ОГОҲЛИК ВА ХУШЁРЛИККА ДАЪВАТ
4 апрель куни шу мавзуда туман ҳокимлигининг мажлислар хонасида йиғилиш ўтказилди. Туманимиз ёшларини ёт ғоялардан асраш, диний мутаассибликнинг вайронкор моҳиятини тушунтириш, маънавий қадриятларимизга таҳдид туғдирувчи зарарли оқимлардан ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда улар онгида ғоявий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган йиғилишда туман ҳокимлиги масъул ходимлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, жомеъ масжидлар имомлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, тумандаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, умумтаълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда фаол ўқувчи ёшлар қатнашдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Жаҳонгир Жўраев, ИмомБухорий номидаги Тошкент Ислом институти проректори Жаҳонгир Мелиқўзиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Дин ишлари бўйича референти Нурулла Жамаловлар иштирок этдилар ва "Диний мутаассиблик, экстремизм ва терроризмнинг ғоявий илдизлари ҳамда замонавий кўринишлари”, "Дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидлардан ёшларни асрашнинг маънавий-маърифий воситалари” ҳамда "Миссионерлик ва прозелитизм: тарих ва бугунги кун: Унинг натижасида юзага келаётган муаммолар” мавзуларида маърузалар қилдилар. Таҳдиди кучайиб бораётган бу зарарли оқимлар таъсиридан сақланиш учун ҳар лаҳзада огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, ҳар бир оилада ота-она фарзандларитарбиясига чуқур масъулият билан ёндошмоғи зарурлиги ҳақида гапирдилар.
Маърузалар юзасидан "Юсуф эшон бобо” жомеъ масжиди имом хатиби Абдураҳмон Матсафоев, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекмон Алламбергенов, "Нўғай эшон бобо” масжиди мутаваллиси Аҳмад Мадраҳимовлар ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Иштирокчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоб олдилар. Йиғилиш сўнгида огоҳлик ва хушёрликка даъват қилувчи, ҳар хил бузғунчи ғояларнинг кирдикорларини фош қилувчи "Остона” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Иштирокчилар йиғилиш кун тартибидаги мавзулар юзасидан кўп маълумотларга эга бўлдилар.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶