01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 21:56
Жамият 👁 2,292

ОНА ҚУВОНЧИ

ОНА ҚУВОНЧИ

Адолат ая катта ўғли, келини ва неваралари билан шаҳардаги ҳовлисида туришади...

Бугун келини онасидан хабар олгани кетган, ўғли ишда, катта невараси мактабда, кичик невараси эса боғчада...

Адолат ая жуда китобсевар инсон, ҳозир ҳам ўқиётган китобини секин ёпди-ю, ҳовлига чиқди. Томорқалари кичкина эмас. Ўрик, олма, беҳи, шафтоли, олча каби мевали дарахтлардан яхшигина ҳосил олишади. Томорқага полиз экинлари ҳам экишади, бу ишларда Адолат ая болаларига бош-қош.

Мана, қишдан омон-эсон ўтиб  кўкламга ҳам етдик. Инсон табиати жуда қизиқ-да, қиш бўлса, баҳорни соғинади, баҳор келса, ёзнинг пишиқчилигини қўмсайди, ёзда куз шамолини истайди, кузда қишнинг  қорини кўнгли тусайди, қишда эса яна баҳорни соғиниб қолади. Ширин хаёллар оғушида боғини кезиб юрган Адолат аянинг хаёлини "Ойижон яхши ўтирибсизми?”, - деган келинининг ширали овози бўлди.

- Уйдагилар, қудаларингиз сизга салом айтишди. Ойижонингни олиб келмабсан, дея урушиб ҳам қўйишди, - деди келини.

- Қудаларим бор бўлишсин. Қудаларимдан айланай. Келаси сафар бирга борармиз. Эсон-омон ўтирсинлар, ишқилиб, - деди Адолат ая келинига мамнун боқиб. Унинг юзидан қудаларидан, келинидан кўнгли тўқлигини сезиш қийин эмасди.

Адолат ая телевизор кўриб ўтирар экан, бошловчи қизнинг

"Март – азиз аёлларимиз ойи, Наврўзи олам, баҳор байрамлари ойи”, деган сўзлари эътиборини тортди. Дарҳақиқат, Наврўз айёми яқин қолди, дея ўйлади. Шу пайт:

- Бувижон, бизга қаранг!  - деган олти яшар неварасининг овозини эшитиб, орқасига ўгирилди.

Рўпарасида ўғли қўлида оппоқ ҳарир рўмол, келини торт, катта невараси бир қучоқ гул, кичик невараси эса "Бувижоним, ойижоним, дадажоним, акажоним”, деган сўзлар ёзилган ўзи чизган суратни тутганча кулиб туришарди.

- Наврўзи олам қутлуғ бўлсин! - дея юзидан ўпиб қутлашганларида фарзандларининг меҳрибонлигидан бахтиёр онанинг юраги қувончдан тошиб кетди.

- Болаларим, - ўзларингизга ҳам байрам қутлуғ бўлсин. Тинч элимизга байрамлар ярашади, байрам-байрамларга улансин. Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин. Етказганига шукур! - дея Адолат ая фарзандларини бағрига босди.

Гулнора ЮСУПОВА.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026