МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА ҚЎШГАН ҲИССАМИЗ
"Гўзал ва бетакроримсан, мустақил Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида мустақиллигимизнинг 25 йиллигини кутиб олиш учун тайёргарлик кўрган 55-сонли мактабимиз жамоаси мактаб ҳудуди ва синфхоналарни ҳам байрамона безатиб, янги ўқиш йилига тахт қилиб қўйдилар. Ҳар бир синфхона, синф деразаларигача гуллар билан безатилди. Мактабимиздаги деворий газеталар аллақачон 25 йиллик байрамимиз ва мустақилликни мадҳ этувчи шеърлар билан безатилди. Мактабимизда узлуксиз навбатчилик йўлга қўйилди. Дарахтларга ишлов берилиб, оҳакланди. Бундай ишларни олиб боришда мактаб директори Д.Артиков, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Ю.Агабоев, мактабимиз маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Ўрозбоев ҳамда мактаб илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Ўрозбоевалар барчага шахсий намуна бўлдилар.
Зуҳра АҲМЕДОВА.
(Фото-http://www.uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶