12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:24
Саломатлик 👁 381

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “ОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Айни пайтда бутун дунё миқёсида глобал муаммога айланган диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ёшларимизни ёт ғоялардан асраш, уларнинг мафкуравий билимларини ошириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб тус олган. Бу борада Амударё туманида фаолият юритаётган amunews.uz веб-сайти таҳририяти ходимлари ҳам Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб келмоқда.

28 ноябрь куни грант лойиҳасининг иш режасига кўра “Огоҳлик – давр талаби” мавзусидаги навбатдаги тадбир Чойкўл овулида бўлиб ўтди. Тадбирда таҳририят ходимлари, фуқаролар йиғини раиси Бегзод Айтеков, хотин-қизлар фаоли Сайлихон Муродбоева, Ички ишлар бўлими профилактика инспектори Азимжон Матюсупов, овул имоми Жангабой Ўрозбоев ҳамда кўчабошчилар, ҳудуддаги мактаблар амалиётчи-психологлари иштирок этишди.

Давра суҳбати тарзида ўтказилган ушбу тадбирни Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси Бегзод Айтеков очиб берди ва лойиҳа ижрочиларини таништириб ўтди. Таҳририят ходимлари amunews.uz веб-сайтининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳасининг мақсадига кўра ижтимоий тармоқларда мақолалар эълон қилинаётгани, фаол ва интилувчан ёшларни тенгдошларига ўрнак қилиб кўрсатилаётгани, маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг, аҳоли, айниқса ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, эрта турмуш қуриш каби иллатларнинг олдини олиш борасида тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилаётганини баён этишди.

Давра суҳбати давомида овул ҳудудида ёшларнинг турли диний-экстремистик ва террорчилик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Овул имоми Жангабой Ўрозбоев миллий манфаатларга зид бўлган диний мазмундаги маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ва тарқатишга уриниш ҳолатлари юртимизда ҳам кузатилаётгани, бу каби экстремистик руҳдаги маҳсулотларнинг интернет ва бошқа йўллар орқали тарқатилиши аҳоли томонидан диннинг нотўғри талқин этилишига, кам маълумотга эга ўқувчиларнинг маънавий онги бузилишига замин яратаётганини куюнчаклик билан сўзлади. Шунингдек, бузғунчи кимсалар яқин ўтмишда диний-экстремизм ва ақидапарастликни тарқатиш, аҳоли орасида ёйишда турли адабиёт ва нашрлардан фойдаланган бўлса, замонавий технология воситалари ривожланган ҳозирги даврда интернет тармоғини ёт ғоялар тарқатишнинг қулай манбаига айлантиришаётганини таъкидлади.

Туман Ички ишлар бўлимининг Чойкўл овулидаги профилактика инспектори Азимжон Матюсупов ҳам ёшлар ўртасидаги жиноий ҳуқуқбузарликлар ва диний экстремизмнинг салбий таъсири тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтди. Ушбу тарғибот йиғилишида юртимизнинг айрим ҳудудларида содир бўлаётган турли ҳуқуқбузарликлар ҳақида далилларга таянган мисолларни келтириш билан бирга, диний экстремизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилаётган, ислом динини ниқоб қилиб олган жиноятчиларнинг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирда иштирок этган фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Сайлихон Муродбоева, 59-сонли мактабнинг амалиётчи-психологи Муаззам Матёқубова, ва 22-сонли мактабнинг амалиётчи-психологи Фазилат Шукурлаевалар ҳам ёт ғояларга қарши маънавий иммунитетни ҳосил қилиш, интернет ва ОАВ орқали кенг тушунтириш, соф диний таълимотларни ёшларга етказиш, уларни халқпарварлик, ватанпарварлик, миллий ва диний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этишди. Шунингдек, бу борада самарали натижаларга эришиш, ёшларни юрт келажагига муносиб қилиб тарбиялашда ҳамжиҳатликда иш олиб бориш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. Шу билан бирга “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида ўтказилган ушбу “Огоҳлик – давр талаби” мавзусидаги тадбирнинг ниҳоятда аҳамиятлилиги, бу каби тадбирларни ёшлар ўртасида ҳам мунтазам равишда ўтказиб боришни йўлга қўйиш кераклиги алоҳида айтиб ўтилди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, фаровонлик ва миллатлараро ўзаро тотувликнинг қадрига етиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Диний-экстремизм ва терроризмга қарши курашишда ҳар бир инсон масъулиятни ҳис этиши, Ватанимизнинг келажаги учун жавобгар эканини ва, албатта, ёт таъсирлардан огоҳ бўлишни унутмаслиги керак.

Озода Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026