15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 05:13
Жамият 👁 4,196

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Бугунги кунда Ўзбекистон ёшлари ҳаётнинг барча жабҳаларида оламшумул ютуқларни қўлга киритиб, халқимиз қалбидан муносиб жой олган буюк сиймо – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов орзу қилганларидек, ҳеч кимдан кам эмаслигини, дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган улуғ аждодларига муносиб ворис эканликларини амалда намоён этмоқдалар. Дунёнинг энг нуфузли давлатлари билимдонлари баҳс олиб борган фанлар олимпиадаларида жаҳоннинг энг кўзга кўринган фан арбоблари қалбида ҳавас ва ҳайрат уйғотаётган, оламшумул спорт мусобақаларида мустақил юртимиз байроғини тобора баланд кўтариб, дунё халқлари эътирофи ва эътиборига сазовор бўлаётган ёшларимиз сафи кун сайин ошиб бормоқда. Қалбларида ўзлари туғилиб-ўсган заминга, она Ватанига меҳр-муҳаббати улуғ, адабиёт ва санъатда, спортда ва ҳатто сиёсатда, замонавий ахборот технологиялари соҳасида ўз иқтидорларини намоён этаётган бугунги ёшларнинг деярли барчаси Истиқлол тенгдошлари эканлиги янада қувонарли.

Чунки мустақиллик – баркамол авлод таълим-тарбияси, уларнинг ўз қобилият ва иқтидорларини намоён этишлари учун мислсиз имкониятлар яратиб берди. Бугунги ёшлар ана шу имкониятлар оғушида яшамоқда, таълим ва таҳсил олиб, ижод қилмоқда, бизнес ғояларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, тадбиркорлик соҳасининг уддабуронларига айланишмоқда.

Яқинда туманимиздаги "Чойкўл” маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги туманимиз ёшлари билан  мулоқот тадбирида мустақиллик йилларида ёшларимиз эришган ва эришаётган ютуқлар мамнуният билан эътироф этилди. Унда "Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши масъул мутахассислари раҳбарлигидаги тарғибот гуруҳи аъзолари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик мутахассислари, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари, академик лицей ва коллежларнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.



Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон "Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши бўлим мудири Ахтам Рўзимуродов, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Толибжон Мўъминов, Рио-де-Жанейрода ўтказилган ёзги олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоировлар туманимиз ёшларини қизиқтираётган мавзулар доирасида самимий мулоқотлар ўтказдилар.

- Мустақиллик йилларида ёшлар ҳаёти билан боғлиқ барча масалалар давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди, - деди тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон "Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши бўлим мудири Ахтам Рўзимуродов. – Агар эсларингизда бўлса, бугунги мустақиллик тенгдошлари бўлган ёшлар энди дунёга келган пайтда, 1991 йилнинг 20 ноябрида "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди. Ана шу Қонун асосида Ўзбекистон ёшларининг орзу-истакларига қанот бағишлаш, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш, ўқиш, ишлаш, дам олиш, яшаш шароитларини янада яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилиб, ҳар йили ана шу дастурлар доирасида самарали ишлар олиб  борилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида ўсиб келаётган ёш авлод ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлашга йўналтирилган  йигирмадан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, бу борада бир қатор халқаро ҳужжатлар ҳам имзоланди.

Лекин шиддат билан ривожланиб бораётган замон, ёшларимиз онгу шууридаги ўзгаришлар, кун сайин ҳаётимиздан ўрин олаётган янгиланишлар мавжуд қонун ҳужжатларига сингдирилган ёшлар ҳаёти, турмуш тарзига оид нормалар, тамойил ва талабларни янада такомиллаштириш зарурлигини тақозо этди. Мана, яқинда қабул қилинган янги таҳрирдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ўсиб келаётган ёш авлод, келажагимиз эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи мустаҳкам пойдевор бўлди.

Ахтам Рўзимуродов амударёлик ёшларни ана шундай муҳим Қонун қабул қилиниши билан табриклаб, уларнинг дилидаги орзу-истаклари, ўқишда, ишда ва ҳаётларида мавжуд бўлган, ечимини кутаётган муаммолари билан қизиқди ва ёшларни ошкора, самимий мулоқотга чорлади.

Ошкора ва самимий мулоқотларда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар. Хусусан, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ҳусанжон Йўлдошев, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи  ўқувчиси Нигора Раҳимова, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шоҳиста Раҳимбоева, Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Умиджон Собиров, 19-сонли умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Ғуломжон Абдуллаев ҳамда 40-сонли мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича  директор ўринбосари Муқаддас Бекназарова ва бошқалар ўзлари ўқишда ва ишда эришаётган ютуқлар билан бирга мавжуд камчиликлар ҳақида сўз юритдилар. Туманда "Ёшлар маркази”, туман тарихини акс эттирувчи музей, марказлашган ёшлар кутубхонаси, сузиш спортига қизиқувчилар учун ёпиқ сув ҳавзаси, коллеж ва лицей ҳамда умумтаълим мактабларида чет тилларни чуқурлаштирилган тарзда ўргатишга ихтисослашган махсус репетиторлик синф (курс)лари, айниқса, қишлоқ жойларида ёшлар мунтазам шуғулланиши учун талаблар даражасидаги спорт тўгараклари, 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг "Чойкўл” овули ҳудудидаги филиали ўқувчилари учун пианино олиб бериш, коллеж ва академик лицей ўқувчиларининг ўқишга қатнаши учун қулайлик яратиш мақсадида туман марказидан қишлоқларга махсус транспорт қатновини йўлга қўйиш борасидаги ёшлар томонидан тушган таклифлар ва саволларга "Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши бўлим мудири Ахтам Рўзимуродов, туман ҳокимлиги масъул мутахассислари, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари атрофлича жавоб бердилар.

Шунингдек, ёшлар билан ошкора мулоқот тадбирида Ўзбек миллий академик драма театрининг истеъдодли актёри Толибжон Мўъминов, Рио-де-Жанейрода ўтказилган ёзги олимпиада ўйинлари бокс бўйича чемпиони Шаҳобиддин Зоировлар ўзлари ҳаётда, санъат ва спорт соҳасида эришган ютуқлари ҳақида сўз очиб, ёшларни қизиқтирган  саволларга жавоб бердилар.

"Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?!” мавзусида бўлиб ўтган тарғибот ва ошкора мулоқот дастури туманимиз ёшларининг ижтимоий фаоллигини юксалтириш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги яна бир эзгу қадам бўлди.


     

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019