АСКАР ОНАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
Амударё туманида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман мудофаа ишлари бўлими, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамкорлигида "Ватан улуғ – бурчим муқаддас” шиори остида "Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ташкил этилган ушбу тадбирда жамоатчилик вакиллари, тумандаги ҳарбий қисмларда хизмат бурчини ўтаётган аскарлар ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматдаги аскарларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Ихтиёр Нодиров, ота-оналар ва ҳарбий хизматчилар сўзга чиқдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизнинг мудофаа қудратини ошириш, шу орқали халқимизнинг тинчлик ва фаровонликда ҳаёт кечиришини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишларга катта баҳо бердилар.
– Мустақиллигимиз туфайли юртимизда аскар оналарининг шарафланиб, уларга иззат-икром кўрсатилаётгани бизга қувонч ва ғурур бағишлайди, – дейди аскар онаси Гулбаҳор Ўразимбетова. – Ҳозирги кунда ўғлим Нурбек Ражапов Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат бурчини ўтамоқда. Мен аскар онаси бўлганимдан, ўғлимнинг эса она Ватан ҳимоячиси эканлигидан чексиз фахрланаман.
"Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган ушбу тадбир барча иштирокчиларда, аскар оналарида, айниқса ёшларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирда иштирок этган 72 нафар аскар оналарига ва уларнинг оила аъзоларига туман ҳокимининг ташаккурномалари ва ҳомийларнинг байрам совғалари топширилди.
А.Жуманиёзов


▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶