12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:51
👁 3,313

ФАРОВОНЛИККА ҲИССА

ФАРОВОНЛИККА ҲИССА

 Айтишларича, бир кишининг тўрт ўғли бор экан. Ўша одам ўғиллари кўмагида ҳар куни ўрмондан ўтин кесиб аравада бозорга олиб бориб сотиб тирикчилик қиларкан. Бир куни "бетоб” бўлиб ётиб қолибди ва ўғилларини ёнига чақириб:

- Болаларим, сизлар ўзларингиз ўрмондан ўтин чопиб, бозорга сотиб рўзғор керагини олиб келинглар. Энди ёш бола эмассизлар, улғайиб қолдинглар. Менинг тузалишимни кутиб ўтирманг, оч қолиб кетасизлар, - дебди.

- Ота, нималар деяпсиз, бу ишни эплолмасак, ё аравамиз бузилиб қолса, ё ўтинимизга харидор чиқмаса, ҳолимиз не кечади? - деб эътироз билдиришибди ўғиллар.

- Сизлар хотиржам бораверинглар, ҳаммасини зарурат ўргатади, - дебди ота бамайлихотир.

Бундан таскин олган ўғиллар ўрмонга жўнашибди. Аравани ўтинга тўлдириб энди бозорнинг йўлига чиқишганида араванинг бир ғилдираги ўз ўқидан чиқиб кетиб, арава ағдарилиб қолибди. Шунда тўртала ўғил навбатма-навбат:

- Зарурат! Аравамизни тузатиб бер, - деб қичқиришибди.

Энди келиб қолар-ов деб кутиб ўтиришибди. Ҳеч кимдан дарак бўлмагач, чақирганимизни эшитмади шекилли, деб ака-укалар баравар жўр бўлиб чақиришибди.

Бу орада кун ярмидан оғиб, пешинга яқинлашибди. Шунда ўғилларнинг каттаси укаларига:

- Иниларим, зарурат афтидан олисроқ жойга кетган кўринади. Қанча чақирсак ҳам келмаяпти. Агар унинг келишини кутсак, бозорга кечикамиз ва егуликсиз қоламиз. Келинглар, яхшиси ўзимиз тузатишга ҳаракат қилиб кўрайлик.

Шундай деб ака енгини шимариб ишга тушибди. Инилари қўлларидан келганича кўмакдош бўлибди. Ҳадемай арава ғилдираги ўз ўқига жойланиб йўлга тушибди. Ўғиллар чопган ўтинини бир амаллаб сотиб, зим-зиё тунда зўрға ҳориб-толиб уйига кириб келишибди ва бўлган воқеаларни отасига бирма-бир айтиб беришибди.

 - Биз қанча чақирсак ҳам сиз айтган зарурат келиб ўргатмади, созлаб ҳам бермади.        Чақира-чақира умидимизни узиб, ахийри ўзимиз аравани созлаб олдик.

Шунда ўзини беморликка солиб кўрпа-тўшак қилиб ётиб олган қув ота кула-кула:

- Болаларим, аравангизни ўзларингизнинг созлаб олганингиз – шу заруратнинг ўргатгани, ёрдам бергани. Агар ўрмонда бу ишга зарурат туғилмаганида ҳали ҳам ўрганмаган бўлардингизлар. Заруратни англаб, бунчалик эвини қилибсизлар, баракалла ўғилларим, - дебди. – Энг ёмони зарурат туғилганида бирор тадбир кўра олмаслик...

Шу ривоят ҳар гал эсимга тушганида юртимиз истиқлолнинг илк йилларида бошидан кечирган оғир кунларни эслайман. Фақатгина хом ашё етиштирувчи база вазифасини ўтаган мамлакатимиз собиқ иттифоқ таркибидан ажралиб чиққан даврлардаги аҳволи жуда ночор эди. Дўконларда ўлчовлик озиқ-овқат маҳсулотларини олиш учун икки кунлаб навбатга турган вақтларимиз ҳам бўлди, бозорлар бўм-бўш. Бунинг устига тинч ҳаётимизга таҳдидлар... Орадан ўтган тарихан қисқа даврдаги эришилган обод ва фаровон ҳаёт, дастурхонларимиздаги тўкинлик, барча жабҳалардаги юксак тараққиёт, тинч-осудалик – халқимизнинг бу синовлар, машаққатларни мардона енгиб, янада юксалиш сари дадил одимлаётганини кўрсатади. Бу - давр тақозосини заруратни тўғри англаб, тўғри тадбир кўра олганлик натижаси, десам муболаға бўлмас. Чиройли кўчалар, кенг йўллар, бири-биридан файзли ҳовлилар, ҳар икки хонадондан биттасидаги ўзимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги тобора ошиб бораётган обрў-эътибори шу мўъжаз юртимизда      умргузаронлик қилаётган одамларнинг ақл-заковати, фидойи меҳнати маҳсулидир. Шуларни ўйлаганингда юрагинг фахру ифтихорга тўлиб кетади. Бу эзгу эврилишларга ҳисса қўшаётган одамлар ҳақида тўлиб-тўлиб ёзгинг келаверади.

"Манғит ишлаб чиқариш тижорат маркази” масъулияти чекланган жамияти туманимиздаги истиқлол берган имкониятлардан унумли фойдаланиб, янги технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш туфайли иш кўлами ва сифатини ошириб, нуфузи ортиб бораётган корхоналардан саналади.

Бу ерда меҳнат қилаётган 35 нафар ишчининг ҳар бири ўз ишининг устаси. Улар асосан қишлоқ хўжалик техникалари учун эҳтиёт қисмлар тайёрлаб беришади.

Электр двигателларни таъмирлаш цехи етакчиси Худоёр Бекчонов ўғли Шуҳрат ва шогирди Рустам Каримовлар кўмагида қишлоқ хўжалик машиналарининг куйган двигателларига қайта "жон” бағишлашади.

Бежизга мотор уловнинг юраги дейишмайди. Техникаларга қувват бериб турувчи бу қисм ҳам вақт ўтиб эскиради ё нотўғри бошқариш туфайли ишдан чиқиб қолади.

Мазкур цехда ана шундай двигателлар таъмирланиб, яъни куйган симлари қайта ўралиб, иккинчи бор техник хизматга қайтарилади.

Унча катта бўлмаган цех тўрида худди калава ип сингари сариқ мис симлар ғалтаклари бир  текис тахланган.

- Бу биз учун энг керакли эҳтиёт қисм, - дейди Худоёр ака. – Уни махсус ускуна ёрдамида керакли узунликда ўраб олиб, мотор ичидаги куйган сим ўрнига жойлаймиз.

Худоёр ака бу гапларни худди жўнгина ишдек гапирди. Асли ишдан чиққан  двигател ичини очиб, куйган қисм симларини ечиб олишни ҳам оддий одам эплаши қийин. Ўргимчак тўридан ҳам мураккаб, гўё чевар тўқувчи тўқигандай қилиб мотор ичига қайта ўралган симларни кўрган одамнинг ҳайрати ошади. Бу борада туманимизда ягона уста ҳисобланган Худоёр Бекчонов етакчилигидаги цехга буюртмаларнинг кети узилмайди.

Худоёр Бекчонов бу ҳунарни йигит ёшида собиқ Манғит ип йигирув-тўқув фабрикасида ишлаган даврида, 1983-1998 йиллар оралиғида ўрганди. У дастлаб шу ерда ишлайдиган Цой Илья исмли корейс устага шогирд тушди. У киши ўз ишининг пухта билимдони бўлганидан шогирдларига қаттиққўл ва ҳунар сир-асрорларини эринмай ўргатадиган одам эди. Худоёрдаги ҳунарга иштиёқ ва қунтни сезиб, унга ўзгача бир ихлос билан қаради.

Ҳадемай Худоёр унинг ишончини оқлаб, ўзи ҳам мустақил ишлай оладиган бўлди.

- Икки йилча у кишидан ўрганган касбим бир умр ҳамроҳим бўлиб қолди. Мана энди ўғлимга ўргатаяпман, - дейди Худоёр ака.

2001 йилдан бери мазкур корхонада меҳнат қилиб келаётган Худоёр Бекчоновга ҳунари нафақат ҳамроҳ бўлди, балки умрини безади. Касбидаги ҳалол меҳнати билан обрў-эътибор топди, оиласида беш нафар фарзандни камолга келтирди, ўқитиб, ҳунарли қилиб, эл хизматига қўшди. Ҳар гал навбатдаги буюртмасига қўл урар экан, уни созлаб бериши туфайли қишлоқ хўжалигида қандай ишлар амалга оширилиши мумкинлигини қалбан ҳис қилиб туради, ўз меҳнати билан туманимиз қишлоқ хўжалигининг ривожланишига улкан ҳисса қўшаётганидан қувонади. Негаки цехда йилига 100 донадан зиёд двигатель таъмирланиб, эксплуатацияга жўнатилаётган бўлса, шунча эҳтиёт қисмни янгидан сотиб олиш учун неча юз миллионлаб пул сарфланган бўлар эди. Буларни бир ҳисоб-китоб қилиб кўрган одам Худоёр Бекчоновнинг туманимиз иқтисоди юксалишида қанчалик улуши борлигини чуқур англайди. Аслида ҳам, юртимизнинг кун сайин обод, фаровон бўлиб бораётгани Худоёр Бекчонов сингари фидойи инсонлари меҳнати туфайли эмасми? 

Ойгул РАЖАБОВА.

Суратда: Х.Бекчонов (ўртада) шогирдлари билан.

М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026