15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 07:01
Жамият 👁 2,036

ЭЛИМ, ЮРТИМ, ДЕГАН НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРАМИЗ

ЭЛИМ, ЮРТИМ, ДЕГАН НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРАМИЗ

Ҳар қандай даврда ҳам мамлакат тараққиёти шу мамлакат раҳбарининг билими ва салоҳиятига боғлиқ бўлиб келган. Бекорга халқимиз "подшоҳлари билимдон ва одил юрт фаровон ва обод бўлади”, – деган пурмаъно иборани яратмаган.

Менинг ҳаётимнинг асосий қисми мактабда, мактаб таълими билан боғлиқ тарзда ўтди. То нафақага чиққунимча ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс бердим. Халқимизнинг бугунги обод ва фаровон турмуш тарзи кўз ўнгимда бунёд бўлди, десам, ҳеч муболаға қилмаган бўламан. То бугунги дориломон кунларга етгунча халқимиз бошидан не савдолар ўтмади. Собиқ иттифоқнинг  қолиплаштирилган сиёсати ҳукм сурган йилларда зах ва томидан чакка ўтиб турадиган синфхоналарда дарс ўтардик. Дарслик китоблар етишмаслиги туфайли тун бўйи янги мавзуларни қўлда кўчириб, эртасига ўқувчиларга тарқатиб чиқардик. Оладиган маошимиз у ойликдан бу ойликкача етмай, қарз кўтариб юрардик.

Лекин халқимиз эртанги кунига ишонарди, ёруғ, тароватли кунлар орзуси билан яшарди. Минг шукурки, ана шундай қутлуғ кун келди. Ўзбекистон мустақилликка эришди. Мамлакатимизнинг билимдон, келажакни кўра оладиган одил раҳбари Ислом Каримов бошчилигида Ўзбекистон дунё миқёсида муносиб ўрин эгаллади. Халқимиз ўзининг одил ва билимдон, халқпарвар йўлбошчиси атрофига мустаҳкам жипслашди. Ана шу  жипсликнинг қудрати ила дунё харитасида ўз тараққиёт тамойилларига эга, тез ривожланиб, гуллаб-яшнаб бораётган Ўзбекистон давлати пайдо бўлди.

Мен собиқ мустабид тузум даврининг қийинчиликларига, ўша даврдаги халқ ҳаётида юз берган хўрлик, камситишларга гувоҳ бўлган зиёли сифатида ишонч билан айтаманки, Ўзбекистон халқи бугунгидай дориломон ҳаётни ҳеч қачон кўрган эмас!

Оддийгина мисол, яқин ўтмишда муқаддас қадамжолар тугул, ота-оналаримиз қабрини зиёрат қилишдан, диний эътиқодларимизни эмин-эркин ифода этишдан, булардан ҳам муҳими, сиёсий  тадбирларда ўз фуқаролик бурчимизни адо этишдан мосуво эдик. Айниқса, сайловлар масаласида халқ мутлақо четда қоларди. Марказдан белгилаб қўйилган битта номзод учун овоз бериларди, тўғрироғи, "сайлов” ўтказиларди.

Бугунги сайловлар эса мутлақо демократик тарзда ўтказилаётир.

Айни кунда Ўзбекистон халқи энг муҳим сиёсий тадбир арафасида турибди. Мамлакат мустақиллигини янада мустаҳкамлаб, дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бирига айлантиришга қодир, элим, юртим, деган Ватан фидойилари ичидан энг билимдон, адолатпарвар ва тинчликпарвар номзод учун овоз беришга, 4 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида жипслик билан иштирок этишга тараддуд кўрмоқдамиз.

Халқимиз мамлакат, келажак авлодларимиз  тақдири учун масъул бўлган муносиб номзод учун овоз беришига ишонаман.

Гулсара КАМОЛОВА, фахрий ўқитувчи.

(Фото - ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019