01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 19:50
Жамият 👁 4,237

ЁШЛАР МУҲТАРАМ ЮРТБОШИМИЗ БЕЛГИЛАБ БЕРГАН ЙЎЛДАН ДАДИЛ ОДИМЛАЙВЕРАДИЛАР

ЁШЛАР МУҲТАРАМ ЮРТБОШИМИЗ БЕЛГИЛАБ БЕРГАН ЙЎЛДАН ДАДИЛ ОДИМЛАЙВЕРАДИЛАР

Муҳтарам Юртбошимиз мустақилликнинг илк йилларидаёқ "Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”, дея таъриф берган эди мамлакатимизга. Собиқ иттифоққа қарамликдан, мутеликдан эзилган, 80 фоиз озиқ-овқат маҳсулотларини, ҳатто ўзимизда беҳисоб заҳиралари мавжуд бўлган ош тузини ҳам бировдан сотиб олиб, "боқиманда” деган миннатдан кўнгли яғир бўлган халқимизнинг бу шиордан кўзи очилгандай бўлди.

Ҳақиқатан  ҳам муҳтарам  Юртбошимиз раҳнамолигида халқимиз истиқлол йилларида ўз юртини буюк давлатга айлантирди.

Айниқса, ёш авлодни соғлом ва баркамол  инсонлар этиб тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши даражасига кўтарилди. Шу мақсадда Болалар спортини  ривожлантириш жамғармаси, уч босқичли спорт мусобақалари тизими яратилди. Жамғарма маблағлари ҳисобидан бизнинг туманимизда ҳам мактабларга спорт заллар, Болалар мусиқа ва санъат мактаби  қурилди, мавжудлари капитал реконструкция қилиниб, замонавий қиёфа касб этди.

Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида таълим муассасалари бугунги кунда интеллектуал салоҳиятли, соғлом ва бақувват, ўз  юртига фидойи жасур ўғлонларни, қизларни камолга етказмоқда.

Бунингдек жаҳоншумул ўзгаришларнинг, юксалишларнинг замирида муҳтарам Юртбошимизнинг мустақилликнинг илк даврларидан бошлаб ёшларимизга  кўрсатган беқиёс ғамхўрликлари мужассам. Отамиздай суюк инсоннинг мамлакатимизнинг ҳар бир боласини "менинг болам”, деб "Ватанимизнинг келажаги” деб ардоқлашлари, уларнинг етук инсонлар бўлиб вояга етишишларига ғамхўрлик қилишлари бугунги кунда ёшларимизнинг ҳеч кимдан кам эмаслигини намоён этишларига асос бўлмоқда. Ўзбекистон ёшларининг илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳасида эришаётган ютуқларини дунё тан олмоқда, ҳавас қилмоқда. Ёшларни ана шундай марраларга руҳлантириб, қўллаб-қувватлаб яшаган, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти, муҳтарам  Ислом Каримовнинг вафоти бутун мамлакатимиз аҳолиси қатори бизни ҳам чуқур қайғуга солди. Амударёлик ёшлар ушбу оғир жудолик дамларида бир-бири билан яна ҳам аҳил, дўст-биродар ва ҳамкор, эл дардига дармон бўлишга интилмоқдалар.

Юртбошимиз доим "Ўзбекистон ёшлари менинг болаларим – уларни ҳеч кимга бермайман” дея таъкидлардилар. Бугун биз ёшлар азиз Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси олдида таъзим ила "Биз мустақилликни ҳеч кимга бермаймиз. Шу азиз Ватанимизни, худди сиз орзу қилганингиздай, кўз қорачиғимиздай асраб-авайлаймиз”, дея баралла айтамиз.

Бизга озод ва обод Ватанни мерос қилиб қолдирган муҳтарам Юртбошимизнинг: "Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг ҳоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган ота-онанг, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлик адо этишингга боғлиқ”, деган пурмаъно сўзлари доимо  қалбларимизда акс-садо бериб туради ва шунга монанд яшашга ундайди.

 

Мансур ЎРОЗБОЕВ,

"Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси.

(Фото - http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026