15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:21
Жамият 👁 6,384

Орол муаммоси – глобал муаммо

Орол муаммоси – глобал муаммо

1911-1962 йилларда Орол денгизининг сатҳи энг юқори нуқтада бўлиб, 53,4 метрни, сувининг ҳажми 1064 куб километрни ва минераллашув даражаси 1 литр сувда 10-11 граммни ташкил этар эди...

Денгиз транспорт, балиқ хўжалиги, иқлим шароити жиҳатидан катта аҳамиятга эга бўлган. Унга Сирдарё ва Амударёдан ҳар йили деярли 56 куб километр сув келиб куйилар эди. Охирги 30 йил ичида денгиз сатҳи 20 метрга пасайди ва сув ҳажми 1062 минг км куб дан 268 минг км куб га тушиб колди. 1960 йилдан то 1996 йилга қадар Орол денгизи 748 км куб сув йўқотди.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон давлатлари бошлиқларининг 1993 йил март ойидаги Қизилўрдада бўлиб ўтган учрашувида «Орол денгизи танглигини ҳал этиш юзасидан биргаликда ҳаракат қилиш тўғрисида»ги битим имзоланди.

Мутахассислар берган маълумотларга қараганда Орол атрофидан ҳар йили атмосферага 15-75 миллион тонна чанг ва туз кўтарилади.

Президент Ислом Каримов ССМ Бош Ассамблеясининг 43-сессиясидаги ўзининг чиқишида (28 октябрь 1993 йил) барча жаҳон мамлакатлари намояндалари эътиборини Орол фожиасига жалб қилди.

2000 йил 12 сентябрда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нуткқида яна бир марта Орол муаммосини бутун дунё фожиаси деб БМТ қошида махсус Оролга бағишланган қўмита тузишни таклиф килдилар.

Ўрта Осиё мамлакатлари ва Қозоғистон мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ минтақавий муаммоларни биргаликда хал этишга бел боғлади. Орол бўйидаги экологик бўрон давлатларимизни бир ёқадан бош чиқариб ишлашга ундади. Натижада Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма 40 миллионга яқин нуфузлик минтақада янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолини зарур дори-дармон, тиббий хизмат ва ичимлик сув билан таъминлаш борасида фаоллик кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари минтақа мамлакатларининг изчил саъй-ҳаракатлари Орол муаммоси ечимига йирик халқаро молиявий ташкилотлар, кўплаб хорижий давлатларни жалб қилди.

1994 йилга келиб Орол денгизидаги сувнинг сатҳи 32,5 метрга, сув ҳажми 400 куб километрдан камроққа, сув юзасининг майдони эса 32,5 минг квадрат километрга тушиб қолди, сувнинг минераллашуви икки баробар ортди. Ҳозирги вақтда 1 литр сувда 40-50 гр туз бор.

"Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, ҳар йили республиканинг атмосфера ҳавосига 4 миллион тоннага яқин зарарли моддалар қўшилмоқда. Шуларнинг ярми углерод оксидига тўғри келади. 15 фоизини углеводород чиқиндилари, 14 фоизи олтингугурт кули оксиди, 9 фоизини азот оксиди, 8 фоизини қаттиқ моддалар ташкил этади ва 4 фоизга яқини ўзига хос ўткир заҳарли моддаларга тўғри келади”.

Бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири – Орол денгизининг қуриб бориши ва бунинг оқибатида экологик тизимнинг издан чиқишидир. Жумладан, тупроқнинг шўрланиши ва саҳроланиш жараёни, сув ресурсларининг ифлосланаётганлиги, тоза ичимлик суви тақчиллигининг ошиб бориши ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди. Айниқса, атмосфера ҳавоси қумли ва тузли бўронлар оқибатида ифлосланиб, натижада биологик хилма-хиллик кескин камайиб бормоқда. Энг аянчлиси, Орол денгизининг қуриши баробарида табиий иқлим ўзгариб, минтақада жиддий ижтимоий-экологик вазият юзага келмоқда. Табиийки, бу жараён аҳоли саломатлигига, хусусан, аёллар ва болалар соғлигига таъсир қилиб, аҳоли орасида атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган турли касалликларни келтириб чиқармоқда. Минтақада генофонд¬нинг салбий ўзгариш тенденцияси кузатилмоқда. Бу билан боғлиқ экологик вазиятни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, халқаро ташкилотлар кўмагида бир қатор мақсадли лойиҳа ва дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Мисол тариқасида "ЭКОСАН" саломатлик поездлари, ЭКОСАН-ЮНИСЕФнинг "АСПЕРА", "Оролбўйи минтақасининг оналари ва болаларига экологик ва минтақавий ёрдам", "Орол муаммолари халқаро ҳамкорликка даъват", "Оролбўйи минтақасида туризм ва экотуризм", шунингдек, сув таъминоти ва санитария ҳолатини яхшилашга йўналтирилган қатор лойиҳаларни кўрсатиш мумкин. Бинобарин, ушбу муаммолар нафақат минтақа доирасида, балки бутун жаҳон ҳамжамияти нигоҳида, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилиши-ю, бартараф этилишини тақозо этмоқда. Халқаро анжуман очилишида сўзга чиққан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Болат Нургалиев, Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёда қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурслар бўйича департаменти директори Кацужи Мацунами, Жаҳон банкининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий идораси директори Аннет Диксон, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев, Жаҳон Соғликни Сақлаш Ташкилотининг "Саломатлик" дастурлари бўйича минтақавий директори Недрет Эмирўғли, ЮНИСЕФнинг соғлиқни сақлаш ва овқатланиш масалалари бўйича минтақавий маслаҳатчиси Санжив Кумар, ЮНФПАнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ален Муширу, ЮНИДОнинг Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси директори Гжегош Доночик, Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги минтақавий идораси бошқарувчи директори ўринбосари Мацуёши Кавасаки, ГЭЖ/БМТРД ижрочи мувофиқлаштирувчиси Яник Глемариклар ҳам жиддий муаммо ҳолатини яхшилаш борасида мавжуд имконият ва саъй-ҳаракатларни кучайтириш, халқаро ҳамкорликни жадал суръатларда ривожлантириш масалаларига эътибор қаратишди. Орол денгизининг таниб бўлмас даражада қум-саҳролар билан қопланиши ва бу ердаги экологик инқирознинг юзага келишида асосан аввалги даврларда амалга оширилган хўжалик фаолияти, иқлим ўзгариши, ирригация тизимларини қуриш ва сувдан маиший, саноат соҳасида фойдаланиш эҳтиёжининг ортиши ва яна бошқа табиий жараёнлар сабаб бўлган, дейиш мумкин. Оқибатда Орол денгиз сатҳи охирги 50 йил давомида 4 баробардан кўпроққа қисқарди, сув 24 метрга пасайди, унинг ҳажми 10 мартага камайди. Бу каби салбий кўрсаткичлар бугун ҳеч биримизни хавотирга солмай қўймайди.

Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ва жиддий хавф-хатарнинг олдини олиш борасида кўпгина қонун ҳужжатлари жорий этилган бўлиб, уларнинг аксарияти Орол денгизи минтақасидаги ҳудудларнинг экологик аҳволини яхшилаш, ер емирилишининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш, аҳолини соғломлаштириш, сув билан таъминлаш сингари устувор вазифаларга қаратилган.

(Фото - uzssgzt.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019