28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 13:48
Жамият 👁 352

ЮРТИМИЗ ТИНЧ, ХАЛҚИМИЗ ФАРОВОН, АЛПОМИШ ЎҒЛОНЛАРИМИЗ ОМОН БЎЛСИН!

ЮРТИМИЗ ТИНЧ, ХАЛҚИМИЗ ФАРОВОН, АЛПОМИШ ЎҒЛОНЛАРИМИЗ ОМОН БЎЛСИН!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2024 йил 12 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб «Янги Ўзбекистон Армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!» шиори остида кенг қамровли маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, захирадаги зобитлар, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва уруш даври фронт ортида ўзларининг фидойи меҳнатлари билан мудофаани мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган меҳнат фронти фахрийлари билан ёшларнинг учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар орқали фуқароларимиз Миллий Армиямизнинг ҳақиқатдан ҳам мамлакатимиз таянчи, халқимиз фахри эканлигини чин дилдан ҳис этишмоқда.

 Ўтган 2024 йил давомида Нукус шаҳар Мудофаа ишлари бўлими томонидан ҳам бир қатор ижобий ва салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18- моддасига асосан 2700 нафар ёшларимиз ҳарбий рўйхатга олиндилар. Ҳарбий рўйхатга олинган ёшлар билан ўтказилган яккама-якка суҳбатлар, ошкора мулоқот тарзидаги учрашувлардан аёнки, бугунги ёшлар қалбида она Ватан тинчлиги ва фаровонлигига дахлдорлик ҳисси ҳар қачонгидан ҳам юқори. Айниқса, ҳарбий касбни эгаллаш иштиёқида яшаётган ёшларнинг сафи йил сайин ошиб бораётгани қувонарли. Буни биз чақирилувчиларни ҳарбий хизматга саралаш ва тайёрлаш жараёнида кўриб, яққол ҳис этдик.

2025 йил учун қўшинларни бутлаш, муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви хизматига тайинлаш ва юбориш учун Нукус шаҳрида белгиланган режа муддатидан олдин, 100 фоизга бажарилганининг ўзи ёшларимизнинг ҳарбий ҳаётга қизиқишлари ортиб бораётганидан далолатдир. Шунингдек, шаҳардаги барча умумтаълим ўрта мактабларида таълим-тарбия олаётган 11-синф ўғил болаларидан иборат 2083 нафар ёшлар ва 52 нафар ЧҚБТ фани ўқитувчилари иштирокида Нукус дала-ўқув майдонидаги режавий амалий ўқ отиш машғулотлари ҳам юқори савияда ўтказилди. Бундан ташқари, 2024 йилда Нукус шаҳар ёшларидан 35 нафари Ўзбекистон Республикасидаги Олий ҳарбий таълим муассасаларига, 4 нафар ёш эса «Темурбеклар мактабига» ўқишга қабул қилиндилар. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида 116 нафар нукусликларнинг мард ва жасур ўғлонлари Ватан олдидаги муқаддас бурчларини шараф билан бажариб, муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқдалар.

 Фурсатдан фойдаланиб, мен Нукус шаҳри аҳолисини, иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган отахонлар ва фронт ортида ўзларининг фидойи меҳнатлари билан буюк ғалабага муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизни, шу баробарида айни пайтда фарзандлари Қуролли Кучларимиз сафида сергак туриб, она Ватан сарҳадларини ҳимоя қилаётган азиз ота-оналарни ва уларнинг аскар ўғлонларини, захирадаги ҳарбий зобитларни ҳамда бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман. Осмонимиз мусаффо, халқимиз фаровон, тонгларимиз тинч ва осуда, Она Юртга садоқатли Алпомиш ўғлонларимиз ҳамиша омон бўлсин!

Алишер Қайипназаров, Нукус шаҳар Мудофаа ишлари бўлими Қуролли Кучлари бўлими хизматчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026