашганлар, одамларнинг яхши кунларидан ҳам ёмон ниятда фойда кўрадиган кушандалар тақдири, ҳатто жониворлардан ҳам ўз нафси йўлида турлича фойдаланадиган шахслар ҳақидаги ҳаётий асосланган ҳикоялар тизгини ўқувчини ўзига тортади.”

У мухлис сифатида асар билан танишиб, илмли, ақлли ва ўз касбининг устаси бўлган Нураддин дойи образи орқали ҳаёт синовлари ҳеч кимни ўз домига тортмасдан қўймаслиги, салгина иродасизлик ва лоқайдлик туфайли бор-йўғидан айрилиш ҳеч гап эмаслиги, ҳаётий ҳикоялар кетма-кетлиги кишини яна ўқишда давом этишга чорлашини мамнуният билан ифода этади. Шунингдек, ҳайвонларда содир бўладиган кечинмаларни тасвирлаш учун ёзувчи кўп китоб ўқиган ва ҳаёти давомида уларни парваришлаб, улар билан тиллашган ёки шу соҳа билимдони бўлиши лозимлигини таъкидлайди.

Дарҳақиқат, ҳар иккала мухлис эътироф этганидек, муаллиф ўз асарида Ботир образи орқали инсонларнинг табиатга эътиборини қаратишга, жониворларга меҳр ҳиссини уйғотишга ҳаракат қилган. Ҳаётий воқеаларни тушунарли ва содда тилда самимий баён қилиб, кўнгилларга тўғри кириб боришини истаган ва бунга том маънода эришган. Албатта, қиссада тасвирланган қизиқарли воқеа-ҳодисалар, учрайдиган жой номлари, миллий урф-одатлар, тўй-томошаларда бўлиб ўтган қизиқарли беллашувларни бир-бирига боғлаш ижодкордан катта маҳорат ва синчковлик талаб этади. Бу билан у китобхонларнинг қизиқишини ошириб, эътиборини тортишнинг уддасидан чиққан.

Элимизда таниқли бўлган ижодкор, фахрий устоз Т.Абдуллаевнинг қаламига мансуб бўлган ушбу «Итмисан, бўримисан Лобо?!» қиссасини Сиз китобхонларга, албатта, ўқиб чиқишни тавсия қилиш билан бирга, муаллифга ижодий баркамоллик тилаб, янги-янги асарлар кутиб қоламиз.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026