14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:59
Фан ва таълим 👁 361

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 150 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 150 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Инсон ҳаётида илм-маърифатнинг ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. У биз учун йўлчи юлдуз мисоли. Бугунги шиддатли ахборот асрида ёш авлод тарбиясига жиддий қараш зарурий эҳтиёжга айланди. Шундай экан, юртимизда ҳам муҳим ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, давр талабларига мос, ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, замонавий технологияларни мукаммал ўзлаштирган, шижоатли ва иқтидорли ёшларни тарбиялаш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Президент мактаблари тизимидаги Амударё ихтисослаштирилган мактаби педагогик жамоаси ҳам шу мақсад йўлида ҳаракат қилишмоқда. Бу борада ўқувчиларнинг эришаётган ютуқлари ҳам қувонарли. Айниқса, ноанъанавий услубдаги дарс машғулотлари, дарсдан ташқари ташкил қилинаётган турли факультатив курслар ва иқтидорли ёшларнинг қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган тўгараклар ўқувчиларнинг истиқболи учун ўзининг самарали таъсирини кўрсатиб келмоқда.

Айни кунларда мактабда жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кечалар ўтказилиб, бу тадбирларга деярли барча синфларнинг ўқувчилари қамраб олинмоқда.

Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири Амударё туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди. “Маҳмудхўжа Беҳбудий ­– буюк маърифатпарвар олим” мавзусида ўтказилган тадбирни ташкил этишда мактабнинг “Турон” театр тўгараги ўқувчилари фаол иштирок этишди. Шунингдек, Амударё туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан Маҳмудхўжа Беҳбудий ижодига мансуб асарлар, буюк бобокалонимизнинг жадидчилик фаолиятига оид тарихий адабиётлар, суратли лавҳалардан иборат кўргазма ҳам намойиш қилиниб, ўқувчилар томонидан Беҳбудий ҳақида маърузалар ўқилди, турли саҳна кўринишлари, викторина ўйинлари, шеърлар ва куй-қўшиқлар ижро қилинди.

Тадбир давомида ўқувчиларга жадидчилик ҳақида кенг тушунчалар берилди. Унга кўра, жадидчилик оқим эмас, балки ҳаракатдир. Бу – ижтимоий, сиёсий, маърифий ҳаракат эканлиги юзасидан фикрлар айтилиб, яқин кунларгача ҳам у фақат маърифатчилик ҳаракати деб келинганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди. Аслида эса бу ҳаракат ўзининг самарали фаолияти билан жамиятнинг барча қатламларини жалб эта олгани ва уйғониш мафкураси бўлиб хизмат қилгани, мустақиллик учун кураш олиб боргани тўғрисида муфассал сўз юритилиб, буюк бобокалонимиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг бу борадаги беқиёс катта хизматлари фахр билан эътироф этилди.

Хусусан, унинг ғайрати ва ташаббуси билан дунё кўрган Туркистон мухторияти бу йўлдаги амалий ҳаракатнинг дастлабки натижаси бўлди. Шу баробарида маориф ва маданиятни, матбуотни ижтимоий-сиёсий мақсадларга мослаб, қайта ишлаб чиқди. Жадидчилик ҳаракатининг мазмун-моҳияти ҳақида, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва бобомизнинг замондошлари бўлган жадидчилик ҳаракати аъзоларининг илм-маърифат йўлида қилган эзгу ишлари ҳақида тадбирда ёшларга етарлича маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишлаб ўқувчилар орасида иншолар танлови ва очиқ дарс ҳам ташкил қилинди. Танлов якунларига кўра 8-02-синф ўқувчиси Рухсора Зиятбоева ёзган иншо энг яхши ёзилган иншо деб эътироф этилди ва 1-ўринга муносиб кўрилди. 2-ўринга 9-01-синф ўқувчиси Диана Жумабоева, 3-ўринга эса 8-02-синф ўқувчиси Райҳона Эрдошева ёзган иншолар муносиб деб топилди.

Беҳбудийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган очиқ дарсни мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Юлдуз Турсунбоева ташкиллаштирди. У мазкур дарси орқали 9-03-синф ўқувчиларига Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўз фаолияти давомида Туркистонда жадидчиликни ривожлантиришга қўшган мислсиз катта ҳиссаси хусусида батафсил тушунчалар берди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий хотирасига юксак эҳтиром руҳида ўтказилган мазкур маънавий-маърифий тадбирни ташкиллаштиришда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Муяссар Раҳматуллаева, она тили фани ўқитувчилари ҳамда Амударё туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ўзаро ҳамкорлик қилишди.

Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар замирида эса ёшларни илмга қизиқтириш, уларга тўғри йўналиш бериш, устозлар билан ишлаш, турли соҳаларга оид билимларини, айниқса, касб-ҳунар эгаллашга бўлган интилишларини рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида буюк аждодларимиз хотирасига ва уларнинг маънавий меросига чуқур ҳурмат туйғусини уйғотиш каби эзгу ниятлар мужассам.

Юлдуз ТУРСУНБОЕВА, мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019