02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 09:07
Жамият 👁 5,759

ЭЛ ДИЛИДА НОМИ АЗИЗ АЗИМБОЙ

ЭЛ ДИЛИДА НОМИ АЗИЗ АЗИМБОЙ

Азимбой Хўжақов. Нигоҳлари теран, истарали, қадди-қомати келишган бу йигитни нафақат ўзи туғилиб-ўсган "Тош қалъа” маҳалласи аҳли, балки туманимизда кўпчилик яхши танирди. Табиатан соддадил, атрофидагиларга меҳрибон ва очиқкўнгил бўлган Азимбой ўқувчилик пайтидаёқ устозларининг назарига тушган, барча фанларни ҳайрон қоларли даражада тез ва пухта ўзлаштирар, мактабда фақат "аъло” баҳоларга ўқирди.

Овулдаги 34-сонли мактабни муваффақиятли тугатган Азимбой Хўжақов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат Университетининг иқтисод факультетига ўқишга кирди. Университет таҳсили даврида ўзининг эпчиллиги, қатъиятлилиги, чет тилларни ўзлаштиришдаги алоҳида қобилияти билан ажралиб турган Азимбой Университет битирувчилари тақсимот комиссияси тавсияси билан туман ички ишлар бўлимига ишга жойлашди.

У дастлаб Қиличбой овул фуқаролар йиғини милиция таянч пунктида вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича нозир сифатида ўз иш фаолиятини бошлади.

– "Билимимни оширишим керак”, – деб кун-у тун қўлидан китоб тушмасди, – эслайди Азимбойнинг акаси, "Тошқалъа” МФЙ масъул котиби Сафарбой ака Хўжақов. – Олий маълумот олдинг-ку, – дердим ҳайрон бўлиб.

– Ака, яна ўқийман, ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича, –дерди у қатъият билан.

Азимбой Хўжақов ўқиб-изланишдан чарчамайдиган йигит эди. У бир вақтнинг ўзида "Намуна” МФЙ профилактика нозири вазифаси-да ишлаб юриб, ҚДУнинг ҳуқуқшунослик факультети сиртқи бўлимини муваффақиятли тугатди. Бахтли оила соҳиби бўлди. Умр йўлдоши Назокатхон билан ота-оналик бахтига етишди. Эл-юрт, касбдошлари орасида ҳурмат-эътибор қозонди. Лекин... Ҳаётнинг инсон хоҳиш-иродасига бўйсунмайдиган бешафқат қонуни олдида барча ожиз...

Ўша куни хизмат вазифасини адо этаётган Азимбой Хўжақовнинг йўл четида турган машинасига ёшларнинг "тўй сайли” ("гулянка”) деб аталмиш маросимида иштирок этаётган бошқа бир машина келиб урилди...

2003 йилнинг 3 октябрь куни оғир аҳволда шифохонага тушган эл-юрт осойишталиги посбони Азимбой Хўжақов ўн беш кун давомида ўлим билан олишиб, 30 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Олти нафар Алпомиш ўғлон ва бир қизни камолга етказган онаизор Норгул момо "Болам!” деб бўзлаганида бутун Қиличбой аҳли айрилиқдан зир титради. Эндигина тили чиқаётган ўғли Давронбек дадасини  излаб-излаб тополмагач, амаки-ю боболарига бағир босди. Дадасидай алпқомат бўлиб улғайди. 14 йилдирки, Азимбойнинг хотирасини қалб кўшкида эъзозлаб яшаётган рафиқаси Назокат, Азимбойни яхши кўрадиган эл-элат, унинг  касбдошлари-ю, ошна, ёр-дўстлари ҳар гал Хотира ва қадрлаш кунида Хўжақовлар хонадонига келишиб, Азимбой Хўжақовнинг қисқагина умри давомида эл-юрт осойишталиги, фаровонлиги йўлида қилган эзгу ишларини ёдга оладилар.

Кимдир ҳаётда 80-100 йил умр кўради. Лекин у дунёдан ўтганидан сўнг атрофидагилар жуда тез унутиб юборади. Чунки бундайлар ўз қобиғига ўралган, ўз "мен”идан нарини кўролмайдиган инсонлардир. Бироқ шундай инсонлар борки, худди бир чақмоқ умричалик ҳаёт кечирса-да, унинг номи ҳамиша эл-юрт қалбида азиз, тилларидан тушмайди. Азимбой Хўжақов ана шундай – исми ҳам, эзгу ишлари ҳам эл-юрт юрагига ўчмас нур каби ёзилган осойишталик посбони эди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026