Лимон экишни йўлга қўйиш орқали томорқадан олинадиган даромадни 2-3 ҳисса ошириш чоралари кўрилмоқда
Амударё туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан уста деҳқонлардан иборат гуруҳ тузилган бўлиб, ушбу гуруҳ аъзолари иштирокида томорқалардан самарали фойдаланиш, йилига 2-3 марта ҳосил олиш бўйича ўқув семинарлари ташкил қилиниб келинмоқда.
Бугунги кунда тумандаги аҳоли томорқаларида 1183та иссиқхоналар мавжуд бўлиб, шундан янгидан барпо этилган иссиқхоналар сони 729тани ташкил қилади.
Аҳоли томорқа ерларида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш орқали лимончиликни йўлга қўйиш, шу йўл билан томорқадан олинадиган даромадни 2-3 ҳисса ошириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш кўзда тутилмоқда.
Экин майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлашда томорқа эгаларининг билим ва тажрибаларини ошириш, уларни зарур маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Шу мақсадда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Меҳриддин Муҳаммадиев, Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, жамғарманинг ҳудудий вакили Алланиёз Ажимов, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси Баҳодир Алланазаров, марказ агрономи Жавлон Ражабовлар Холимбег овули ҳудудидаги томорқачи ер эгаси, “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Эркин Қўшаев хонадонида бўлишди.
Масъуллар томорқада ташкил қилинган 2 сотихли иссиқхонага экилган лимон ва етиштирилаётган лимон кўчатлари ҳолати билан танишиб, вегетация даврида қилиниши керак бўлган агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар бердилар.
Шундан сўнг масъуллар Қорамон маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган томорқа ер эгаси “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Фарҳод Яхшимов хонадонида ҳам лимон кўчатларини парваришлаш ҳолати билан танишдилар. Фарҳод Яхшимов келгуси йилда аҳолига 1000 туп лимон кўчатини етказиб бериш, шу орқали томорқалардан олинадиган даромадларни оширишга ҳисса қўшишни ўз олдига мақсал қилиб қўйган. Меҳмонлар томорқачининг фаолиятига омад тилаб, унинг ташаббусларини оммалиштириш бўйича фикрлашдилар.
Илҳом Полвонов, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶