Солиқ тўловидан қарзларни суд тартибида, қарздорнинг мулкидан ундириш чоралари кўрилмоқда
Маълумки, солиқларнинг бюджетларга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушмаслиги – давлат иқтисодиётининг меъёрида ишлашига тўсқинлик қилади. Шунингдек, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ўз вақтида тўланишига, давлат ижтимоий-иқтисодий дастурларининг амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатади.
Мажбурий ижро бюроси Амударё тумани бўлими иш юритувига жорий йил 1 декабрь ҳолатига жами 235,2 млрд. сўмлик 27036та ижро ҳужжатлари олинган. Шундан 165,5 млрд. сўмлик 12317та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 121,9 млрд. сўмлик 8064та ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган. Ушбу давр мобайнида давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 66,5 млрд. сўмлик 18907та ижро ҳужжатлари иш юритувига олинган. Шундан 47,1 млрд. сўмлик 8891та ижро ҳужжатлари тугатилган, 26,2 млрд. сўмлик 6329та ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган.
Жумладан, солиқ қарздорлиги ундирувлари билан боғлиқ 53,6 млрд. сўмлик 5698та ижро ҳужжатлари иш юритувга олинган. Шундан 40,5 млрд. сўмлик 3040та ижро ҳужжатлари тамомланган, 20,9 млрд. сўмлик 1490 та ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган.
Шу йил 6 декабрь куни туман прокуратураси, ИИБ ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамкорлигида солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаётган қарздорлардан қарзларни ундириш юзасидан навбатдаги тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжати ва Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг тегишли буйруғига асосан қарздор Т.К.дан (исм ўзгартирилган) ундирувчи – Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 211 млн. 494 мингдан зиёд солиқ қарзи ҳамда давлат фойдасига 8 млн. 459 мингдан ортиқ давлат божини ундириш чоралари кўрилди. Қарздор Т.К.нинг тўлаш имкониятини аниқлаш мақсадида яшаш манзили кўздан кечирилди, унинг бошқарувида бўлган автомобили хатловга олинди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб бориб қўйилди.
Юртимизнинг ҳар бир фуқароси зиммасидаги солиқларни ўз вақтида тўлаб боришни унутмаслиги, асло бефарқ бўлмаслиги керак. Чунки ушбу тўловлар мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
А.Рўзметов, туман прокурори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶