12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:14
Фан ва таълим 👁 454

53-сонли мактабда “Она юртимизни мадҳ қиламиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

53-сонли мактабда “Она юртимизни мадҳ қиламиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Инсон қалбига болалигиданоқ ота-онага, яқинларга ҳамда Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдириш унинг келгусида баркамол шахс бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам мактабгача таълим ташкилотларида, мактабларда тарбияланувчилар ва ўқувчилар иштирокида турли тадбирлар, маънавий кечалар ўтказилиб, ватанпарварлик, чин инсонийлик каби олижаноб туйғуларни уларнинг қалбига болалигидан жо қилишга эътибор қаратилади.

Амударё туманидаги 53-сонли мактабда “Она юртимизни мадҳ қиламиз” шиори остида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбир ҳам ўқитувчиларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини янада кучайтиришда муҳим восита бўлди, дейиш мумкин.

Тадбир аввалида давлат мадҳиялари янграб, ўқувчилар юрт рамзларига ҳурмат бажо келтиришди. Сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, Ватан она каби муқаддас, уни асраш, тараққиётига ҳисса қўшиш барчамизнинг фарзандлик бурчимиздир.

Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Иззатбек Юсуфов қайд этиб ўтганидек, Ватанга муҳаббат ва садоқат билан хизмат қилиш, унга муносиб фарзанд бўлиш ўқувчиларнинг чуқур билим олиши, намунали хулқли ва одобли бўлиб, касб-ҳунар эгаллаши орқали бўлади.

Тадбирда мактабнинг 1-А синф ўқувчилари ижросида янграган Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар уларнинг чинакам ватанпарвар авлод эканини амалда намойиш қилди.

Тадбирда иштирок этган ўқитувчилар, яъни Малоҳат Матсапоева, Фазилат Оллаберганова, Қадамбой Айбўлсинов, Лобар Ўрозметова, Мадина Ражабова, Ихлосбек Аҳмедов каби тажрибали педагоглар ўқувчиларга илм сирларини пухта эгаллаш орқали Ватанга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

Айтиш жоизки, бошланғич синф ўқувчиларининг ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш жараёнида уларни миллий қадриятларга, бой тарихимиз ва маданий меросимизга ҳурмат руҳида, Ватанга садоқатли, юртга муҳаббатли қилиб тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.

Таълим муассасаларида бу мақсадларга эришиш учун турли педагогик усуллар, жумладан, мактаб дастурларига миллий байрамлар, анъаналар ва қаҳрамонлар ҳақидаги маълумотларни киритиш, шунингдек, ўқувчиларни турли ижтимоий лойиҳалар ҳамда тадбирларга фаол жалб қилиш тавсия қилинади.

Мактаб ва оила ҳамкорлигида болаларга ватанпарварлик туйғусини сингдириш, уларнинг шахсий ривожланиши ва жамиятдаги ўрнини англашларига ёрдам беради. Бундан ташқари, фольклор, миллий мусиқа ва санъат орқали болаларнинг эстетик ҳиссиётларини ривожлантириш, уларда миллий ифтихор ва ўзликни англаш жараёнини жадаллаштиради.

“Она юртимизни мадҳ қиламиз” шиори остида ўтказилган мазкур маънавий-маърифий тадбир ҳам ўқувчиларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини оширишга ва уларни келажакда жамиятнинг фаол аъзолари бўлишга руҳлантиргани билан аҳамиятли бўлди.

Бундай тарбиявий ишларнинг самараси келгусида ўқувчиларнинг комил инсон бўлиб, эл-юрт манфаати йўлида фидокорона хизмат қилишларида, жамиятнинг фаол ва масъулиятли аъзолари бўлиб етишишларида ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Тадбирда якунида ота-оналар номидан Гулнора Шомуратова ва Ойша Ўразбоевалар, шунингдек 1-А синф раҳбари Баҳром Жиянов сўзга чиқиб, ўқитувчиларга, ўқувчиларга ва барча тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026