02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 03:39
Жамият 👁 2,220

ЮРТИМИЗ ФАЙЗИ

ЮРТИМИЗ ФАЙЗИ

Бу дунёда умргузаронлик қилаётган ҳар бир одамнинг ўз ҳаётий фалсафаси бор: кимдир ўтган кунининг қадрини қандай еб-ичганига, фаровон яшаганига қараб, кимдир тўпланган бойлигига қараб, яна кимдир эл манфаати йўлида қилган меҳнатига қараб ўлчайди.

1935 йилда Хитой қишлоғида туғилган, умрининг 40 йилида бригада бошлиғи бўлиб ишлаб, куч-ғайратини деҳқончилик маданиятини юксалтиришга, бригада аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилишга бағишлаган, 82 ёшида ҳам невара-чевараларга бош бўлиб, уларга ҳаётда тўғри йўлни кўрсатишдан, йўл-йўриқ беришдан чарчамайдиган Олломберган Мамутов биз юқорида санаган тоифаларнинг сўнггисига мансуб кишилардан.

Отахоннинг ёшлиги элнинг турмуш оғир, қаҳатчилик йилларига тўғри келди. Қийинчиликларга қарамай, у 2-сонли мактабда ўқиди, зеҳни ўткир, интилувчанлиги боис, 14 ёшидан пахтачилик бригадасига табелчи қилиб қўйишди. 10 йил шу касбда ишлаб, тилсиз замин бағридан қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил олиш йўлларини ўрганди, тажриба тўплади. Деҳқончиликнинг захматли ишларида колхозчиларга қайишиб, машаққатларини тенг елкалашиб ишлади. Шунинг учунми, уни ўзи ишлаётган бригадага етакчи қилиб тайинлашди. 40 йил бригада бошқариш мобайнида 14 та раис билан ишлашишига тўғри келди.

– У пайтлардаги деҳқончилик ишлари билан бугунги деҳқончиликнинг ер билан осмонча фарқи бор, – дейди хаёлга толиб отахон. – Бригада аъзолари тонг отгандан шомгача тинимсиз далада ишлашарди. Кўп ишлар фақат қўл меҳнати билан бажариларди. Колхозчига фақат ишчи кучи сифатида қаралар, ҳатто касал бўлса-да, ишни ташлаб кетишга ҳаққи йўқ эди. Акс ҳолда "пахта душмани”га чиқарилиб, қўйиларди. Ҳа, ҳа, у пайтлар пахта қадри одамнинг қадридан юксак турар эди.

Ўша пахта далалари ўрнида ҳозир гуркираган боғларни, халқимиз дастурхонини тўкин қилаётган полиз, сабзавот экинларини, муҳташам ҳовли-жойларни кўрганимда юрагим қувончдан гупиллаб кетади.

ОлломберганМамутовнинг хотираларини тинглаганкиши собиқ иттифоқ ҳукмронлиги даври билан бугунги кунимизнинг тафовутинияққолроқ англайди, озод ва обод юртимизга, инсон манфаатларини устувор вазифа қилиб қўйган давлатимизга меҳри ортади.

Отахон ҳозир турмушўртоғи Холжон Мамутова билан бу дунёда орттирган улкан бойлиги – 2 ўғил, 3 қизи, невара-чеваралари қуршовида, кексалик гаштини суриб яшамоқда. Кексайган чоғида бугунгидай дориломон кунларга етганига тинмай шукрона айтади, барчани бу кунларнинг қадрига етишга чақиради.

Ҳаёти ҳам, сўзлари ҳам барчамизга улкан сабоқ бўладиган отахонни янги йил билан қутлаб, соғлик-саломатлик, узоқ умр тиладик. Юртимизнинг файзи, фариштаси бўлган кексаларимизнинг дуоси бизга ҳамиша мададкордир.

Ойгул РАЖАБОВА,

газетанинг махсус мухбири.

Суратда: Олломберган Мамутов турмуш ўртоғи Холжон Мамутова билан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026