12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:53
Сиёсат 👁 810

Мустақиллик — миллатнинг шаъни, халқнинг орзуси, Ватанимизнинг энг улуғ ва энг азиз неъмати

Мустақиллик — миллатнинг шаъни, халқнинг орзуси, Ватанимизнинг энг улуғ ва энг азиз неъмати

Ҳар йили 1 сентябрь санасида юртимизда қутлуғ байрам — Мустақиллик куни кенг нишонланади. Бу кун — халқимизнинг асрлар давомида орзу қилган, курашиб, меҳнат қилиб қўлга киритган энг буюк ютуғи, қалбимизда фахр ва ғурур уйғотувчи муқаддас сана.

Бутун юртимиз бўйлаб бўлгани каби ушбу муҳим сана муносабати билан Амударё туманининг Вахум аҳоли пунктидаги болалар ўйингоҳида ҳам байрам тадбири ўтказилди. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида бўлиб ўтган тантанада юртдошларимиз истиқлол шукуҳини ҳис этдилар.

Байрам муносабати билан халқимиз учун миллий қадриятларимиз рамзи бўлган ош тортилиши эса байрамнинг руҳига янада файз бағишлади. Ўзбекона меҳмондўстлик, меҳр-оқибат ва биродарлик рамзи сифатида ёзилган дастурхон атрофида юртдошларимиз бугунги дориломон кунларга шукрона айтиб дуога қўл очдилар.

Байрам тантанасида туман ҳокими Собир Хўжаметов иштирок этиб, юртдошларимизни қутлуғ сана билан самимий табриклади, истиқлол йилларида қўлга киритилган ютуқларни тилга олди. Бугун бизнинг ҳаётимиз тинч, эртамиз порлоқ, имкониятларимиз кенг эканлигининг бари истиқлол шарофати эканини алоҳида таъкидлади.

Туман ҳокими ўз нутқида таъкидлаганидек, мустақиллик халқимизнинг азалий орзуси, эркин ва фаровон ҳаёт сари интилиши натижасида қўлга киритилган буюк неъматидир. Бу неъмат туфайли биз ўз давлатимизни, ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан барпо этмоқдамиз. Бугун дунёнинг турли бурчакларида, атрофимизда содир бўлаётган турли низолар, қарама-қаршиликлар ва келишмовчиликлар барчамизни янада огоҳ ва ҳушёр бўлиб, мустақиллигимизни, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини кўз қорачиғидай асрашга ундамоқда.

Сабаби, айнан мустақиллигимиз шарофати билан Ватанимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш имконига эга бўлдик. Сўнги йилларда юртимизда Муҳтарам Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманимизда ҳам иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларда салмоқли натижалар қўлга киритилди.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида умумий қиймати 25,2 млрд. сўмлик 15 та лойиҳалар ишга туширилди ва 372 та янги иш ўринлари яратилган. Ушбу янги лойиҳалар йилига 12 млрд. 417 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш қувватига эга.

Шунингдек, умумий қиймати 12 млн. АҚШ долларига тенг бўлган, шундан 9,4 млн. АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари ва 2,6 млн. АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинишига эришилган. Туманда йил бошида камбағаллик даражаси 11,4 фоизни ташкил қилган бўлса, 1 июль ҳолатига бу кўрсаткич 6,2 фоизни ташкил қилади.

Қолаверса, биргина 2025 йил давомида туман бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишларининг умумий қиймати 800 млрд. сўмдан ортиқроқни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли қарорлари асосида туман ҳудудидаги 26 та маҳаллаларда жами 109,1 км узунликдаги ички тупроқ йўлларини таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бу каби бунёдкорликлар, ўзгаришлар ва янгиланишларнинг замирида “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу тамойил мужассамдир.

Байрам тадбири давомида туман Маданият бўлими ижодкорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури халқимизга юқори кайфият ва мустақиллик шукуҳини улашди. Ижро қилинган куй ва қўшиқлар ҳаммани ўзига ром қилди. Ҳар бир куй, ҳар бир қўшиқ юракларда ғурур уйғотиб, истиқлолнинг беқиёс қадрини янада чуқур ҳис эттирди.

Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида Ўзбекистон халқининг турмуш тарзи тубдан ўзгарди, ҳаётимиз янгиланди. Илм-фан, таълим, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, спорт ва маданият — барча соҳаларда бунёдкорлик, янгиланиш жараёнлари юртимизни дунёга танитмоқда. Бугун халқимиз ўз меҳнати, фидойилиги ва ҳамжиҳатлиги билан тараққиёт йўлида дадил одимламоқда.

Байрамона шодиёналар давомида юртдошларимиз қалбида Ватанга меҳр, истиқлолга чексиз садоқат, эртанги кунга ишонч туйғулари янада мустаҳкамланди. Зеро, Мустақиллик — бу бизнинг эркин нафасимиз, миллий ғуруримиз ва энг буюк бахтимиздир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026