Сиз борсизки, тинчлигимиз барқарор!
Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан гўзал ва обод мамлакатимиз сарҳадларини, бағрикенг халқимизнинг осойишталигини, мамлакатимизда тинчликни сақлашни ўзларининг муқаддас бурчи деб билган мард ва жасур юрт ўғлонлари, Армиямизнинг юраги, ақл-заковати бўлган қўмондонлар – ҳарбий зобитлар бўлиб етишадиган ўғлонларимизга мустаҳкам соғлик-саломатлик ва омонлик тилаб, дил изҳоримизни йўллаймиз.
Сизким, Ватан ўғлонлари, эл-юртимизнинг метин қалқони. Хизматга шай ҳамиша, доимо ҳушёр! Мустаҳкамдир сарҳадимиз, ўтолмагай ҳеч бир ёв. Сиз борсизки, елкангизда кўтарасиз Ватанни! Сиз борсизки, осмонимиз мусаффодир ҳамиша. Сиз борсизки, янграйверар оналарнинг алласи. Аримагай хирмонлардан қут-барака мангуга. Эл фаровон, Ватан озод, ободон!
Мана бу суратларда мағрур боқиб турган ўғлонлар Миллий Армиямизнинг бўлғуси зобитлари, Ватан посбонлари!

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶