12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:10
Адабиёт 👁 5,421

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

БАҒИШЛОВ

(Марҳум устоз Йўлдош Қурбонийни эслаб)

Байрамларда – минбарда,

Шеърингиз ўқирдингиз.

Жўшиб юрган чоғингиз,

Қўшиқ ҳам тўқирдингиз.

Жарангдор овозингиз,

Тинглаб ором олардик.

Қойил қолиб гулдурос,

Қарсаклар ҳам чалардик.

Бугун йўқсиз орада,

Ўрнингиз билинмоқда.

Соғинч, ҳижрон туфайли,

Бағримиз тилинмоқда.

Шоирлар кўп, андиша,

Минбарга йўл очмайди.

Дер: "Ташвишлар камайсин,

Шеър ҳеч ёққа қочмайди”.

Зўр шеърлар яратсаям,

Юрар пана-панада.

Бағишлашни билмайди.

Шеърин бирор cанага.

"Шоирман” демоқликка,

Ҳали ҳаққи йўқ эмиш.

Кимдир шеърларин тинглаб,

"Ҳаваскор шоир” дермиш.

Шу боиским тортиниб,

Минбарларга чиқмайди.

Умрнинг кутмаслигин,

Англамайди – уқмайди.

Эҳ, бу ҳақда гаплар кўп,

Айтсам адо бўлмагай.

Ушбу шеърни тинглашар,

Аммо садо бўлмагай.

Не қиламиз, маъқулдир,

Ҳар кимники ўзига.

Халқимиз ҳамон чанқоқ,

Сиздек шоир сўзига.

Афсус, энди минбарда,

Шеърлар ўқиб бермайсиз.

Бу ёлғончи дунёга,

Энди қайтиб келмайсиз.

Жойингиз жаннат бўлсин,

Руҳингиз ҳамиша шод.

Ушбу шеърим атадим,

Сиз учун бугун, устоз!

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

ОРЗУ

Манзил сари равон элтса,

Босаётган қадамлар.

Умрида ҳеч алам кўрмай,

Кун кечирса одамлар.

Худо берган бу ҳаётда,

Қимирлаган ютади.

Бўлса ҳамки дунё бир кам,

Бори бизга етади.

Фақат феълни кенг қилсак-да,

Дилга солсак мурувват.

Бизнинг меҳру муҳаббатдан,

Борлиқ олар куч-қувват.

Дунё бўйлаб тинчлик учун,

Ҳамма қилса ҳафсала.

Ва ҳал бўлса барчамизга,

Хавотирли масала.

Бунинг учун йўйганларга,

Қайта берса ақл-у ҳуш.

Балки шунда бўлмас эди,

Ер юзида ҳеч уруш.

Ҳамма қилса ҳамма учун,

Керак бўлган юмушни.

Барча хурсанд умр сурса,

Унутиб ғам-ташвишни.

Эр аёлга: "Жоним”, – деса,

Кўзларига меҳр тўлиб.

Аёл эрга: "Борим”, – деса,

Минг айланиб, ўргилиб.

Ўғил ҳар кун келиб турса,

Эрта билан саломга.

Ота-она дуо қилса,

"Бахт бергин”, – деб боламга.

Хаёлингни халос қилиб,

Турли нохуш ҳислардан.

Яхши хабар келиб турса,

Узатилган қизлардан.

Атрофингда ўйнаб юрса,

Неваралар қувнашиб.

Толе ҳамда омад келар,

Бир-бирини қувлашиб.

Хуллас, уйдан тинч бўлишдан,

Бахт борми ҳеч зиёда.

Шундай ҳаёт орзусида,

Инсон яшар дунёда.

Ҳаёт файзи, роҳатининг,

Муҳим шартидир улар –

Ҳар томондан қуршаб турса,

Аҳил, иноқ қўшнилар.

Бежиз эмас бизга мерос,

Боболардан шу мақол:

"Макон тутмоқ бўлсанг қайдан,

Ҳовли олма, қўшни ол!”.

Саодатдир дўстлар билан,

Завқли кечса ҳар бир кун.

Чунки дўстсиз қанча яша,

Ҳаётингда не мазмун?!

Садоқатда собит бўлса,

Ҳар битта дўст, биродар.

Дўст хиёнат қилса, ҳаёт,

Дўзах билан баробар.

Демак, чин дўст борми, бил – бу,

Яратгандан иноят.

Бу сабабдир шукур қилиб,

Суюнмоққа бағоят.

Эҳтиёжинг қоплаб турса,

Меҳнат қилиб топганинг.

Ичганингда маза бўлар,

Лаззат берар тотганинг.

Дарё тўлиб оқиб турса,

Қирғоқларга урилиб.

Деҳқон ризқи тўлиб-тошар,

Бахт булоғи бурилиб.

Аждодларнинг мероси ҳам,

Гўё тошқин дарёдир.

Ўрганса гар ким ҳар қандай,

Қийин ишга ҳам қодир.

Бу хазина қанча-қанча,

Китобларда бўлган банд,

Ўқимоққа жазм қилганлар,

Ундан бўлар баҳраманд.

Ким интилса манзил томон,

Бахтли ҳаёт йўлида.

Орзусига етишлари,

Уларнинг ўз қўлида.

Бунинг учун керак фақат,

Ўқиш, уқиш, ҳаракат.

Тангри берар улар қилган,

Ҳаракатга баракат.

Ҳамма етсин муродига,

Алам ва ғам ютмасин.

Бу дунёдан ҳеч бир одам,

Армон билан ўтмасин!

А.Нафасов.

Оилавий шанбалик

Шанбалик ўтказилди,

Уйимизда шанба кун.

Қатнашди оиламиз.

Жам бўлиб, ҳам бир бутун.

Дадам қўлида кетмон,

Ниҳолларни ўтқазди.

Синглим эса сув ташиб,

Челагида етказди.

Опам-чи, супургида,

Тозалади ҳар ёқни.

Онам бўлса қўлидан,

Туширмади ўроқни.

Мен эса кучукчамнинг,

Уйчасини тузатдим.

Чанг бўлган жойларини,

Супуриб, артиб қўйдим.

Ирода ЕРДОШЕВА.

Ўжар жўжалар

Менда ўнта жўжа бор,

Барчаси чаққон, илғор.

Дон титкилаб тўймайди,

Бир-бири-ла ўйнайди.

Бири чиқса ўртага,

Иккинчиси гердаяр.

Бир-бири билан доим,

Қувлашади ҳар доим.

Бу ҳолни кўриб хўроз,

Тарбиялайди бироз.

Ўжар митти жўжалар,

Қувлашмачоқ ўйнашар.

Асалой НОРИММАТОВА,

46-сонли мактаб ўқувчиси.

Оилам

Менинг исмим Вазира,

Бобом суйган набира.

Мактабда аъло ўқиб,

Ишдан қочмайман сира.

Дадажоним Қаҳрамон,

Мард ва жасур, паҳлавон.

Икки акам улғайиб,

Бўлар Ватанга пасбон.

ВазираЖумамуродова, 36-сонли мактаб ўқувчиси.

Шукур

Тотсанг, ҳаёт аччиқ-чучугин,

Бағрингда улғайса ўғил-у қизинг.

Ношукур бўлмай берган ризқига,

Қабул қил Худойим берган иззатни.

Ғам-у ташвишдан чиқмаса бошинг,

Бемаврид ёғилса туҳматлар тоши.

Сабр ила чидагин ҳар синовига,

Сирдош бўлиб Аллоҳнинг каломига.

Яёв кезсанг агар яқин-йироқни,

Кўрсатса гар сенга саҳро саробин.

Енгишга интилиб чанг-у тўзонни,

Ҳамроҳим деб билгин улуғ Эгамни.

Сабр ила топсанг, ҳидоят йўлин,

Тавба қилиб, сўра зиёбахш нурин.

Кўрсатур доимо савоблар йўлин,

Аллоҳ каломи-ла беза умрингни.

Юсуф Шукур айтди, минг бора шукур,

Номард билан ошна қилмади, шукур.

Ёмонлар касрига қолмай бир умр,

Яхшилар қадрига етдим, ташаккур!

Шукурулло ЮСУПОВ, «Гулзор» маҳалласи.

Аму қизига

Алвон лолалардан ясаб чамбарак,

Баҳор гулларини тутай қўлингга.

Созларим чин, гувоҳдир фалак!

Фидо этай жоним сенинг йўлингга.

Нурга тўлар олам гўё сен кулсанг,

Билмам, босар ҳаяжон қаршимда турсанг.

Қувончга тўларди бу ғариб кўнгил,

Фақат бир мулойим табассум қилсанг.

Қанийди, бўлсайдим мен шўх шаббода,

Қолмасдим изингдан бўлиб йўлдошинг.

Сенга ҳамроҳ бўлиб бир кам дунёда,

Бўлар эдим сенинг ёлғиз сирдошинг.

Расул МАТНИЁЗОВ, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

Қишлоғим

Она замин гўзаллиги сенда мужассам,

Инсонларнинг соддалиги менда мужассам.

Мени номинг билан шайдо этасан,

Ҳамма ердан гўзал менинг қишлоғим.

Ерларда ниш урган буғдойларинг бор,

Самога бўй чўзган биноларинг бор.

Истиқлолга юз тутган доноларинг бор,

Билимдонлар-у даҳоларинг бор.

Сенда мужассамдир осмондаги ой,

Райҳон ҳамма ерга беради чирой.

Сўлим кўчаларинг чеҳранг очади,

Боғ-у далаларинг – бир жаннатий жой.

Мафтуна Қурбонбоева.

Устозимга

Туганмасдир асло меҳр булоғи,

Ўгитлари ҳаёт йўлимиз чироғи.

Зеҳнимиз оширар ҳар бир сабоғи,

Бу олам боғига боғбонсиз, устоз!

Қўлимизга ушлатиб дафтар, қаламни,

Ўргатдингиз она деган каломни.

Эринмай сингдирдингиз одоб-икромни,

Бизни эзгуликка йўллаган устоз.

Индира АЛИМБОЕВА, 32-сонли мактаб ўқувчиси.

Ўкинч

Мен бир гўзални жондан севганман,

У нима деса ҳам кўниб барига.

Кейин юрагимни илиб қўйганман.

Ёввойи жийданинг чангалларига.

Энди севгим келмас, алдангим келмас,

Яна учрагим йўқ мусибатларга.

Севги эртакларин тинглагим келмас,

Қулоқ осгим келмас насиҳатларга...

Чиройли қизларга кўнглим йўқолган,

Қиё ҳам боқмайман у париларга.

Менинг икки кўзим ўрганиб қолган

Амударёдаги сувпариларга.

Комронбек Камол, Қангли овули.

Атиргул

Атиргул-эй, атиргул,

Чиройлидир жамолинг.

Гўё афсонавий гул –

Ёқимли хушбўй ҳидинг.

Боғда гулларни кузатдим –

Маликаси сен ўзинг.

Гулдасталар тузатдим,

Қувнаб кетади кўзинг.

Нафиса ҲАМРОЕВА,

46-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026