ҚИЗЛАР НОМИГА ДОҒ ТУШМАСИН!
Халқимизда қадим-қадимдан фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиб келинган. Айниқса, қизлар тарбияси мураккаб ҳисобланади. Чунки қиз бола ота-онасининг юзи, ака-укаларининг ғурури, маҳалласи, қариндош-уруғларининг обрў-эътибори ҳисобланади.
Ўзбек қизлари қадимдан ибо-ю ҳаёси, вафо-садоқати, одоб-ахлоқи билан ҳурмат қозониб келган.
Ҳозирги пайтда ҳам одоб-ахлоқи билан барчага намуна бўлиб келаётган, билимли, иқтидорли, изланувчан тенгдош қизларимиз ҳар соҳада ўзини намоён қилмоқда.
Шунинг билан бир қаторда кийимлари сингари, ўзларининг ҳам юзлари очилиб, "уят” деган тушунчани унутиб қўяётган қизларнинг орамизда борлиги дилимизни ғаш қилади. Йигитларимиз томонидан "ҳозирги пайтда баъзи қизларга ишониб бўлмайди”, деган таъриф берилмоқда.
Бунчалик ишончни йўқотишга нималар ёки қандай омиллар сабабчи бўляпти? Бунга кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Баъзи бир қизларимиз кўп вақтларини интернет, турли ижтимоий тармоқларда йигитлар билан гаплашишга, учрашувларга сарфлаётгани, ота-оналарининг бунга эътиборсизлиги оқибатида эса обрўси тўкилиши ҳолатлари кузатилаётгани фикримиз далилидир. Бундай хатони улар ҳаётга енгил қараш оқибатида қиладилар. Мана шундай ҳолатларнинг содир бўлаётганини кўрган қайси йигит қизларга ишонади? Йигитларнинг ишончи йўқолишига сабаб бўлаётган бундай қизлар орқасидан яхши хулқли қизларимизнинг ҳам номига путур етади. Аслида барча айбни қизларга тўнкаш ноўрин бўлади. Бунга қайсидир маънода ота-оналарнинг қизлари тарбиясидаги масъулиятсизлиги ҳам сабабчидир. Шундай экан, азиз ота-оналардан қизлари тарбиясига эътиборли бўлишларини сўрар эдик.
Фарида ЭШЧАНОВА,
3-сонли
Амударё академик лицейи ўқувчиси.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶