Огоҳлик – давр талаби! Нега?
Ёш авлодни маънавиятимизга ёт зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга эътибор тобора кучаяётгани бежиз эмас. Оммавий коммуникация технологияларининг шиддат билан ривожланиб, интернет тармоқларидан фойдаланувчилар сони кўпаяётгани, улар орасида ёшларнинг кўп эканлиги ҳар биримизни огоҳ ва хушёр бўлишга ундайди. Чунки ижтимоий тармоқлар бузғунчи ғояларни тарғиб этиш орқали жамиятдаги тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга интилаётган ғаразли кучлар айнан ҳали онги, ҳаётий қарашлари тўла шаклланиб улгурмаган ўсмир-ёшларни ўз таъсирига олишга уринадилар.
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ, ёшларни баркамол инсонлар қилиб вояга етказмоқ бугунги кунда ота-оналарнинггина эмас, бутун жамиятнинг вазифасидир.
Яқинда туманимизнинг Туркманистон давлати билан чегара ҳудудида жойлашган Чойкўл овулида Давлат хавфсизлик хизмати тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан биргаликда “Огоҳлик – давр талаби” номли профилактик тадбир ўтказди.
Тадбирда овул фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари, Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этдилар. Унда кун тартибидаги мавзу юзасидан маърузалар қилинди ва ота-оналар билан ўзаро фикр алмашилди. Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходими Д.Нўъмонов, Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси Бегзод Айтековлар ота-оналарни, кенг жамоатчиликни ёшлар камоли йўлида яқин ҳамкорликда иш олиб боришга чақирдилар. Чунки огоҳлик – давр талаби.
Шерзод Атаев, ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Манғитдаги ҳарбий қисм хизматчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶