28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 15:09
Жамият 👁 360

БИР МИСКИН КЎНГИЛНИ ШОД ЭТИШ – КАЪБАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛГАН КАБИ САВОБДИР

БИР МИСКИН КЎНГИЛНИ ШОД ЭТИШ – КАЪБАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛГАН КАБИ САВОБДИР

Ҳа азизлар, кўнгли ярим, ўзгалар парваришига муҳтож инсонларга қувонч ва шодлик улашиш мисли Каъбани зиёрат қилган каби савоб, дейишади. Ҳақиқатдан ҳам, салгина меҳр-мурувватдан кўнгиллари тоғдай юксалиб, қалбларида самимият, миннатдорлик, ҳаётсеварлик туйғулари билан боққан нигоҳлардаги қувонч улар учун нақадар азиз. Назаримда, бу нигоҳлардаги ватанпарварлик, маънавий бирдамлик, ўзаро меҳр-оқибат каби эзгу фазилатлар ҳар биримизни янада кучлироқ ва янада жипсроқ бўлишга ундаётгандай.

Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси ҳамкорлигида “Сиз ёлғиз эмассиз, ортингизда Ватан бор!” шиори остида ташкиллаштирилган “Эъзоз ва эътибор сизлар учун!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда ҳам инсон омилига эътибор, ғамхўрлик ва меҳр-оқибат каби инсоний фазилатлар улуғланиб, Амударё туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган, шунингдек, якка-ёлғиз яшовчи юртдошларимиз эъзозланди.

Тадбирни “Нуроний” жамғармаси Амударё туман бўлинмаси раиси Бекман бобо Алламберганов самимий тилаклар билан очди ва олиб борди. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази шўъба мудири Ҳамиджон Норбоев, психологлар Мавлуда Тўраева, Юлдуз Султоновалар, шунингдек, тумандаги қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи ногиронлиги бор бўлган фуқаролар, ўзгалар парваришига ва ижтимоий ҳимояга муҳтож якка-ёлғиз яшовчи фуқаролар иштирок этган мазкур тадбирда Бекман бобо Алламберганов мамлакатимизда ҳеч бир инсон давлатимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмаслигини таъкидлаб, айниқса, ногиронлиги бўлган ўзгалар парваришига муҳтож инсонлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида батафсил тўхталди.

Айниқса, муҳтарам Президентимиз кўрсатмалари билан кўчаларда, катта-катта савдо шохобчаларида, бозорларда, дам олиш уйлари, истироҳат боғлари ва йўловчи ташиш транспортларида ногирон инсонлар ва ўзгалар ёрдамига муҳтож инсонларнинг хавфсиз, эркин ҳаракатланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги амалий чора-тадбирлар, саломатликларини тиклаш мақсадида қилинаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида тажрибали психологлар Мавлуда Тўраева ҳамда Юлдуз Султоновалар томонидан “Нуронийлар учун илм зиёси” китобхонлик тадбири, фитнес-соғломлаштириш ва гимнастика машғулотлари ташкил этилиб, китобхонликнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, спорт-соғломлаштириш, айниқса, фитнес-соғломлаштириш машғулотларининг аҳамияти бўйича маънавий соғломлик ҳамда жисмоний саломатлик юзасидан суҳбатлар ташкил этилди.

Шунингдек, психологлар тадбирнинг якуний қисмида “Ногиронларни психологик қўллаб-қувватлаш” мавзусида тренинг ҳам ташкил этишиб, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар беришди.

Юксак инсоний фазилатлар, меҳр-оқибат, қалбан бирдамлик туйғулари улуғланган, “Сиз ёлғиз эмассиз, ортингизда Ватан бор!” шиори остида ўтказилган “Эъзоз ва эътибор сизлар учун!” мавзусидаги тадбирда инсон қадри ҳамма нарсадан буюклиги амалда намоён бўлди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026