02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 03:36
Жамият 👁 3,706

БУЮКЛАР ХОТИРАСИ МАНГУДИР

БУЮКЛАР ХОТИРАСИ МАНГУДИР

Шу йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мен қарор матни билан танишарканман, элу-юрти учун фидойилик қилиб яшаган инсонларнинг хотираси нафақат яқинлари, балки бутун халқи, она Ватани учун ҳам нақадар азиз эканлигини юрак-юрагимдан  ҳис этдим.

Шундай инсонлар бор: ўз эзгу аъмоллари билан тарих саҳифаларини нурафшон айлаб, мангулик сари юз тутадилар.

Юртбошимиз – Ислом Абдуғаниевич Каримов ана шундай соҳиртабиат буюк инсон эдилар. Беш ойдирки, биз ана шу буюк инсоннинг буюк хотираларини эслаб, Ўзбекистон деб аталмиш қудратли давлат қурган халқ отаси бошлаб берган улуғвор ишлар силсиласида яшаб, меҳнат қилмоқдамиз.

Юрагимда чуқур эҳтиром билан мамлакатимизда юз бераётган буюк ўзгаришларни кузатарканман, Юртбошимизнинг мустақилликнинг биринчи йилларидаёқ Олий Кенгаш минбаридан туриб айтган сўзлари ёдимга тушади.

- "... афсуски, денгизимиз йўқ. Денгизимиз бўлганида, дунёга чиқишимиз тез ва осон бўларди...”

Ҳа, азизлар, Ўзбекистонни дунё океанлари орқали дунё билан боғловчи очиқ денгизимиз йўқ. Буни жуғрофий жиҳатдан изоҳлаб ўтиришнинг ҳам асло ҳожати йўқ. Лекин мен бир ҳақиқат қаршисида доимо бош эгаман ва баралла айтгим келади:

– Ўзбекистон мамлакати учун очиқ денгиз асло шарт бўлмади. Мустақил Ўзбекистон учун Ислом Каримовнинг ўзи Денгиз бўлди, азизлар!

У бир зилол ирмоқ эди, дарёга айланди. Эрк ва Озодлик учун кураш майдонига жасорат билан, шиддат билан оқди. Тўлқинларга кўксини қалқон қилиб, Истиқлол аталган йўлга чиқди. Азиз халқини ўзидан азиз тутиб, бу улуғ йўл заҳматларига матонат билан бардош берган сарбонга - халқ озодлигини, ҳурлигини ҳимоя қилмоққа қодир қудратли кучга айланди. Тошқин юракли ана шу буюк инсоннинг ўзи Ўзбекистон билан    дунёни боғлаб тургувчи шовуллаган Денгиз бўлди!

Мустақилликнинг биринчи йиллари эсингиздами, азизлар? Агар эсингизда бўлса, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ўртага ташлаган илк шиорни бир ёдга олинг-а! "Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” деган шиор эди бу! Собиқ шўро давлатининг буйруқларини бажаришга ўрганиб қолган, ҳамон бошини эгиб, мутеликни ўз тақдири деб билгувчи фикри, билими саёз айрим кимсалар бу шиорга эътиборсизлик билан қараб, қўл силтаб қўйганлари-чи? Иқтисодий тизим издан чиқиб, ночор кун кечираётган халқимизни чалғитиш учун айрим нокас кимсалар томонидан турли найранглар ўйлаб топилмадими, ўша кезларда? Шулардан фақат Тошкент  вилоятининг Бўка туманида юз берган миллатлараро можарони,  1991 йилдаги Наманган воқеаларини эсланг. Президент Ислом Каримов якка ўзи гўё "иқтисодий ночорликдан азият чекаётган” оломон орасига дадил кириб борди. Ҳар бир фуқаро билан  юраги тўлиб гаплашди. Жоҳиллик ботқоғи томон қадам қўяётган оломонни тинчитди. Ўшанда, бутун Марказий Осиё халқларини ўз домига  тортиб кетиши режалаштирилган биродаркушликнинг даҳшатли оловини ўчирди у! Ана шундай биродаркушлик уруши оловини тўхтатиш учун инсонда нафақат куч-қудрат, балки ўткир фикр, ақл-заковат, метин ирода, жасорат, халқпарварлик туйғуси керак эди. Президент Ислом Каримовда бу сифатларнинг барчаси бор эди ва ўша дақиқалардаёқ ана шу сифатлари билан азиз халқи учун чинакам Денгиз, Ўзбекистон мамлакати олдида қудратли қояга айлана олди.

Улуғ инсон – Биринчи Президентимизнинг даъваткор, ёқимли овозлари бугун она Ватан кенгликлари бўйлаб жаранглайди:

– Авлодларимизга озод ва обод Ватан қолдирайлик!

Ҳар бир иши, ҳар битта сўзи билан  ўз халқига ибрат кўрсатиб яшаган Ислом Каримов ўзи ҳаётлигида илгари сурган улуғвор ғояларига, шиорларига содиқ яшадилар.  Атрофга бир боқинг, азизлар! Халқимизнинг азиз ва фидойи раҳнамоси Ислом Абдуғаниевич Каримовдан ўзи яхши кўрадиган Ўзбекистон фарзандларига, набираларига озод ва обод Ватан қолди! Янги-янги қишлоқлар, равнақ топаётган шаҳарлар, бир-бирларига жондош  ва қон-қардош, қариндош халқ қолди!

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг бу қарори Биринчи Президентимизнинг хотирасига халқимизнинг чексиз ҳурмат ва эҳтироми ифодасидир.

Йиллар ўтади, асрлар айланади, неча-неча бахтиёр авлодлар келади дунёга. Лекин ўзбек халқининг буюк ва жасоратли фарзанди, мустақил юрт тузган фидойи, барчамиз учун отамиздай меҳрибон ва азиз инсон – Ислом Каримовнинг номи миллат, Ватан номи билан бирга яшайверади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА, журналист.

(Фото - http://uz24.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026