12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:08
Жамият 👁 620

Ижтимоий ҳимоя — инсонпарварлик, меҳр-мурувват, тенглик ва адолат масаласидир

Ижтимоий ҳимоя — инсонпарварлик, меҳр-мурувват, тенглик ва адолат масаласидир

Ижтимоий ҳимоя айрим одамлар назарида ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар, кекса ёшдаги одамларнинг ҳаёти билан боғлиқдек кўринади. Аслида эса ижтимоий ҳимоя таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларига кириб бормоқда.

Хусусан, ногиронлиги бўлган болалар инклюзив таълимга жалб қилиниб, соғлиқни сақлашда ногиронлиги бўлган, муҳтож шахсларга протез мосламалари ва реабилитация воситаларини навбат кутмасдан ваучер асосида, 20 фоиз рағбатлантириш сифатида тақдим этиш, якка-ёлғиз яшовчи, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга комплекс индивидуал хизматлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Манғит шаҳрининг Чордара маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш ишлари намунали йўлга қўйилган.

Айни пайтда маҳалла ҳудудидаги 666 та хонадон таркибида 1012 та оила мавжуд бўлиб, бу оилаларда 3650 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла хонадонлари обод, ҳар бир оила тинч-тотув яшашини таъминлаш мақсадида, аҳоли ҳаёти ва турмуш шароитлари “Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази Амударё туман бўлимининг маҳаллада фаолият олиб борувчи ижтимоий ходими томонидан “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан ҳамкорликда индивидуал ёндашув асосида ўрганилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар рўйхати шакллантирилди.

Ўрганишлар натижасида 148 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, 73 нафар кам таъминланган оилалар мавжудлиги аниқланиб, алоҳида тизимга олинди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтож 17 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ваучер асосида протез мосламалари билан таъминланди. Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлашиш бўйича кўрилган чоралар натижасида улардан 13 нафарига қаровчи ижтимоий хизмат ассистенти бириктирилди. Камбағаллик реестрига киритилган муҳтож оилаларга ҳомийлар бириктирилиб, оилалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.

Мамлакатимиз ижтимоий сиёсатида устуворлик касб этган “Инсон қадри учун!” тамойили бугунги кунда халқимиз ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби ташаббуслар аҳолининг турли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилгани бу борадаги ишларни юксак сифат даражасига кўтарди. Айниқса, 2021 йилдан бошлаб ижтимоий хизматлар ягона реестри жорий этилгани аҳолининг ижтимоий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва аниқ ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда.

Чордара маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи 148 нафар ногиронлиги бор бўлган фуқаролар ҳамда 73 та кам таъминланган оилаларни нафақат ижтимоий қўллаб-қувватлаш, балки турли байрам саналари муносабати билан уларни йўқлаб бориш, байрамона совғалар улашиш орқали маънавий рағбатлантириб, хуш кайфият бағишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Чунки ижтимоий ҳимоя фақат давлат томонидан бериладиган нафақа ёки моддий ёрдам кўрсатишдангина иборат эмас. Агар ҳар бир юртдош, ҳар бир раҳбар, қўни-қўшни атрофидаги эҳтиёжманд инсонларга меҳр-оқибат, мурувватли бўлсалар — бу ҳар қандай моддиятдан кўра кучлироқ таъсирга эга бўлади.

Жамиятда ижтимоий адолат, тенг имкониятлар, меҳр ва эътибор муҳитини яратиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги фуқаролик бурчимиздир. Зеро, ижтимоий ҳимоя — бу фақат тизим эмас, балки юрак амри билан қилинадиган ҳақиқий инсонпарварлик, меҳр-мурувват, тенглик ва адолат масаласидир.

Гулбаҳор ХИДИРОВА, Чордара МФЙ комплекс ижтимоий хизмат кўрсатиш ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026