30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:32
Фан ва таълим 👁 2,576

ИЗЛАРИДА МЕҲР ҚОЛДИ

ИЗЛАРИДА МЕҲР ҚОЛДИ

(Аму элининг суюкли фарзанди Жумамурод Чоршамовни эслаб...)

Киши ҳаётининг мазмуни унинг тириклигида жамият учун қилган манфаатли ишлари билан белгиланади. Ана шундай эзгуликка дахлдор кишилар ҳаётдан кўз юмганларидан кейин  ҳам тирик бўладилар. Ёш авлодни Ватанга муносиб фарзандлар қилиб тарбиялашдек энг эзгу ва машаққатли вазифани садоқат билан уддалаган, бор умрини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаган, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган Жумамурод ака Чоршамов туманимиз тарихи солномасида абадий ёзиб қолдирса арзийдиган тарихий шахсдир.

У 1919 йил Манғит туманининг Вахум овулида, серфарзанд деҳқон оиласида туғилди. Болалиги замоннинг ўта оғир, тўйиб овқатланиш кўпчилик учун катта байрам ҳисобланган очарчилик йилларига тўғри келди. Сал эсини танигач, ҳар қандай шароитда ҳам ўқиб-ўрганиш, билим олиш ғоят муҳимлигини англаб етди. Шу боис, Манғит туманида очилган "Намуна” номли етти йиллик таянч (ҳозирги 1-ўрта умумтаълим) мактабига 11 нафар қалдирғоч ўқувчилардан бири сифатида қатнай бошлади.

1936 йил эса Урганчдаги ўқитувчилар тайёрлаш институтининг физика-математика факультетига ўқишга кирди. Ўқишни муваффақиятли тамомлагач, Хива шаҳридаги 3-сонли мактабгача тарбия педагогика билим юртига ишга юборилди. Ёш мутахассис ўзига хос дарс ўтиш услуби, чуқур билим ва дунёқарашининг кенглиги билан тез орада жамоанинг илғор ўқитувчилари қаторидан ўрин олди, ўз билимини ва услубий маҳоратини ошириш устида тинимсиз ишлади.

– Менинг математика фанига бўлган  илк ҳавасим таянч мактабидан бошланган, ўқитувчилик касбига нисбатан қалбимда муҳаббат уйғотган она мактабимнинг иссиқ қучоғи бўлди – дея фахр билан сўзларди у ўз шогирдларига.

У 1939 йил декабрь ойида армия хизматига чақирилди. Бутун жаҳонга фашизм балоси хавф солиб, Иккинчи жаҳон уруши авжига чиққан пайтда Жумамурод ака Чоршамов қўлида қурол билан жангга кирди. Москва остоналаридан Волга дарёси бўйларигача чўзилган фронтнинг оловли нуқталарида пулемётчилар ротасига командирлик қилди, душман билан яккама-якка олишувларда бир  неча марта яраланди. Ҳар сафар госпиталда даволаниб чиқиши билан яна ўз ўрнини эгаллади. Шу тариқа қон кечиб, то Берлингача борди. Жангларда кўрсатган жасоратлари эвазига муносиб тақдирланди. Кўксини 1-даражали "Ватан уруши” ордени, "Жанговар хизматлари учун” ва "Жасорат” медаллари безади.

У буюк Ғалабани Эльба дарёси бўйидаги Рослау шаҳрида кутиб олди. Орадан олти ойча ўтгач, она шаҳрига қайтди. Ўзи савод чиқарган 1-сонли ўрта мактабда ёшларга физика-математика фанидан сабоқ беришга киришди. Шу-шу бутун ҳаётини ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлади.

Жумамурод ака шунчаки дарс ўтиш билан чекланмади. Ҳар доим замонга ҳамнафас бўлишга, педагогик маҳоратини ошириб боришга интилди. 1952-1957 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг физика-математика факультетини сиртдан тамомлади, ўз фаолияти давомида оддий муаллимликдан мактаб директори, халқ маорифи бўлими мудири даражасигача бўлган фидойи меҳнат йўлини босиб ўтди. Ўз соҳасида қарийб ярим аср самарали фаолият юритиб, "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг "Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди.

– Агар ўтган умрни орқага қайтаришнинг иложи бўлган-да эди, – дердилар доим устоз биз шогирдларига, – мен яна худди ана шу, босиб ўтган йўлимдан бориб, ўқитувчилик касбини танлаган бўлар эдим.

Мен ҳар доим устоз ҳақида ўйлаганимда шоира қизимиз Робия Йўлдошеванинг ушбу сатрлари хаёлимдан ўтади:

Мансаб ўтар мулк-тахти билан,

Умр – дарё, оқиб кетади.

Оқил инсон чин аҳди билан,

Юракларга сингиб кетади.

 

Меҳрингиздан сув ичган диллар,

Пойингизга гуллар экади.

Ўтса ҳамки орадан йиллар,

Изингизни меҳр ўпади.

Устоз бугун орамизда йўқ. лекин у кишининг илм-ирфон уммонига тўла меҳридан сув ичган минглаб шогирдлари ҳамон "Жумамурод Чоршамов” десалар, қалбларида чексиз эҳтиром ила устоз хотираси олдида бош эгадилар, у кишининг пойларига гул сочган каби ифорли сўзлари ила ёдга оладилар.

Гарчи дунёдан ўтганларига узоқ йиллар бўлган бўлса-да, ҳамон эл-юрт қалбида ардоқланаётган азиз устоз хотирасини абадийлаштириб, ҳеч бўлмаганда ўзи яшаган кўчага у кишининг номи берилса, назаримда эл-юртнинг дилидаги иш бўларди.

Инсон учун фақат бир марта бериладиган қимматли умр фурсатларининг ҳар бир онидан қай тарзда оқилона фойдалана билишнинг энг ёрқин намуналаридан бири устозимиз Жумамурод ака Чоршамовнинг ҳаётидир. Зеро, бу ҳаёт ўлмас, ўчмас ҳаёт йўлидир-ки, у ҳамон ҳар биримиз учун ибрат мактабига айланган.

Бекман АЛЛАБЕРГАНОВ, «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026