Қишлоқ хўжалиги
👁 635
КУЗГИ БУҒДОЙ ЭКИШГА КИРИШИЛДИ
10 август куни туманимизнинг Оқ олтин овулидаги “Якубова Гавҳар” фермер хўжалигида кузги буғдой экишга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Кўргазмали семинарда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистондаги вакили Зоҳиджон Зиёдуллаевлар ҳамда бир қатор мутахассислар сўзга чиқишиб, кузги буғдойни ғўза қатор оралиғига ва очиқ майдонга экишда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида фикр билдирдилар.
Кўргазмали семинар иштирокчилари “Якубова Гавҳар” фермер хўжалиги далаларида ғўза қатор ораларига ва очиқ майдонга буғдой экилишини кўздан кечирдилар.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶